Главная / Жахон / Олтинкул туманида кузага солинган хазина топилди

Олтинкул туманида кузага солинган хазина топилди

Андижон вилояти, Олтинкул туманининг Сувюлдуз кишлоги Исломобод махалласида яшовчи Тухтасин ака Хасанов ховлисидан сув кузасига жойлаб «яхши кунлар учун» ер остига кумилган 4500 донадан зиёд мис тангалар хазинаси топилди. Хазина топилиши билан туман маъмурияти Узбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Археология институтига мутахассис юборилишини сураб мурожаат килган.

Унга кура, хозирда топилмаларни урганишга киришилган.

Дастлабки хулосаларга кура, тангаларга араб ёзувлари зарб килинган булиб, уларнинг аксарияти XVII асрга, яъни Бухоро хонлигининг Аштархонийлар сулоласи даврига ва кисман XVI асрнинг иккинчи ярмида хукмрон Шайбонийлар сулоласининг сунгги вакили Абдуллахон II даврига мансуб.

Дастлабки урганишларга кура, хазина таркибида Бухоро, Самарканд ва Тошкент зарбхоналарида чикарилган мис тангалар – фулуслар (хозирги «пул» ибораси хам айнан мис танга номидан келиб чиккан) борлиги аникланмокда. Тарихда ички бозор пул муомаласи асосини ташкил этувчи мис тангалар йирик шахарларда зарб килинган. Бу даврда, жумладан, Андижон зарбхонаси хам мавжуд булган ва хазинадаги бошка тангаларнинг урганилиши бунга ойдинлик киритиши кутилмокда.

Турли шахарларда чикарилган тангаларнинг битта хазинада жам булгани бу даврда минтакалараро савдо-сотикнинг жадаллик билан олиб борилгани, уша замон тадбиркор-савдогарлари воситасида пул массаси тез айланганидан дарак беради. Замонавий иктисодиётда товар-пул айланмасининг тезлигига ахоли даромади купайишининг энг асосий мезонлардан деб тариф берилади.

Урганишлар давом этмокда.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …