Главная / Маданият / Сўз бирикмаси

Сўз бирикмаси

Топшириқлар:

Қуйида берилган гапдаги сўзларни аввал морфологик тахдил қилинг, сўнг гапни синтактик таҳлил қилиб, сўз бирикмаларини топинг: Серчанг, сершовқин кўчаларда одамлар дарёдай оқиб борарди.

(П.Қ.)

Гапни ташкил этган барча сўзлар бир-бирлари билан мазмун ва грамматик қонун-қоидалар асосида боғланади.

Гапнинг асосини эга билан кесим ташкил этади. Қолган сўзлар ё эгага, ёки кесимга боғланади.

Сўз бирикмалари икки ва ундан ортиқ мустақил сўзлар- нинг ўзаро тобе муносабатидан ташкил топади. Масалан: Биз уларга юртимизнинг жамолини кўрсатдик. (Э. Оху нова)

Бу гапнинг асоси, яъни эга ва кесими – Биз кўрсатдик.

Сўз бирикмалари: 1) уларга кўрсатмоқ;

  • жамолини кўрсатмоқ;
  • юртимизнинг жамоли.

Эслатма: Гапни феълли сўз бирикмаларига ажратишда ҳамиша феълнинг ноаниқ шакли қўлланилади.

Гапдаги сўзлар ўзаро икки хил боғланади:

  1. Тенг боғланиш.
  2. Тобе (эргаш) боғланиш.

Қадим замонларда ота-боболаримиз қуёшга, сувга, ўтга, тогларга сигинганлар. (Журн.)

Бу гапнинг эга ва кесими – Ота-боболаримиз сигин­ганлар.

Қуёшга, сувга, ўтга, тогларга сўзлари ўзаро тенг боғлан- ган (уларни уюшиқ бўлаклар деймиз). Уюшиқ бўлакларнинг ҳар бири кесимга тобе боғланган.

Шундай қилиб, бу гапда қуйидаги тобе боғланишлар, яъни сўз бирикмалари бор:

  • қадим замонлар’,
  • қадим замонларда сигинмоқ;
  • қуёшга сигинмоқ;
  • сувга сигинмоқ\
  • ўтга сигинмоқ’,
  • тогларга сигинмоқ.

Сўз бирикмаларини гаплардан фарқлаш керак.

Ҳаво мусаффо – йиғиқ содда ran.

Мусаффо ҳаво – сўз бирикмаси.

Гап мустақил фикрни билдириб, тугалланган оҳанг би- лан айтилади. Сўз бирикмаси эса гапни кенгайтириш учун хизмат қилади.

Тобе боғланиш уч хил бўлади: мослашув, бошқарув, би- тишув.

Мослашув. Қаратқич келишиги қўшимчасини олган сўз билан қаралмиш ўртасидаги боғланиш мослашув бўлади: қуёшнинг нури, онанинг фарзанди, оиланинг эркаси. Эгалик қўшимчасини олган сўз – қаралмиш ҳоким сўз бўлади. Қаратқич келишигидаги сўз тобе бўлади. Баъзан қаратқич келишигининг қўшимчаси тушиб қолиши мумкин: мактаб ўқувчиси, юрт бошлиги, ишлаб чиқариш илгорлари. Ҳоким сўздаги эгалик қўшимчаси ёрдамида қаратқич келишигидаги сўз топиб олинади.

Қаратқич ва қаралмишлар доимо ёнма-ён келавермай- ди. Баъзан улар орасида бошқа сўзлар ҳам қўлланилиши мумкин: Эркин Воҳидов арузнинг табаррук остонасида пос- бон янглиг пайдо бўлди. (А.О.)

