Главные новости
Главная / Жамият / Дин ишлари буйича кумита рахбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулхасаннинг урнини эгаллади
<

Дин ишлари буйича кумита рахбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулхасаннинг урнини эгаллади

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита раисининг уринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни урганиш ахборот-тахлил маркази директори тайинланди.

Адлия вазирлиги хабарига кура, Дилшод Мухитдинович Эшнаев Дин ишлари буйича кумита раисининг уринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни урганиш ахборот-тахлил маркази директори лавозимини эгаллади.

onrv9abihsxhfvrc_z7vb65idbk3f8uz

Дилшод Эшнаев бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган. 2018 йил президент фармонига кура «Содик хизматлари учун» медали билан такдирланган.

Бундан олдин, Дин ишлари буйича кумита раиси Жасур Акромов, раис уринбосари – Диний-ижтимоий жараёнларни урганиш ахборот-тахлил маркази директори Нуриймон Абулхасан бошка ишга утиши муносабати билан уз лавозимидан озод этилганди.

Аввалрок, ДХХ тизимида мехнат килган Абдугофур Ахмедов Дин ишлари буйича кумитанинг янги рахбари этиб тайинлангани хабар берилганди.

Маълумот учун, хукумат томонидан 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон карор билан тасдикланган Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита тугрисидаги низомга мувофик, Кумита хар бир шахснинг виждон ва диний эътикод эркинлиги хукуки, фукароларнинг динга булган муносабатидан катъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боглик муносабатларни тартибга солиш сохасидаги вазифаларни хал этиш ваколати берилган давлат бошкаруви органи хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …