Главная / Жамият / Янгийул шахри, Бука ва Шофиркон туманлари давлат солик инспекцияларига янги бошликлар тайинланди

Янгийул шахри, Бука ва Шофиркон туманлари давлат солик инспекцияларига янги бошликлар тайинланди

Давлат солик кумитаси раиси буйруги билан Тошкент вилоятининг Янгийул шахри ва Бука туманига хамда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманига янги давлат солик инспекцияси бошликлари тайинланди. Бу хакда ДСК матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солик инспекцияси бошлиги лавозимига Алпомиш Холмуродов тайинланди. Тайинловга кадар у Шофиркон тумани давлат солик инспекцияси бошлигининг биринчи уринбосари вазифасида ишлаб келган.

У 1985 йилда Бухоро вилоятида тугилган. 2006 йилда Тошкент молия институтини солик ва соликка тортиш мутахассислиги буйича тамомлаган. Солик органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солик инспекцияси Юридик шахсларни соликка тортиш булими инспектори лавозимидан бошлаган.

Янгийул шахар давлат солик инспекцияси бошлиги этиб Равшан Бобоев тайинланди. Тайинловга кадар у Янгийул шахар давлат солик инспекцияси бошлиги вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Фото: ДСК матбуот хизмати

У 1981 йилда Тошкент вилоятида тугилган. 2006 йилда Солик академиясини солик ва соликка тортиш мутахассислиги буйича тамомлаган. Равшан Бобоев солик органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солик инспекцияси Киска муддатли текширишлар утказиш шуъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.

Бука тумани давлат солик инспекцияси бошлиги лавозимига Алишер Кодиров тайинланди. Тайинловга кадар у Тошкент вилояти Бука тумани давлат солик инспекцияси бошлиги вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Фото: ДСК матбуот хизмати

У 1970 йилда Тошкент вилоятида тугилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Тошкент молия институтини солик ва соликка тортиш мутахассислиги буйича тамомлаган. Солик органларидаги фаолиятини 1995 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шахар давлат солик инспекцияси Тахлил ва тушумларни назорат килиш булими инспектори лавозимидан бошлаган.

Уларнинг барчаси солик хизматининг III даражали маслахатчиси хисобланади.

Яна маълумот

Маркетинг уш бу нима ва Узбекистонга нега керак?

Баъзилар “маркетинг” тушунчасини “сотиш” сузининг мода аналоги сифатида ишлатишади. Сотиш аник маркетинг жараёнининг бир кисмидир, …