Главная / Жамият / Савдо дуконларида пакетлар нега пулли булди?

Савдо дуконларида пакетлар нега пулли булди?

Ахоли йилдан-йилга куп ва яна куп пластик пакетлардан фойдаланмокда. Хусусан Узбекистонда йилига бу курсатгич 26,2 минг тоннани ташкил этмокда.

Тошкент вилояти Оккургон тумани, Султонобод МФЙ яшовчи, махалла фаоли Халил Каршибоев хам чикинди масаласи уз ечимини кутаётган асосий муаммолардан бири саналади, агар у зудлик билан хал этилмаса, якин орада барчамиз глобал чикиндихонада яшашга мажбур буламиз, деб хисоблайди. Пластик пакетдан самарали фойдаланиш, шу оркали инсониятнинг экологияга салбий таъсирини камайтириш максадида 2019 йил 1 январдан бошлаб Узбекистонда пластик пакетлар пулли этиб белгиланди.

paket

Пластик пакетлар, асосан, кайта тикланмайдиган табиий ресурслардан – нефть ва газдан тайёрланади. Аксарият пластик пакетлар ер юзида 1000 йил, сувда 450 йилда парчаланувчи полиэтилендан тайёрланади.

Сув ва курукликдаги хайвонларнинг озука излаб, пластик пакетлар еб нобуд булиши каби холатлар йилдан йилга ошиб бормокда. Негаки тирик мавжудотлар организмининг пластик пакетлар хазм килиш имкониятига эга эмас.

Хитойда 2008 йил 1 июндан бошлаб жуда хам юпка (калинлиги 0,025 мм.гача) полиэтилен пакетларни ишлаб чикариш хамда уларни савдо дуконларида бепул таркатиш таъкикланган. Хитой халк республикаси Давлат кенгаши мазкур карорни мамлакатда ахоли томонидан хаддан зиёд куп полиэтилен махсулотларидан фойдаланилиши, уз навбатида уларни урнатилган тартибда кайта ишлаш ва утилизация килиш имкони мавжуд эмаслигини хисобга олган холда кабул килди. Мазкур янги карор талабларини бузган савдо дуконлари катта микдордаги жаримага тортилади ёхуд махсулотлари конфиксация килинади.

Люксембургда 2004 йилдан бошлаб ахоли уртасида шундай таргибот компанияси бошландики, унга кура одамлар узига кулай булган хамда кайта ва яна кайта ишлатиши мумкин булган сумкалардан (махаллий ахоли бу каби сумкаларни Öko-Tut деб номлайди) фойдаланишга ва полиэтилен пакетлардан воз кечишга даъват этди. 2007 йилга келиб эса бир маротабалик полиэтилен пакетларни бепул таркатиш ман этилди, 2009 йилга келиб бундай пакетлардан фойдаланиш 55 млн.дан 6,5 млн.гача тушди. Öko-Tut сумкалари Европа комиссияси томонидан полиэтилен чикиндиларини камайтириш буйича энг яхши намуна сифатида эътироф этилиб, махсус совгани кулга киритган.

Утган йили Кенияда пластик пакетларни олиб кириш, фойдаланиш ва ишлаб чикаришни такикловчи конун кучга кирди. Унга асосан, конунбузарларни 4 йилгача озодликдан махрум этиш ёки 40 минг АКШ долларигача жаримага тортиш мумкин.

Шунингдек, хозирда БМТнинг денгиз чикиндиларига карши курашиш буйича таргибот компанияси доирасида полэтилен пакетларидан фойдаланишни чеклаш ёки пластик материаллар билан кадокланган махсулотларни юкори солик ставкаси билан соликка тортишни таклиф этилмокда.

Масаланинг иккинчи томони хам бор – бу нафакат экологияга, балки ахоли саломатлигига хам жиддий хавфни юзага келтиради. Хусусан:

полиэтилен пакетларни ишлаб чикаришда захарли модда -кургошиндан фойдаланилади. Организмда мазкур модданинг тупланиши турли касалликларнинг юзага келишига замин яратади;

кадоклаш материаллари чокларини бирлаштиришда кимёвий елимдан фойдаланилади, бу эса аксар холатларда махсулотларга салбий таъсир курсатади;

реклама максадларида аксар холатларда полиэтилен пакетларига турли ёркин ранглардан иборат ташкилот логотиплари туширилади. Одамлар пакетлардаги мазкур ранглар таркибида инсон организми учун зарарли булган, юкори даражада захарли моддалар борлигини англамаган холда унга озик-овкат махсулотларини соладилар;

полиэтилен таркибида бактериялар жуда куп булганлиги сабабли, пакетга солинган махсулот тез бузилади;

полиэтилен пакет музлатгичга куйилганда, ундан инсон учун хавфли токсинлар ажралади

Таъкидлаш жоизки, Узбекистонда хам ушбу масалада максадли йуналишга эга булган боскичма-боскич ишлар амалга оширилмокда.

Ушбу ишлар доирасида, биринчи навбатда, савдо дуконларида пластик пакетларни бепул таркатишга чеклов урнатиш, улар сонининг камайишига, уз навбатида атроф-мухит ифлосланишининг олди олинишига эришилади.

Куча-куйда, сув объектлари атрофларида, дам олиш худудларида уларнинг уюлиб ётиши, эски маиший чикинди полигонларда чикиндиларни ташкиллаштирилмаган холда кумилганлиги натижасида санитар меъёрларни бузилиши, уз навбатида, шамол таъсирида пакетларнинг ён-атрофга таркалишига бархам бериш устувор вазифалардан биридир.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …