Главные новости
Главная / Маданият / Масжидул Аксо хакида 8 маълумот
<

Масжидул Аксо хакида 8 маълумот

masjidМасжидул Аксо мусулмонлар учун Макка ва Мадинадаги Масжидул Харомлардан кейинги учинчи улуг кадамжо хисобланади. Ислом буни Пайгамбаримиз Махаммаднинг (соллаллоху алайхи ва саллам) “Мерож” кечалари билан боглайди. Шунингдек, бу жойда “Исро” кечаси жамики пайгамбарлар Пайгамбаримиз Махаммаднинг (соллаллоху алайхи ва саллам) оркаларида туриб намозга иктидо килганлар. Бундан ташкари ушбу масжид тугрисида баъзи эшитмаганларимиз хам бор:

1. Масжидул Аксо бир эмас бир неча масжидлар мажмуасидир. “Аксо” мажмуанинг жанубида, шаркий кисмида эса “Кибла” масжиди жойлашган. Шунингдек, “Бурок” ва “Марвани” масжидлари хам мажмуадан урин олган. Баъзан Масжидул Аксони Харом аш-Шариф деб аташади.

2. Бу жой бир канча пайгамбарлар утган кадамжодир. Дафн этилган пайгамбарлар ва Пайгамбаримиз Махаммаднинг (соллаллоху алайхи ва саллам) сахобалари сони маълум эмас. Ана шу масжид курилишида вафот этган Сулаймон (алайхис салом) хам шу ерга дафн этилганлар.

3. Харом аш-Шариф имом Абу Хамид Газзолий яшаб ижод этган макондир. Бу ерда у узининг Ислом адабиётидан мухим урин эгаллаган “Диний фанлар тикланиши” асарини ёзиб тугатган. Бу инсон Куръони карим илмини чукур урганган, факих ва мутафаккир сифатида Ислом оламида катта шухрат козонган. Унинг ижод килган хонаси ханузгача мавжуд.

4. Масжидул Аксодан илгари отхона, сарой ва катл этиш маскани сифатида хам фойдаланилган. Салибчилар Иерусалимни босиб олганларида етмиш минг нафардан зиёд ахолини кириб ташлаганлар. Шунда “Кибла” масжидини саройга айлантириб, куббага хоч белгиларини урнатишган, ертулаларини эса отхона килишган. Тирик колган мусулмонлар эса Аксо марказига урнатилган бутга тортиб михлашган. Вакт утиб Салохиддин Иерусалимни босиб олган ва хочни синдирган. Хоч белгиси излари хали-хали куриниб туради.

5. Бу жойда афсонавий минбар бор. Уни Ислом тарихидан алохида урин олган машхур Нуриддин Занги курдирган. Усталар уни махорат билан бирорта мих ёки елим ишлатмасдан ясаганлар. У битгунича Нуриддин Занги казо килиб кетди. Вафотидан сунг Салохиддин бу савобли ишни охирига етказди. Минг афсуски минбарнинг куп кисми хозиргача сакланмаган.

6. Харом аш-Шарифнинг хозирги куббаси бошкача булган. Ислом тарихидаги биринчи кубба шу масжидга халифа Абдул ибн Марван томонидан бунёд этилган. Аввал у ёгочли булиб, мис, кургошин ва сопол билан копланган эди. Султон Сулаймон даврида унга тилла суви юритилган, масжиднинг олд томони эса Усмонлилар услубида буйалган.

7. Масжидул Аксо худуди бир вактлар ахлатхона хам булган. Яхудийларга бу ерда яшаш таъкикланганида румликлар худудни ахлат ташлайдиган жой килиб юборганлар. Халифа Умар (розияллоху анху) шахарни озод килганларида уз куллари билан бу жойларни тозалаган эканлар. Шунингдек, у киши атрофдаги етмишта яхудий оиласининг бу ерда куним топишларини амр этганлар. Бу олийжаноб химмат аллакачон яхудийларнинг эсидан чикиб кетган булса ажаб эмас.

8. Бундай улуг жой ёнгинга хам учради. 1967 йилда масжид яна Исроил назоратига утди. Шунда 1969 йили австралиялик сионизм тарафдори Нуриддин минбари хамда Кибла масжидини ёкиб юборди. Фаластин ахли саъй-харакати билан олов учирилди ва масжид яна кайта тикланди. Аммо ханузгача яхудийлар дастидан бу ердаги мусулмон ахлига тинчлик йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Онамни панохда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …