Главная / Сиёсат / Алишер Усмонов ўз самолётини Ўзбекистон президентига ижарага берган

Алишер Усмонов ўз самолётини Ўзбекистон президентига ижарага берган

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига эҳтимолий ижарага олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий самолёти сифатида узоқ масофага рейслар учун фойдаланишга самолётларнинг бир неча вариантларини қидириш ва танлаб олиш вазифаси топширилди, деб хабар бермоқда Uzairways.

Шинамлик, хавфсизлик ва техник тайёргарлик жиҳатидан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди.


Фото: AeroIca

Қайд этилишича, миллий авиакомпания ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан тижорат шартларида амалдаги бозор нархлари бўйича ижара шартномасини имзолаган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга юқорида кўрсатилган шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан фойдаланиш учун Airbus 340 M-IABU самолётини ижарага беришга рози бўлгани ва тезкор тақдим этишга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этган.

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …