Главные новости
Главная / Маданият / Узбекистон четдаги фукаролари учун чегараларни очиши керакми? – хукукшунослар уртасида мунозара
<

Узбекистон четдаги фукаролари учун чегараларни очиши керакми? – хукукшунослар уртасида мунозара

Россияда уз юристлик фаолиятини олиб бораётган Зарнигор Омониллаева бир неча кун аввал фейсбук ижтимоий тармогида «Чегараларни очиш керак» сарлавхали постини эълон килди. Унда бир нечта давлат уз фукаролари учун чегараларини очаётгани, Узбекистон хам шундай йулдан бориши кераклиги хусусида суз боради.

Аммо Россиядаги бошка бир хукукшунос Ботиржон Шермухаммад коронавирус хавфи хали бартараф килинмагани ва чегараларни очишга хам эрта эканлигини билдирди.

Kun.uz мухбири ушбу мавзу юзасидан икки хукукшунос иштирокида онлайн мунозара ташкил килди. Унда хукукшунослар узлари билдирган фикрларини асослашга харакат килишди.

Зарнигор Омониллаева:– Постда аввало мигрантлар нима учун уйга кайтиш харакатида эканлигини ифодалаб беришга харакат килдим. Уларнинг уйга кайтиши учун кандай тусиклар борлиги, чегараларни ёпик тутиш учун карши аргументларни тахлил килишга харакат килдим. Шу билан биргаликда, чегаралар очилмаса нима булади деган саволдан келиб чикиб хам уз фикримни беришга харакат килдим. Бу холатни Россияда фукаролари, мехнат мухожирлари анчагина колиб кетган бошка давлатлар – Арманистон ва Молдова мисолида вазиятни тахлил килишга харакат килдим. Арманистон ёки Молдова уз чегарасини очмаганда балки менинг хам бу масалада позициям кучаймаган буларди. Чунки Россиядан ватанга кайтмокчи булган узбекистонлик мехнат мухожирлари куп. Арманистонга, Молдовага кайтмокчи булганлар хам узининг фукаролари. Узбекистонга кайтмокчи булганлар хам узининг фукаролари. Шунинг учун узбекистонликларни узини уйига киритмасдан уларнинг чегараларда, Россиянинг узида огир шароитда колиб кетишига йул куйиб бериш коронавирусга карши курашиш нуктаи назаридан хам нотугри хисобланади. Хозирда мехнат мухожирларига берилаётган хар кандай ёрдам бир марталикдир, яъни бевосита давомий ёрдам эмас. Мехнат мухожирининг ишга чикиб кетгунича ёки Россияда шароит яхшилангунча уларни яхши шароитда саклаб туриш мумкин булган ёрдам берилаётгани йук. Бу ёрдам тугаши билан уша мехнат мухожирлари худди уша сабаблар билан барибир яна уйга кайтишни истайди. Шунинг учун уларнинг ватанига кайтишига карши чиккандан кура, кайтишига рухсат берган холда бу жараёнларни тугри ташкиллаштириш тарафдориман.

Ботиржон Шермухаммад: – Узбекистон фукароларининг Узбекистонга кириши учун чегаралар ёпик эмас. Шу пайтгача Узбекистон уз фукаролари учун чегарани ёпгани йук. Муаммо – Узбекистон чегарасига етиб боришда. Фукаро каерда булишидан катъий назар Узбекистон чегарасига етиб борса, худудга киргизилади. Хатто чет эл фукароси булса-ю, Узбекистонда доимий яшаш хукукига эга булса, уни хам киргизади. Муаммо доимий самолётларнинг йуклигида ва Узбекистон-Россия уртасида тугридан-тугри чегаранинг йуклигида – уртада Козогистон бор. Козогистон уз худудида касаллик кенг таркалгани учун чегарани чет эл фукаролари учун ёпган. Поезд ва автомобил йуллари Козогистон оркали утгани учун хам Узбекистонга боглик булмаган муаммо бор. Бу Козогистон хукумати билан бирга хал килинадиган масала. Тугридан-тугри рейслар масаласини ташкил этишнинг хам уз муаммолари бор. Чунки у бир томонга буш келади, доимий рейс эмас, чартер рейс булгани учун хам икки бараварга кимматга тушади. Кайтишни истаётган бунча одамни кайтариш масаласи бор.

Пост юзасидан бир неча жихатларга эътибор каратмокчиман. Узбекистон фукароларининг ватанга кайтиш хукукини чеклаб булмайди, деган фикр айтилган. Бу хукукни хеч ким чеклагани йук. Тугри, фукароларнинг ватанга кайтиш хукуки бор, лекин бундан ташкари, карантин коидалари хам мавжуд. Узбекистоннинг 3-4 млн фукароси Россиядан ватанга кайтмокчи, лекин Узбекистоннинг узида хозир 30 млн.дан ортик ахоли бор. Хукумат факатгина четда юрганларнинг хаёти учун масъул эмас, Узбекистонда яшаб турганларнинг хам саломатлиги учун масъул. Бу муаммонинг ечими осон эмас. Чегараларнинг ёпилиши ва бошка такиклар хеч бир амалдорнинг уз хохиши билан килинган харакат эмас. Хамма жойда фавкулодда вазият. Бундай холатда фавкулодда чоралар куришга тугри келади ва фукаролар хам шундан келиб чиккан холда харакат килиши керак. Карантин эълон килингандан кейин конституцион хукукларимиз чекланяпти, бемалол харакатлана олмаяпмиз, шунга рози буляпмиз. Хаммаси фукароларнинг соглигини мухофаза килиш учун курилган чоралар.

Россияда бугунгача 370 мингдан ортик касаллик аникланган. Хам техник, хам тиббий, хам исломий нуктаи назардан хам юкумли касаллик кенг камровда таркалган жойдан одамларнинг касаллик камрок булган жойга бориши кандай окибатга олиб келади, деган савол бор. Рейсларни купайтириш мумкин, лекин бу осон иш эмас. Учаётган хар бир рейснинг уз экипажи бор, уларга хам касаллик юкиш эхтимоли бор. Хар бир рейсдан кейин экипажни карантинга олиш имкони борми? Шунга яраша бизда куп экипаж борми? Уларнинг соглиги нима булади? Хозиргача куйилган хар бир чартер рейс йуловчилари орасида коронавирусга чалинганлар аникланган. Яъни бу касаллик Узбекистонга четдан кириб келди. Чартер рейслар купайтирилган такдирда хам, одамларнинг саломатлиги масаласини ким тартибга солади? Хозир Россияда Узбекистоннинг 3-4 млн ахолиси булса, нечтаси кетиши мумкин? Дейлик, 100 минг одам Узбекистонга кайтса, уларни карантинга олиш, даволаш имконияти борми?

Шахсан узим гувох булган холат: утган йили Андижондаги шифохонада ётишга тугри келди. Телевидениеда жуда чиройли эътирофлар келтирилгани билан тиббиётимиз жуда хам огир ахволда. Айникса, вилоятлардаги шифохоналарнинг ахволи мактанадиган даражада эмас. Баъзида оддий тиббий никобларни хам етказиб булмаяпти. Яъни хавфли юкумли касаллик кенг камровда таркаладиган булса, тиббиётимиз буни кутара олмайди ва бу огир окибатларга олиб келиши мумкин.

Кейинги масала Узбекистон билан боглик эмас. Козогистон хукумати розилик берсагина поезд ёки автомобил оркали фукароларни олиб келиш мумкин. Поезд хам, автомобил хам тухтамасдан утиб кетиши керак булади. Узбекистон чегарасига етгунга кадар Козогистон чегарасида йуловчилар чикиб, ахоли билан мулокот килмаслиги таъминланиши керак. Россияда мухожирларга купол муомала килиниши бор холат, лекин бу кейинги даражадаги масала. Биринчи навбатда одамларнинг соглиги. Колгани кейинчалик булаверади. Касаллик сони Москвада юкори булгани билан, бошка худудларда бир неча баравар кам. У ерларда карантин коидалари хам кискариб боряпти, иш жараёнлари бошланмокда. Ишлар бошлангандан кейин одамларнинг уйга кайтиш иштиёки хам йуколиб колади.

