Главная / Жаҳон / ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ (1928-2008)

ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ (1928-2008)

Чингиз Айтматов қирғиз халқининг улуғ ёзувчисидир. Унинг номи XX асрда халқаро миқёсда тан олинган жаҳон адабиётининг буюк вакиллари билан бир сафда туради.

Айни вақтда кўпдан-кўп таниқли адабиётшунос олимлар уни Л.Н.Толстой, Ф.Достоевский, Фолкнер каби адиблар қаторига қўядилар. Шу маънода у ҳаётлик чоғидаёқ мумтоз (классик) адиб деган ёзувчи учун ниҳоят- да шарафли эътирофга муносиб бўлган сўз устасидир.

chingiz-aymatovСобиқ Совет Иттифоқидан ажралиб чиққан жумхуриятларда, Россиянинг ўзини хам қўшиб хисоблаганда,Чингиз Айтматовдай машхур ёзувчи кам топилади.

Чингиз Айтматов 1928 йил 12 декабрда Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган. 1953 йил Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги институтини тугатиб, уч йил зоотехник бўлиб ишлади. Зооветеринария соҳаси Айтматов такдирида беиз кетмади. Кейинчалик, унинг деярли хар бир асарида жониворлар жуда катта ўрин эгаллайди. Ҳатто “Алвидо, Гулсари”, “Қиёмат” сингари романларда у инсон билан баб-баровар етакчи қаҳрамон сифатида тасвирланади.

Чингиз Айтматов қалбини сеҳрлаган, тафаккурини эгаллаган соҳа ветеринария эмас, сўз санъати бўлиб чикди. У 1956-58 йиллари Москвадаги Ёзувчилар уюшмаси кошидаги Олий адабиётчилар курсида таҳсил олади.

Илк ҳикоялари 1950 йиллардан босилган. Унинг “Байдамтол сохилларида” (1955), “Юзма-юз” (1957) асарлари ўткир сюжет, кучли ички руҳий зиддиятлар- га бой. Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган асар 1958 йилда ёзилган “Жамила” қиссаси бўлди. Бу қисса 1959 Йили рус ва француз тиллари- да китоб ҳолида эълон қилингач, икки йил ичида собиқ Иттифоқ ва хориждаги ўттизга яқин тилга ўгирилди. Шўро адабиётида бундай ҳодиса бўлган эмас. Асар- ни француз тилига таржима килган Луи Арагон уни “Мухаббат ҳақида ёзил­ган жахондаги энг ажойиб қисса” деб баҳолади. Шундан кейин ёзувчининг “Сарвқомат дилбарим” (1961), “Бўтакўз”, “Биринчи муаллим” (1962), “Сомон йўли” (1963), “Алвидо, эй Гулсари” (1966) каби қиссалари бирин- кетин дунё юзини кўрди, уларда муҳаббат мавзуи катта эҳтирос билан тараннум этилган. Айтматовнинг “Тоғ ва чўл қиссалари” туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Унинг “Оқ кема” (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади. “Оқ кема” кинофильми хам асар каби шуҳрат қозонди. “Денгиз ёқалаб чопаётган олапар” (1977) қиссасида муҳим маъна- вий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари уз ифодасини топган. Адибнинг “Асрга татигулик кун” (1980), “Қиёмат” (1986), “Кассандра тамгаси” (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний томонлари, она Сайёрамиз- нинг такдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган. Ўтмишини унутган, хиссиз, хамма нарсага лоқайд, итоат-у, буйруқни бажа- ришдан бошқа нарсани билмайдиган, туйғу, нозиқ ҳиссиётлари сўнган манқурт образи тасвири Айтматов ижодининг муҳим қирраларидан бири бўлди. Айтматовнинг «Чўққида қолган овчининг оҳи зори» (М. Шохонов билан ҳамкорликда) асари маънавиятга бағишланган. Айтматов прозасида руҳият тахдили анъанавий фольклор, мифология, образлилик билан уйғунлашиб кетади

Ёзувчи бадиий ижодни муттасил ва узлуксиз равишда давлат ва жамоат иш- лари билан қўшиб олиб борган. У турли йиллар давомида Қирғизистондаги етак- чи адабий журнал “Литературный Киргизстан”нинг бош муҳаррири, “Правда” газетасининг республикадаги мухбири, “Иностранная литература” (Москва) жур- нали муҳаррири (1980-90), 1990 йилдан собиқ СССРнинг, сўнг Россия Федера- циясининг, 1991 йилдан Қирғизистон Республикасининг Люксембург, Белгияда- ги элчиси вазифаларида фаолият кўрсатган. Айтматов ташкил этган “Иссиқкўл форуми” халқаро тинчлик ҳаракати ва муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишда самарали таъсир ўтказган ташкилот бўлди. 1995-2008 йилларда Ч.Айтматов Мар- казий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси Президента вазифасини бажарди. Айтматовнинг асарлари жаҳоннинг 154 тилига таржима қилиниб, 20 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилган (1999). “Сарвқомат дилбарим” (“Довон”), “Бўтакўз” (“Жазирама”), “Биринчи муаллим”, “Жамила”, “Алвидо, эй Гулсари” ва бошқа асарлари экранлаштирилган, ўзбек ва чет эл театрларида саҳналаштирилган. Айтматовнинг қарийб ҳамма асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Айтматов ўзбек адабиёти, умуман, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, “Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Визан- тиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин”, деб ҳисоблайди. Қирғизистон Республикасида Қирғизистон Халқ ёзувчиси, Қирғизистон Фанлар Ака- демияси академиги Чингиз Айтматов номидаги Халқаро «Олтин медал» мукофоти таъсис этилган (1999).

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …