Главная / Маданият / Исломда бола – фарзанд тарбияси

Исломда бола – фарзанд тарбияси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оламлар Раббиси Оллоҳга ҳамду сано, саййидимиз ас-содиқул ваъдул амин Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин. Эй Оллоҳ, бизни жаҳолат ва гумроҳлик зулматларидан маърифат ва илм нурларига, шаҳватлар ботқоғидан қурбат бўстонларига чиқаргин!

Муҳтарам биродарлар, «Исломда фарзанд тарбияси» номли дарсларнинг биринчисини бошлаймиз. 

Фарзанд — дунё ҳаётининг зийнати 

islom-tarbiya

Даставвал шуни айтиб ўтишимиз даркор, болалар ҳаёт куртаклари, умид учқунлари, кўз қувончи, уммат чечаклари ва шоналаридир. Улар хушхабар ҳисобланадилар: «Эй Закариё, Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмиз»1.

Улар кўз қувончимиздир: «Раҳмоннинг суюкли бандалари: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир».

Улар муҳаббат, улар меҳр ва раҳматдирлар: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир»2.

Тафсир олимлари оятдаги меҳр-муҳаббатни “фарзанд”, деганлар.

Улар бу дунё ҳаётининг безагидир: «Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир»3.

Фарзанд тарбияси — диний вазифа

Азизлар, фарзанд тарбияси диний вазифа бўлиб, уларни яхши кўриш Оллоҳга яқинлаштиради, чунки улар Оллоҳнинг суйган бандаларидир. Буни ойдинлаштириш учун рамзий бир мисол келтираман: бир пайғамбар тандирнинг бир ёнига ўғилчасини қўйиб, тандирга нон ёпаётган аёлнинг ёнидан ўтди. Аёл тандирга ҳар нон ёпиштирганида боласини бағрига босиб, уни ҳидлаб, ўпарди. Буни кўрган пайғамбар: “Эй Раббим, бу қандай меҳр бўлса?!” деди. –Бу Оллоҳ азза ва жалланинг раҳматидир.– Шунда Оллоҳ таоло: “Ўша меҳрни ундан олиб қўяман (ўшанда нима бўлишини кўргин)”, деди. Вақтики, онанинг қалбидан раҳмат олиб қўйилгач, бола йиғлаган эди, онаси уни тандирга итқитиб юборди.

Бундан кўринадики, ота-оналарнинг фарзандларига бўлган муҳаббати, аслида Оллоҳ берган муҳаббатдир: «Мен сенинг устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим»1.

Бу ғоят нафис каломдир. Демак, ота-онанинг қалбини тўлдириб турган муҳаббат, Оллоҳ томонидан ўша инсонга берилган муҳаббат экан. Оллоҳ уни ота-онанинг қалбига жойлаб қўйди. Болалар Оллоҳнинг суйган бандалари бўлиб, уларни яхши кўриш кишини Оллоҳга яқинлаштиради, уларни тарбиялаш эса диний вожиб ҳисобланади.

Энди ушбу ояти каримага тўхталиб ўтсак: «(Эй Муҳаммад), мана шу шаҳар билан, сиз муқим турган бу шаҳарла қасам. Ва ота ва ундан тарқалган болалар билан қасам»1.

Оталик ва фарзандлик низоми Оллоҳни танишимизда ёрқин мисол бўлади. Инсоннинг биринчи ўйи фарзандининг саодатидир, ҳолбуки, у унга муҳтожмас аслида. Инсоннинг бутун ўй-хаёли эса фарзандининг улғайиши, соғлиги ва саодатидир. Қарангки, ота-она учун боласидан кўра қадрлироқ бирор нарса йўқ, у учун бор бутини, жони-ю молини аямайди. Она бўлса болам тўйсин, дея оч қолади, хотиржам бўлсин, дея безовта бўлади.

Ота ва бола мисолидаги борлиқ низоми бизга Оллоҳ азза ва жаллани танитади. Мисол учун, она боласини деб кечаси билан мижжа қоқмаслигига қаранг! Агар боласи бетоб бўлса, дунё кўзига қоронғу бўлади. Бу, Оллоҳ таоло онанинг қалбига жойлаб қўйган раҳматдир. Энди раҳмат соҳиби бўлган Зотнинг раҳматини нечоғлик эканини бир тасаввур қилинг!

Ушбу оятларга эътибор қилинг:

«(Эй Муҳаммад) Оллоҳ томонидан бўлган бир раҳмат сабабли уларга мулойим бўлдингиз»1.

«Ва Раббинг сермағфират ва раҳм-шафқат соҳибидир»2.

Одамлар ичида уларга энг раҳимли бўлгани Расулуллоҳдир, шунга қарамай ояти каримада раҳмат калимаси ноаниқ ҳолатда келди, «(Эй Муҳаммад) Оллоҳ томонидан бўлган бир раҳмат сабабли уларга мулойим бўлдингиз»3. Оллоҳ эса, «сермағфират ва раҳм-шафқат соҳибидир»4.

Ояти каримага қайтсак, «(Эй Муҳаммад), мана шу шаҳар билан, сиз муқим турган бу

шаҳарла қасам. Ва ота ва ундан тарқалган болалар билан қасам»1.

Оталик ва фарзандлик низоми, Оллоҳ таолонинг раҳмати ва риоясининг энг буюк таърифидир. Ояти каримада шундай келади:

«Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун яратгандир»2.

Оллоҳ одамларни уларга раҳм қилиш учун яратди.

Энди иккинчи оятга қулоқ тутинг:

«Оллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият қилади»3.

Қуръони Карим оятларининг жамладаги оқими, олдинги ва кейинги оятларга боғланган маъноси бўлади. Агар сиз бир оятни оқимидан ажратиб олсангиз, у замон ва маконлардан ошиб, бошқа бир ҳақиқатга ишора қилади.

 «Ким Оллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр»1.

Бу оят «Талоқ» сурасида келган, унинг сиёқий маъноси, кимда-ким хотинини талоқ қилишда бир талоқ бериш билан Оллоҳга тақво қилса ва суннатга мувофиқ хотинига бир талоқ берса, Оллоҳ унга хотинини қайтариб олишига йўл очиб қўяди, деганидир. Энди бу оятни оқимидан ажратиб олинг, шунда оят бошқа бир ҳақиқатга ишора қилади. Ким пул топишда Оллоҳга тақво қилса, У зот унинг молига барака йўлини очиб қўяди; кимки фарзанд тарбиясида Оллоҳга тақво қилса, У зот унга фарзандларининг итоаткор бўлиши йўлини очиб қўяди; ким касб қилишда Оллоҳга тақво қилса…, ким жуфти ҳалол танлашда Оллоҳга тақво қилса…; хуллас, бу оят устида бир неча том китоб ёзиш мумкин…

Демак, бир оят жумладаги оқимидан ажратилса, у умумий қонунга айланар экан.

Юқоридаги оят мерос мавзусида келган, уни сиёқидан ажратинг, «Оллоҳ сизларга фарзандларингиз ҳақида васият қилади».

Осмонлару Ернинг Холиқи бизга фарзандларимиз хусусида васият-амр қилаяпти.

Фарзанднинг бахтсизлиги — ота-онанинг бахтсизлигидир

Оллоҳга қасамки биродарлар, бу калима балки аламлидир, лекин аччиқ ҳақиқат, лаззатли хатодан минг марта афзалдир. Мусулмонлар қўлида фарзандларидек муҳим нарса қолмади. Ҳар қанча мол-дунё тўпламанг, мансабларга кўтарилманг, юксак мақомларга чиқманг, агар фарзандингиз орзу қилганингиздай бўлмаса, сиз одамларнинг энг бахтсизи ҳисобланасиз. Шунинг учун Оллоҳ таолонинг каломида шундай келади:

«Бас, у (яъни шайтон) икковингизни жанннатдан чиқармасин»1.