Зарнигор Омониллаева: –Деярли хеч бир фикрларига кушилмайман. Узбекистон уз чегараларини ёпмаган, деган фикр айтилди. Бунинг хукукий тарафини курсак, чиндан хам Узбекистон уз фукаролари учун чегараларини ёпмаган. Амалий жихатдан караганда эса 15 мартдан 26 мартгача булган муддатда Узбекистон фукаролари кулларида тайёр чипта билан тайёр самолётда кайта олмаганларига шахсан гувохмиз. Аэропортда тунаган, рейс качон булишини кутган, чартер рейсга навбат кутганларнинг хаммаси Узбекистон фукаролари. Улар аэропортда кулларида тайёр чипта билан, маълумотлар бюросида рейс бекор булмагани айтилгани холда Узбекистонга учиб бора олишмаган. “Аэрофлот” ходимлари билан гаплашганимда самолёт тайёр, экипаж тайёр, антисептик воситалари бор, факат Узбекистонга учиб кириб бориш учун рухсат берилгани йук, деган фикр айтилди. Узбекистон чегараларини ёпмади, деган мулохаза жуда хам бахсли. Молдова ва Арманистонда хам чегарадан киритмаслик масалалари йук эди, лекин хозир келсангиз, киритамиз деб, фукароларни мамлакатга киритиш механизмини ташкиллаштира олди. Чегараларнинг ёпилиши асли тугри вариант эди. Бу вактинча чегарадан хеч кимни киритмай турсак-да, маълум муддатгача керакли барча тайёргарликларни куриб олсак, деган максадда керак эди. Чегарадан утказиш механизмини тугри ташкиллаштириб олиш учун муддат олиш сифатида бу чора тугри эди. Энди керакли тайёргарликни куриб олгандирсизлар, узбекистонликлар юртига кайтишни истаяпти, деган мулохаза уртага чикмокда. Кайтиш истагида булганлардан суровнома утказганда уларнинг хеч бири уйим, ишим бор, соглигим жойида, шунчаки учун кайтишни истаяпман, деган мулохазани билдирмаяпти. Узбекистон чегараси фукаролар учун ёпилмаганини курсатиб берадиган хеч кандай мисолимиз йук. Узбекистонга кайтмокчи булаётганларнинг 99 фоизи мамлакат фукароси эканлигини ва улар чегарадан ута олмаётганини хисобга олсак, чегаралар ёпик деган фикрга келиш мумкин.

30 млн ахолини уйлаган холда, 2 млн учун жавоб бермаймиз деган мулохазага келсак. Узбекистондаги карантин чоралари тахлил килинса, уларнинг канчалик тугри ташкил этилгани савол остига олинади. Аслида, касал булганларни хам, согломларни хам ёппасига бир рейс билан карантинга олиб кириш давлат учун юк эди. Хаммани карантинга олиб, давлат узини кийин ахволга куйяпти. Касаллар карантинга олиниб, колганлари уз уйларида назоратга олинса, тугрирок буларди. Бошка давлатларда карантин шу йуналишда ташкил этилган – олиб келинган фукаролар холатидан келиб чиккан холда карантинга олинади. Шифохонада ётди нима, уйида ётди нима – карантинда бир хил муносабат булади. Коронавируснинг уз дориси булмагани учун факатгина огир холатда шифохонадагилар ёрдам бериши мумкин.

Самолётлар, экипаж масаласи айтилди. Касаллар сони буйича иккинчи уринда булган Россияда ички рейслар йулга куйилди. Россия уз худудида катновларни ташкил эта олган булса, демак, Узбекистонга хам катновларни ташкил этса булади. Россиянинг хусусий ва давлат самолётлари йуловчиларга химоя воситаларини такдим этса, керакли чораларни курса, халкаро рейсга хам мослаша олади. Билишим буйича, 1 июндан бошлаб, Узбекистоннинг уз авиакомпаниясидан бошка хусусий авиакомпаниялар чипта сотишни бошлаганди.

Ботиржон Шермухаммад: – Четдан олиб келинган фукароларнинг касали борларини шифохонага, касали йукларни уйига юборса булади, деган фикр булди. Муаммо шундаки, кимнинг касал булган-булмаганини аниклашнинг имкони йук. Олиб келинган 100 нафар фукарони текширганда 1 нафарида вирус чикди, колганларида чикмади, дейлик. Уларда чикмади дегани, улар касал булмаган дегани эмас-да. Нега 14 кунлик карантин? Чунки шунча пайтда касалликнинг аломатлари намоён булади. Уйига куйиб юборса булади, деяпсиз. Шифохона ва уйнинг битта катта фарки бор – уйда уз оила аъзоларига юктириш хавфи бор. Москвада хам юктирганларнинг 50 фоизи хеч кандай аломатсиз вирус ташувчиси булиши мумкинлиги айтиляпти. Уйига куйиб юборсак, занжир булиб бошкаларга таркаб кетиш эхтимоли бор-ку, бунинг масъулиятини ким уз буйнига олади?

Самолётлар буйича. Россияда булаётган нарса бу – ички рейслар. Ички рейслар Узбекистонда хам тартиб билан йулга куйилди. Аммо гап четдан келадиган рейс хакида кетяпти. Ички рейсда учаётганлар четда булмаган одамлар. Россияда хозир беморлар 370 мингта, дунёда учинчи уринда. Узбекистонда 3550 нафар. 370 минг нафар касал булган жойдан келган одамни карантинга олмаслик канчалик тугри булади, деган савол бор.

Зарнигор Омониллаева: –  Хамма муаммо хам шунда-да. Учиб келаётганлар орасида согломлар хам, касаллар хам бир жойга карантинга олиняпти. Учиб келган вактида юктирмаган одам хам 14 кунлик карантин даврида ёки карантиндан чикиб кетиш даврида хам юктириб олиши мумкин.

Коронавирус Хитойдан бошка барча мамлакатларда чет элдан келганлар оркали таркалган, факатгина Узбекистонда эмас. Шунинг учун касаллик четдан кириб келади дейишнинг узи нотугри.

Ботиржон Шермухаммад: – Бунга карши эмасмиз, хакикатан хам четдан кириб келяпти-ку.

Зарнигор Омониллаева:–Карши булишнинг биринчи белгиси Узбекистоннинг фукаролари Узбекистонга ета олмаётганида.

Ботиржон Шермухаммад: – Биз Узбекистон фукароларининг ватанга кайтишига карши эмасмиз, муаммо уларни кандай олиб келишда. Хамюртларимиз кайтишини истаймиз, узимиз хам бора олмай турибмиз. Шахсан мен хам ёзда уйга боришим керак, сентябрда яна кайтишим керак. 3 нафар фарзандимнинг хаётини хавф остига куйиб аэропортга бориб, одамлар билан навбатда туриб, 4 соат давомида самолётда учиб, 14 кун давомида карантинда туришни тугри деб уйламайман. Аэропортда хам, самолётда парвоз вактида хам, карантин даврида хам юкиши мумкин. Россия кейинчалик чет эл фукароларини кайта киргизадими-йукми деган савол хам бор. Муаммо шунда. Кетмокчи булганлар шуни хам хисобга олишмаяпти.

Биринчи навбатда, хаммамизга якинларимизнинг саломатлиги азиз. Сиз уз фарзандингиз билан чартер рейсда учиб кетишга розимисиз? Муаммо шунда.

Зарнигор Омониллаева: –  Рози булардим. Пандемиянинг бошка офатлардан фаркли томони шундаки, унда молиявий ахволи ёмон булганлар энг куп зарар куради. Бошка офатларда хамма тенг зарар куради. Россиядаги шароит Узбекистондагидан кура канчалик яхши булмасин, мехнат мухожирларининг бу ердаги ахволи уз ватанидагидан кура ёмон. Россиядаги умумий шароит мехнат мухожирларининг хаётида акс этмайди. Яшаш жойидан бошлаб, ишсизлиги, соглиги, озик-овкати хакида кайгурмаётганига биринчи сабаб моддий етишмовчилик хисобланади. Россиянинг уз фукаролари учун шароит канчалик яхши булмасин, бу мухожирлар учун хеч кандай таъсир курсатмайди.

Илёс Сафаров: – Уз вактида кулланилган карантин чекловлари фойда беришини куряпмиз. Чегараларни яна очадиган булсак, иккинчи тулкинга Узбекистон канчалик тайёр? Узимиздаги ички касалланиш холатларини енгиб булиб ва бошка давлатларда хам ахвол енгиллашгандан кейин чегарани боскичма-боскич очган хар томонлама кулайрок эмасми?

Ботиржон Шермухаммад: –Чартер рейслари ташкил килинаётганининг узи хам чегараларнинг боскичма-боскич очилишига сабаб булиши мумкин-да. Имкониятдан келиб чикиб, олиб кетиб фукароларни, карантин зонасига жойлаштирмокда. Канча одамни олиб келишга имконияти булса, шундан келиб чикиш керак. Биринчи навбатда, огир касаллар, хомиладорлар, кексалар олиб кетилиши керак. Россия ва Узбекистондаги амалдорлар хам, кетмокчи булаётганларнинг узи хам бир нарсани инобатга олишмаяпти – биз жуда хам купмиз. 100 минг одамни олиб кетган такдирда хам 1 млн 900 минг, 2 млн нафардан ортик одам колади. Уларнинг орасида хам кетиши мухим булганлар бор. Чартер рейслар муаммонинг ечими эмас. Чегарани тулик очмагунча барибир огир ахволдагилар колаверади. Узлуксиз рейслар йулга куйилган такдирда хам, барча фукароларни олиб кетиш учун бир неча ой давомида ташиш керак булади. 10 минг одамни олиб кетиш учунгина 40та рейс керак. Руйхатга ёзилган 70 минг нафар одамни олиб кетиш учун нечта рейс керак ва улар качон ташкил килинади?

Зарнигор Омониллаева: – Чегараларнинг ёпиклиги касаллар сонининг вактинча кам булиб туриши статистикасига таъсир килади холос. Чегараларни бир умр ёпиб утиришнинг иложи йук. Кун келиб чегаралар барибир очилади ва худди шу касаллар барибир кириб келади.

Илёс Сафаров: – Россия хам караб тургани йук-ку. У ерда хам бепул даволаниш имконияти килинган. Тиббиёти хам биздагига нисбатан яхширок ривожланган.

Зарнигор Омониллаева: – Хамма муаммо шундаки, даволаниш истагида булганлар хакикатда даволаниши керак булганлардан бир неча баравар кам. Даволаниши керак булган, лекин даволанмаётганлар жуда хам куп. Даволаниши керак булган узбекистонликлар даволаниш учун Узбекистонни танлаяпти, Россияни эмас. Россиядан курккани учун, мени камайди, депорт килади деган стереотиплар мухожирларнинг рухий холатига таъсир киляпти.

Илёс Сафаров: – Касаллар бепул даволанади, депортация килинмайди, хеч ким кувиб чикарилмайди деб эълон килиняпти-ку.

Зарнигор Омониллаева: – Россия шифохоналарида даволаш учун олиб кетилаётган мехнат мухожирлари огир ахволдагилар. Агар ахволи огир булмаса, узи яшаб турган жойда карантинга олинади. Мехнат мухожири яшаб турган жойига пул тулай олмаса, озик-овкати булмаса, кайси хисобдан уйда карантинда булиб даволаниши керак? Бундан аввал Ботиржон ака хаммани карантинга олиш имконимиз борми, деган саволни берди. Хамма муаммо шунда-да. Хозирги позициямиз – имконимиз борми-йукми, йук. Шунинг учун чегарани ёпиб утираверамиз деган нуктада булиб турибди. Аслида эса имконимиз булиши учун нима килишимиз керак деган позицияга утишимиз керак.

Ботиржон Шермухаммад: – Бу касаллар качондир кайтади, дейиляпти. Бу касаллик сурункали эмас. Вирус аниклангандан кейин 14-21 кунда даволаниб чикишяпти. Нима учун вакт жихатдан булиб киритиш йулга куйилди? Канча касални кабул кила оламиз? Бу вазиятни назоратда ушлаб туриш. Дейлик, чегарани очиб юбордик. Кайси рахбар масъулиятни уз буйнига олади? Бизни хукумат комиссиясига аъзо килиб тайинлашса, шу масъулиятни буйнимизга оламизми-йукми? Муаммо моддий кийинчиликда эканлиги тушунарли. Хамма гап муаммонинг ечими кандай булишида. Моддий кийинчилик булгани билан, одам биринчи галда сог булиши керак. Нафас ололмай вафот этса, унга хеч кандай моддий бойлик хам керак булмай колади. Фавкулодда вазиятнинг накадар жиддийлигини хис килишимиз керак. Аввалги хаётимиздаги кулайликлардан воз кечишимиз керак. Хозирги вазиятдан келиб чиккан холда иш тутиш керак. Биз дуч келаётган муаммолар баъзи жойларда яшаётганлар учун муаммо эмас. Давлатнинг биринчи максади согликни саклаш. Согликни саклаш тизимини кайси давлат яхширок амалга оширяпти, билмайман, лекин юкумли касалликнинг кенг таркаб кетмаслиги хакида биринчи навбатда уйлаш керак. Курбонлар булса, кимнинг яхши-ёмон яшагани кузга куринмайди. Соглик учун хар кандай хукукдан, енгилликдан, моддий имкониятлардан воз кечиш мумкин. Узбекистонда касаллик даражаси нолга тушсагина бошка давлатлар Узбекистонга уз чегарасини очиши мумкин. Нега? Чунки у ерда касал йук. Россиядан касал чикиб турса-ю, у ердан одамларни олиб келтирсак?! Менимча, хеч бир эпидемиолог бунга йул куймайди.

Купчилик чегарага бориб, элчихонанинг олдига бориб туполон киляпти. Лекин сог одамларнинг канчаси шифокорларга уз ёрдамини бермокчи? Кайси биримиз бориб ёрдам бердик? Тиббий ходимлар етишмаяпти, тез ёрдам кечикяпти. Лекин жуда хам кам одам уз хаётини хавфга куйиб бориб ёрдам беришга тайёр. Бу ерда юрганлар моддий-маънавий жихатдан бир-биримизга ёрдам килишимиз керак. Тиббиёт тизимига хам кулдан келганча ёрдам килиш керак. Тожикистон яшил худуд эди, эътибор бермади, Навруз нишонланди, масжидлар очиб берилди. Бугун эса касалланиш сони буйича Узбекистондан утиб кетди. Улим сони буйича Урта Осиёда биринчи уринга чикиб олган. Гап одамларнинг хаёти хакида кетяпти, кийинчиликлар хакида эмас. Мен давлатнинг урнида булганимда, фавкулодда холат эълон килиб, харбийларни кучага чикариб, жуда хам каттик ушлаган булардим. Чунки шу талаб килинаётган вазият.

Зарнигор Омониллаева: – Инсонларнинг танловини чеклаб булмайди. Одамлар Узбекистонда даволаниш ниятида булса, кайтиш истагидан воз кечмаётган булса, уларни чегарадан куч билан кайтариш эмас, ватанга кайтишларини таъминлаш, кайтганларидан кейин кузатилиши мумкин булган зарарни минимумга тушириш буйича чоралар хакида уйлаш керак.

Илёс Сафаров: – Фикрлар учун сизларга катта рахмат. Узбекистон хукумати энг тугри йулни танлашига ва бу йул фукаролар учун манфаатли булишига ишонамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tabrikot

Рамазон шарафига Табрикотлар

Бугун Ураза Байрам, Бизни кузгатиш байрами келди. Закот камбагалларга эшитилади Хаммалари дам олиш учун утиришди.Йулингиз …