  • машқ. Ўқинг. Берилган гаплардаги мослашув йўли билан алоқага кирган сўз бирикмаларини топиб ёзинг.
  1. Сахийнинг эҳсонига бахилнинг боши оғрир. (М.) 2. Чолнинг баъзи сўзлари мени ўйга солди. (Р.Н.Гун.) Мен одам бошлаб келганим йўқ, ҳамманинг ўз қулоғи бор. (А.Қ.)
  2. Кучли одамнинг ғазабидан қўрқма, ожизникидан қўрқ. (Ў.Ҳ.)
  3. Дўстларнинг хасади душманнинг хусуматидан ёмонрокдир. (Ҳ.) Ёғочнинг бўшини қурт ейди доим. (М.)1. Ҳақиқат заҳри ёлғоннинг асалидан яхши. (М.) 8. Табиат бойликларини асран- гиз! 9. Инсоннинг сидқидилдан эл учун қилган меҳнатлари беиз қолмайди. fV.XJ 10. Мен… Оллоҳнинг қулиман. Исмим Абдураҳмон. (Т.М.) 11. Яхшиси қаҳрамонларнинг ўзлари ҳикоя қилиб бера қолишсин. (Ч.А.) 12. Дили тўғрининг тили тўғри. (М.) 13. Инсондаги энг яхши хулқ-атвор одамларнинг қайғу-ҳасратларига шерик бўлишдир. 14. Ҳар ишнинг ўзига лойиқ кишиси, ҳар мажлиснинг ўзига муносиб сўзи бор. (Ҳ.)

Бошқарув. Ҳоким сўзнинг талабига кўра тобе сўзнинг келишик қўшимчалари билан ўзгариши ёки кўмакчилар билан келиши бошқарув дейилади. Бошқарувда ҳоким сўз асосан феъл бўлади. Масалан: ёшларни етакламоқ, минбарга чиқмоқ, йигилишда сўзламоқ, қурултойдан қайтмоқ, одоб билан гапирмоқ, укаси учун олмоқ, дўсти ҳақида ўйламоқ. Баъзан от (кенг маънода) ҳам ҳоким сўз ўрнида қўлланилиши мумкин. Масалан: отдан баланд, қиличдан ўткир.

Битишув. Ҳоким сўз билан тобе сўзларнинг ҳеч қандай воситасиз ўзаро боғланиши битишув дейилади. Масалан: тез сўзламоқ, ёруг хона, ҳаворанг кўйлак, биринчи синф, тадбиркор раҳбар, рост гапирмоқ, ўйлаб иш қилмоқ.

Сўз бирикмаларининг одатдаги тартибига кўра ҳоким сўз кейин, тобе сўз олдин келади.

Эслатма: Ҳоким сўзнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланишига кўра сўз бирикмалари уч хил бўлади: отли бирикмалар (ўрик гули, бизнинг ҳовли, пок қалб, қадимий шаҳар); феълли бирикмалар (китобни ўқимоқ, ўзлигини йўқотмоқ, богда ишламоқў равишли бирикмалар (ҳаммага бирдай, овоздан тез, менда кўп).

машқ. Матнни ўқинг. Аввал гапларнинг эга ва кесимини (бош бўлакларини) ёзинг. Сўнгсўзбирикмаларини: мосла1нув,бо1иқарув,битишув тартибида кўчиринг. Бир бош бўлакли гапларни оғзаки изоҳланг.

Ёзнинг иссиқ кунлари. Жазирама иссиққа чидаб бўлмайди. Сиёвуш 3-курсни тамомлаб, Бишкекка практикага келган эди. Амалиёт муддати тугагач эса, дам олгани уйига келган эди. Уни аэропортда оппоқ дадаси, отаси, онаси ва синглиси Гуландом кутиб олишди. У охирги марта Ўшга бувиси вафот этгандан сўнг келиб кетган эди. Сиёвуш отасига ўхшаган басавлат, бўй- басти келишган йигит. Эгнида чиройли кора костюм. Қўлида дипломат. Соқол ҳам қўйиб олган. Кўзида қора кўзойнак.

( Р. Карим )

машқ. Қуйидаги сўз бирикмаларини (улар таркибидаги сўзларни бошқа сўзлар билан алмаштирмаган ҳолда) гапга айлантириб кӯчиринг.

Қушларнинг сайраши, оққан дарё, ўрикнинг гуллаши, Ӯш кўчалари, баҳорнинг келиши, сочнинг оқариши, ӯқиган қиз, тиниқ осмон, ёшларнинг бурчи, кўп гапириш, Ватан тупроғи.

машқ. Ӯқинг. Матндаги асосий фикрни аниқлаб, сарлавҳа топинг. Гапларни сўз бирикмаларига ажратиб, аввал отли бирикмаларни, сӯнгра феълли бирикмаларни кўчириб ёзинг.

Мухаммад ибн Аҳмад Бағдодийнинг бир мушуги бор эди. Ҳар куни унга бир парчадан гӯшт бериб турарди. Бир куни мушукни кабутархонада тутиб олдилар, сӯйиб терисини шилдилар ва чўпга илиб кабутархона эшигига осиб қӯйдилар. Шу пайт фавқулодда Муҳаммад ибн Аҳмад Бағдодий кабу­тархона олдидан ӯтиб қолди ва мушугини шу алфозда кӯриб деди:

– Биз бериб турган бир парча гўштга қаноат қилганингда, бу аҳволга тушмаган бўлардинг. («Аждодлар ӯгити» дан)

  • машқ. Матнни ўқинг. Ҳар бир тиниш белгисининг қӯйилиш саба- бини айтиб беринг.

Ғани Абдураҳмонов

Филология фанлари доктори Ғани Абдураҳмонов 1925 йилда Фарғона шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. У шаҳардаги 1 – ӯрта мактабни тугатгач, 1942 йилда Улуғбек номидаги Фарғона Давлат педагогика институтининг Тил ва адабиёт факультетига ӯқишга киради. 1946 йилда олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугатади ва институтда ӯқитувчи қилиб қолдирилади. Сӯнгра у Самарканд Давлат университетида номзодлик минимумлари топшириб, 1950 йилда профессор Улуғ Турсун раҳбарлигида «Ҳозирги замон ӯзбек тилида субстантивация» деган мавзуда номзодлик диссертациясини ёқлайди. F. Абдураҳмонов бир неча йил Фарғона педагогика институтида ӯзбек тили кафедрасининг мудири, илмий ва ўқув ишлар бӯйича ректор ўринбосари ва кейинчалик ректор лавозимида ишлайди.

  1. F. Абдураҳмонов А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт института ўзбек тили тарихи секторининг мудири вазифасида 10 фаолиятини давом эттиради. 1960 Йили республикада иккинчи бўлиб, 35 ёшида «Ўзбек адабий тилининг қўшма ran синтаксиси» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлайди.

Олим ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида ўзбек тилшунослигининг муҳим томонларига бағишлаб қатор асар- лар нашр эттирди: «Ажратилган иккинчи даражали бўлаклар» (1955), «Ўзбек тили дарслиги» (доцент А. Маъруфов билан ҳамкорликда, 1956), «Қўшма ran синтаксиси асослари» (1958), «Основы синтаксиса современного узбекского языка» (1960), «Ўзбек тили тарихий грамматикаси» (1962), «Миллий тиллар- нинг тараққиёти масаласи» (1962) кабилар.

Истеъдодли олим ўз фаолияти давомида ўндан ортиқ докторлик ва номзодлик диссертацияларига расмий такризчи бўлди ва ўнга яқин ёш мутахассисларга илмий рахбарлик қилди.

машк Қуйидаги тест саволларининг тўғри жавобини белгиланг.

  1. Қандай боғловчи воситалар тенг боғланишни ҳосил қилади?
  2. Юкламалар ва кўмакчилар.

Б. Эргаштирувчи боғловчилар.

  1. Тенг боғловчилар ва санаш оханги.

Г. Ундов, тақлид ва модал сўзлар.

  1. Тобе боғланишни юза та келтирувчи боғловчи воситалар кайси қаторда жойлашган?
  2. Келишик қўшимчалари ва кўмакчилар.

Б. Эгалик ва шахс-сон қўшимчалари.

  1. Сўз тартиби ва оҳанг.

Г. А, Б, В жавоблар тўғри.

  1. Мослашув алокалари берилган каторни белгиланг.
  2. Телефон орқали гаплашди, юзини ювди.

Б. Аста сўзлади, юртини севади.

  1. Қалб қўри, бирликнинг қудрати.

Г. Гуллар очилди, куёшга бокди.

  1. Бошкарув алокалари берилган каторни белгиланг.
  2. Сув париси, ҳаётий сабоқ.

Б. Ҳаворанг кўйлак, она ардоғи.

  1. Орқасига қайтди, ов милтиғи.

Г. Хорижга жўнади, укаси билан сўзлашди.

  1. Битишув алоқалари берилган қаторни белгиланг.
  2. Ориятли бола, чаққон қиз.

Б. Баланд иморат, ер сатҳи.

  1. Дўстингга ишон, оловли йўллар.

Г. Умид юлдузлари, серташвиш йиллар.

  1. Қайси каторда тенг боғланишли бирикма берилган?

А. Лоланинг китоби.                         В. Кўм-кўк водийлар.

Б. Меҳмонлару мезбонлар.              Г. Ҳашарга қатнашдик.

  1. Тобе боғланишли бирикма кайси каторда жойлашган?

А. Мажлис бошланди.                   В. Бепоён далалар.

Б. Ота ва бола.                               Г. Ҳашарчилар келишди.

  1. Келтирилган мисолларнинг кайси каторида бошкарув алокаси берилган?

А. Тез гапирмоқ.                                В. Каримдан сўрамоқ.

Б. Мактаб ҳовлиси.                           Г. Менинг китобим.

  1. Қайси каторда тобе сўз хоким суз билан тушум келишиги кӯшимчаси воситасида боғланган?

А. Интизомли йигит қизлар. В. Қадимий ёдгорликлар.

Б. Инсоний фазилатлар.                Г. Муножотни тинглаб.

  1. Қайси мисолда тобе сўз хоким сўз билан кўмакчилар ёрдамида боғланган?
  2. Кўз илғамас бепоён далалардан қўзиларнинг маъраши эшитиларди.

Б. Аълочи ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан такдирландилар.

  1. Олтин ўтда билинади, одам меҳнатда.

Г. У вақтлар барча юмушлар қўлда бажариларди.

  1. Грамматик воситасиз бириккан бошкарувли бирикма кайси каторда берилган?
  2. Одамгарчилик ҳақидаги мисоллардан ўқидик.

Б. Ёзнинг жазирама иссиғи қир-адирларни қовжиратган эди.

  1. Донолар насиҳатига қулоқ солиш зарур.

Г. Ўқитувчи китоб ўқишнинг фойдаси хақида суҳбат ўтказди.

  1. Ҳоким ва тобе сўз тартиби ўзгарган бошкарувли бирикма кайси мисолда берилган?

А. Мақсадга эришиш йўлидаги машаққатлардан чекинмаслик керак.

Б. Ҳар бир инсон ўз орзусини амалга ошириш йўлида тинмай меҳнат қилади.

В. Тонгда эсаётган майин шабада дилларга ором беради.

Г. Тинглаб қалб сўзларини, белбоғини боғлаб белига.

  1. Қайси мисолда мослашув алокаси мавжуд?
  2. Талабалар журналнинг янги сонини ўқиб чиқишди.

Б. Билимни мустаҳкамлаш керак.

  1. Тўғрилик ва ростгўйликка одатланинг.

Г. Катта танаффусда биз суҳбатлашиб ўтирдик.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …