Главные новости
Главная / Жамият / Янгийўл шаҳри, Бўка ва Шофиркон туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди
<

Янгийўл шаҳри, Бўка ва Шофиркон туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Бўка туманига ҳамда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманига янги давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Алпомиш Холмуродов тайинланди. Тайинловга қадар у Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

У 1985 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Равшан Бобоев тайинланди. Тайинловга қадар у Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

У 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Равшан Бобоев солиқ органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси Қисқа муддатли текширишлар ўтказиш шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.

Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Алишер Қодиров тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

У 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Солиқ органларидаги фаолиятини 1995 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Таҳлил ва тушумларни назорат қилиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Уларнинг барчаси солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

safar-hotel-1

Ўзбекистонда 2020 йилда 9 минг нафардан ортиқ ишсиз жиноят содир этган

Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида парламент юқори палатасининг ўн учинчи ялпи …