Главная / Жахон / ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ (1928-2008)

ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ (1928-2008)

Чингиз Айтматов киргиз халкининг улуг ёзувчисидир. Унинг номи XX асрда халкаро микёсда тан олинган жахон адабиётининг буюк вакиллари билан бир сафда туради.

Айни вактда купдан-куп таникли адабиётшунос олимлар уни Л.Н.Толстой, Ф.Достоевский, Фолкнер каби адиблар каторига куядилар. Шу маънода у хаётлик чогидаёк мумтоз (классик) адиб деган ёзувчи учун нихоят- да шарафли эътирофга муносиб булган суз устасидир.

chingiz-aymatovСобик Совет Иттифокидан ажралиб чиккан жумхуриятларда, Россиянинг узини хам кушиб хисоблаганда,Чингиз Айтматовдай машхур ёзувчи кам топилади.

Чингиз Айтматов 1928 йил 12 декабрда Киргизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида тугилган. 1953 йил Киргизистон Кишлок хужалиги институтини тугатиб, уч йил зоотехник булиб ишлади. Зооветеринария сохаси Айтматов такдирида беиз кетмади. Кейинчалик, унинг деярли хар бир асарида жониворлар жуда катта урин эгаллайди. Хатто “Алвидо, Гулсари”, “Киёмат” сингари романларда у инсон билан баб-баровар етакчи кахрамон сифатида тасвирланади.

Чингиз Айтматов калбини сехрлаган, тафаккурини эгаллаган соха ветеринария эмас, суз санъати булиб чикди. У 1956-58 йиллари Москвадаги Ёзувчилар уюшмаси кошидаги Олий адабиётчилар курсида тахсил олади.

Илк хикоялари 1950 йиллардан босилган. Унинг “Байдамтол сохилларида” (1955), “Юзма-юз” (1957) асарлари уткир сюжет, кучли ички рухий зиддиятлар- га бой. Адиб номини илк бор халкаро микёсда машхур килган асар 1958 йилда ёзилган “Жамила” киссаси булди. Бу кисса 1959 Йили рус ва француз тиллари- да китоб холида эълон килингач, икки йил ичида собик Иттифок ва хориждаги уттизга якин тилга угирилди. Шуро адабиётида бундай ходиса булган эмас. Асар- ни француз тилига таржима килган Луи Арагон уни “Мухаббат хакида ёзил­ган жахондаги энг ажойиб кисса” деб бахолади. Шундан кейин ёзувчининг “Сарвкомат дилбарим” (1961), “Бутакуз”, “Биринчи муаллим” (1962), “Сомон йули” (1963), “Алвидо, эй Гулсари” (1966) каби киссалари бирин- кетин дунё юзини курди, уларда мухаббат мавзуи катта эхтирос билан тараннум этилган. Айтматовнинг “Тог ва чул киссалари” туркумига кирган асарлари юксак бахоланди. Унинг “Ок кема” (1970) киссасида инсоний гузаллик, эзгулик ва хаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадкик этилади. “Ок кема” кинофильми хам асар каби шухрат козонди. “Денгиз ёкалаб чопаётган олапар” (1977) киссасида мухим маъна- вий масалалар, шуро давридаги хаётнинг машъум манзаралари уз ифодасини топган. Адибнинг “Асрга татигулик кун” (1980), “Киёмат” (1986), “Кассандра тамгаси” (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний томонлари, она Сайёрамиз- нинг такдири, кучли фалсафий, ахлокий ва ижтимоий муаммолар кутарилган. Утмишини унутган, хиссиз, хамма нарсага локайд, итоат-у, буйрукни бажа- ришдан бошка нарсани билмайдиган, туйгу, нозик хиссиётлари сунган манкурт образи тасвири Айтматов ижодининг мухим кирраларидан бири булди. Айтматовнинг «Чуккида колган овчининг охи зори» (М. Шохонов билан хамкорликда) асари маънавиятга багишланган. Айтматов прозасида рухият тахдили анъанавий фольклор, мифология, образлилик билан уйгунлашиб кетади

Ёзувчи бадиий ижодни муттасил ва узлуксиз равишда давлат ва жамоат иш- лари билан кушиб олиб борган. У турли йиллар давомида Киргизистондаги етак- чи адабий журнал “Литературный Киргизстан”нинг бош мухаррири, “Правда” газетасининг республикадаги мухбири, “Иностранная литература” (Москва) жур- нали мухаррири (1980-90), 1990 йилдан собик СССРнинг, сунг Россия Федера- циясининг, 1991 йилдан Киргизистон Республикасининг Люксембург, Белгияда- ги элчиси вазифаларида фаолият курсатган. Айтматов ташкил этган “Иссиккул форуми” халкаро тинчлик харакати ва мухим ижтимоий масалаларни хал этишда самарали таъсир утказган ташкилот булди. 1995-2008 йилларда Ч.Айтматов Мар- казий Осиё халклари маданияти ассамблеяси Президента вазифасини бажарди. Айтматовнинг асарлари жахоннинг 154 тилига таржима килиниб, 20 млн.дан ортик нусхада чоп этилган (1999). “Сарвкомат дилбарим” (“Довон”), “Бутакуз” (“Жазирама”), “Биринчи муаллим”, “Жамила”, “Алвидо, эй Гулсари” ва бошка асарлари экранлаштирилган, узбек ва чет эл театрларида сахналаштирилган. Айтматовнинг карийб хамма асарлари узбек тилида нашр этилган. Айтматов узбек адабиёти, умуман, узбек маданияти тарихини юксак бахолаб, “Кадим-кадим узбек маданиятининг Урта Осиёга курсатган таъсирини кухна Визан- тиянинг Кадим Русга курсатган таъсири билан киёслаш мумкин”, деб хисоблайди. Киргизистон Республикасида Киргизистон Халк ёзувчиси, Киргизистон Фанлар Ака- демияси академиги Чингиз Айтматов номидаги Халкаро «Олтин медал» мукофоти таъсис этилган (1999).

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …