Главные новости
Главная / Жамият / Фаргонача кучириш. Ичида одам яшаётган уйлар бузилмокда
<

Фаргонача кучириш. Ичида одам яшаётган уйлар бузилмокда

Кейинги кунларда интернетда Фаргона шахри марказидаги уйлар эгалари кучмай туриб бузилаётгани, бу эса куп йиллардан бери яшаб келаётган уйини ташлаб, шахар чеккасидаги худудга кучишни истамаётган ахолининг кескин норозилигини келтириб чикаргани тугрисида хабарлар таркалди.

Холатга ойдинлик киритиш максадида Фаргона шахридаги, халк тили билан айтганда «Гидролизный» дея аталувчи мазкур худудга йул олдик.

Фаргона шахрининг Алишер Навоий, Сохибкирон Темур ва Форобий кучалари кесишмасида жойлашган 2 каватли уйлар ёнидамиз. Бу ерда жуда асабий холат хукм сурмокда. Бунинг сабабига эса куйида муфассал тухталамиз.

Муаммо нимада?

Шу йилнинг 2 январь куни «Гидролизный» шахарчасида жойлашган 12та купкаватли уйларда яшаётган ахолига шахар хокимлиги вакиллари томонидан куккисдан «уйларинг сносга тушди» дея хабар берилади.

Аввалига мутасаддилар хонадон эгаларига уйлари сотиб олинишини айтишган. Кейин эса, биринчи боскичда бузилиши кузда тутилган 8та уйдаги 62 хонадон – Фаргона шахар, Регистон кучасида янги курилган купкаватли уйдаги хонадонларга кучирилиши билдирилади.

Халкда шундай накл бор: «Кушнинг хам уяси бузилмасин». Бузилиши кутилаётган уйларда яшовчи ахолининг маълум бир кисми янги уйларга кучишни истамайди. Маълум кисми куч-куронини кутариб кучиб утади.

Мутасаддилар эса зудлик билан уйларни бузишга киришадилар. Айни пайтда, 8та уй жойлашган худудда бир неча уй бутунлай бузилиб булган, бузиш ишлари давом этмокда. Ажабланарлиси, бузилаётган уйларда хали хам чикиб кетишни истамаётган квартира сохиблари бор.

Айни пайтда хокимлик вакиллари ички ишлар ходимлари билан хонадондан кучиб чикишни истамаётган ахоли уртасида тушунмовчилик ва тортишувлар келиб чиккан.

Бузилаётган уйлардаги холат билан танишдик. Одамлар уйнинг томлари очилиб, электр ва газ узилаётганига карамай, совук кунда уз хонадонларида колишган. Улар хокимлик такдим этган уйларга кучишни умуман исташмаяпти. Масалан, 32-уйда 4та хонадон ярим бузилган уйда яшамокда.

Хуш, ахоли нега янги уйларга кучиб утишни истамаяпти? 

Вяльшин Милан. 32-уйдаги 4 «А» хонадон сохиби
— Шахсан мен янги уйга кучиб утишга карши эмасман. Факат, шахар хокимлиги тавсия килган хонадон худди узимникидек, шахар марказида булиши керак. Хозирги кучиб утишга мажбур булган жойимиз шахар чеккасида. Бу мени кониктирмайди. Узингиз куриб турибсиз, уйимиз бузиляпти, лекин хокимлик бизга худди узимизникидек шароитдаги яшаш жойини топиб бергани йук. Уйнинг том кисми бузилиб булди. Агар кор ёки ёмгир ёгса, ахволимиз жуда чаток. Кучиб чикиб кетмаганлар орасида 90 ёшли кари онахон хам бор.

Дилфуза Арипова. 40-уй, 5-хонадонда яшайди
— Бизнинг оиламиз хам кучиб кетгани йук. Сабаби, бизга берилиши лозим булган уйларни бориб курдим. Шахар чеккасида, транспорт йуналишидан узок, кайсидир заводнинг чикиндиси оккани учун ДСЭНМ яшашга нолойик деб топган жойлар экан. Биз фарзандларим, невараларим билан шахар марказида, богчага, укишга бориш учун шарт-шароитимиз аъло жойда яшаётган эдик. Шахар хокимлиги нега марказда курилаётган уйлардан бермай, чекка худуддаги уйларни тавсия киляпти? Энг ёмони, хозир уйимизни бузаётган курувчи йигит уй томининг бир томони бузиб булингани, ёгингарчилик булса, сув остида колишимизни айтиб кетди. Гамда колдик.

Уйларни нега бузишяпти?

Юкорида айтганимиздек, худудга бориб, хокимлик мутасаддилари галванинг марказида турганини курдик. Уйлар бузилишини хокимлик ва ИИБ ходимларидан ташкил этилган «штаб» вакилларининг назоратида экан. Жараёнга рахбарлик килиб турган шахар хокимининг уринбосари Шарифжон Ниязметовга мурожаат килиб, ундан уйлар нега бузилаётганини сурадик.

«Мана шу уйлар урнида жанубий кореялик тадбиркорлар томонидан мехмонхоналар комплекси курилади. Чет эллик ишбилармонлар томонидан бунёд этиладиган 16 каватли мехмонхона ва согломлаштириш мажмуаларига 98 миллион АКШ доллари микдорида инвестиция киритилиши кузда тутилган. Бу ерда яшовчиларни эса, янги курилган уйларга кучиряпмиз. Хозир 62та хонадондан 47таси кучиб утди. Улар уша ердаги шароитлардан жуда хурсанд. Бориб куришингиз хам мумкин», дейди хоким уринбосари.

Лекин у киши камера каршисида гапиришга рози булмади ва узини суратга туширишга хам рухсат бермади.

«Узи чикмаган жойимиз колмади. Мени суратга олманг! Саволларингизга жавоб бераяпман-ку?», деган гапидан сунг камерани кайтиб унга каратмадик.

Айни вактда 8та уйда бузиш ишлари кетяпти. Кучиб чикиб кетишни истамаётган ахоли билан эса муаммолар жуда куп. Уйларни том кисмидан бузиш бошланган. Бирок норозилар кучмай уз уйларида яшашмокда. Мутасаддилар эшикни такиллатиб борса очмаётган хонадонлар хам бор.

Хокимлик ва ахоли уртасидаги келишмовчилик

Энди асосий мавзуга утсак. Ахоли нимадан норози?

Айни пайтда кучишни истамаётган кишилар билан узок сухбатлашдик. Хокимлик тавсия килган уйларга боришни хохламаётганлар янги жойдаги шароит кониктирмаётганини айтишди.

Дархакикат, уларнинг хозирги жойи Фаргона шахрининг кок марказида.

«Онамнинг ёши туксондан утди. Жуда куп касал булади. Бизга касалхона, поликлиника, дорихоналар якин булган жой зарур. Мен янги уйда кийналаман. Ахир, хозирги уйимиз шахар марказида булгандан кейин, бизга марказда курилаётган уйлар берилиши керак эмасми? Кон босими билан касал углим Виктор Аристов мана шу асаббузарликлар сабаб оламдан утди», -дейди Татьяна Васильева.

Виктор онаси ва укаси билан бирга яшаган. Гипертония касаллигидан азият чеккан. Можаро вактида ахволи огирлашиб, шифохонага олиб борилган, аммо унинг хаётини саклаб кола олишмаган.

Унинг кушниси Максим Сидоров хам уз фикрини билдирди: «Шахарда янгиликлар булиши, инвесторларнинг келиши, янги-янги чиройли бинолар курилишига карши эмасмиз. Факат шахар марказида бузилаётган уйимиз урнига, шахар марказидан уй беришса булди. Ахир Фаргона шахри марказида жуда куп янги уйлар битяпти-ку?».

38-уйда яшаётган Акмалжон Эрматов хам хали кучиб кетмабди.

«Аввалига, хокимиятданмиз деб телефон килишиб, уйимиз учун 17 минг доллар атрофида пул берилса, рози булиш-булмаслигимизни сурашди. Кейин Регистондаги уйлар варианти пайдо булди. Онам, аёлим ва уч фарзандим билан яшайман. Хокимият бераётган хозирги уйларга эмас, шахар марказидан беришса кучиб утамиз. Уйларни бориб курдик. Холати бизга ёкмади», – дейди у.

Биз бир соат ичида хонадон эгалари ва хокимлик вакиллари уртасидаги тортишувларга хам гувох булдик.

Одамлар билан сухбат давомида, шуни англадикки, хонадон эгалари уларга шахар марказидан уй тавсия килинмаганидан, хали кучиб улгурмасидан уйларини бузишни бошлаганликларидан норози.

Хокимлик тавсия килган уйлар

«Гидролизный»да яшаган 47та хонадон эгалари шахар хокимлиги томонидан берилган Регистон кучасидаги купкаватли уйларга кучиб утибди. Шахар хокимлиги вакиллари билан уша манзилга бордик. Хонадонларга кириб, яшаш шароитларини ургандик. Янги келганлар бу ердаги шароитлардан хурсандлигини, газ ва электрдан узилишлар йуклигини айтиб утишди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …