Дунёнинг таниқли мусулмон спортчиларидан бири, бокс афсонаси, супер оғир вазннинг бир неча карра ғолиби Майк Тайсон Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўз спорт академиясининг филиалини очишни режа қилган. Тайсоннинг фикрича, айни пайтда Дубай дунё спорти харитасидаги энг кўзга кўринган шаҳарлардан бирига айланиб улгурган.
«Дубайда жаҳон миқёсида бир неча спорт мусобақалари юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Бу ерда менинг спорт фалсафамга мос келадиган жой ҳам аниқланди», – дейди таниқли боксчи.
Марказда нафақат бокс, балки бошқа спорт турлари бўйича ҳам машғулотлар олиб борилиши режалаштирилмоқда.