Хитоб икки киши, яъни Одам ва Ҳаввога бўлаяпти,

«Бас, у (шайтон) икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз бўлиб қолмагин»2.

Араб тили қоидаларига кўра, бахтсиз бўлиб қолманглар, бўлиши керак эди. Оятда эса,  «Бас, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз бўлиб қолмагин»1, дейилаяпти.

Лекин жумланинг оқимига кўра “бахтсиз бўлиб қолманглар” бўлиши керак. Хўш, тафсир олимлари бу ҳақда нима дейдилар?

Улар шундай дейдилар: Бу катта мўъжизадир, чунки кишининг бахтсизлиги жуфти учун ҳам ҳукмий бахтсизликдир. «Бас, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз бўлиб қолмагин»2.

Ота-она бунга қиёс қилинса, улар болаларининг бахтсизлиги сабаб бахтсиз бўладилар. Ундан бошқа барҳақ илоҳ йўқ бўлган Оллоҳга қасамки, баъзан ота-оналардан бири менга телефон қилиб, фарзандининг тўғри йўлдан чиқиб кетганини айтишади. Ўшанда уларни аламдан дунё кўзларига қоронғу бўлган ҳолида кўраман.

Эй ота-оналар! Агар фарзандингизда таърифлашга тил ожиз бўлган бахтни кўрсангиз ёки ҳис қилсангиз, билингки, ўша кўз қувончидир. Ояти каримада шундай келади:

«Раҳмоннинг суюкли бандалари: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир»1.

Охиратдагидан ташқари шу дунёда ҳам буюк мукофоти бўлган иш — фарзанд тарбиясидир. Охиратдаги мукофоти эса буюкдир. Хўш, бу мукофот нима?

«Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик»2.

Яъни зурриётларининг амалларини уларга қўшдик. Агар солиҳ бир фарзанд тарбияласангиз, унинг барча солиҳ амаллари сизнинг ҳам амал дафтарингизда бўлади. Унинг фарзандларининг ҳам барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда, унинг болаларининг болаларини ҳам барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда, хуллас қиёмат кунигача келадиган зурриётларингизнинг барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда бўлади.

Шунинг учун, «Киши касбининг энг афзали, фарзандидир», дейилган1.

Касб-корларининг энг улуғи, ўзингиздан кейин қоладиган фарзандингизнинг солиҳ бўлишига эътибор беришингиздир.

Фарзанд тарбияси — инсон борлиғининг давомидир

Бундан илгари ҳам айтгандим, инсон ўз борлиғини, унинг саломатлигини, мукаммалигини, унинг давом этишини яхши кўриш табиати билан яратилган. Борлиғингизнинг саломат бўлиши, Оллоҳнинг тоати билан бўлади. Тоат кўпинча салбий шаклда ифода этилади: мен ёлғон гапирмадим, мен иғво қилмадим, мен нуқсонга йўл қўймадим, дейилади. Тоат салбий шаклда ифодаланса-да, натижаси саодатдир. Лекин солиҳ амал эса, ижобий шаклда

Табароний ривояти. Абу Бурда ибн Найёрдан ривоят қилган.

ифодаланиб, саодатни рўёбга чиқаради. Истиқомат-тоатда бардавом бўлиш, «мо» яъни бирор нарсани қил«-мадим» дейиш билан бошланса, солиҳ амал фидо қилдим, бердим, қурбон қилдим, хизмат қилдим, инфоқ қилдим, йўллантирдим билан бошланади. Истиқоматда бўлиш билан гуноҳлардан саломат бўлсангиз, солиҳ амал билан бахтли бўласиз ва фарзанд тарбияси билан эса борлиғингиз давом этади.

Улуғ бир олим киши вафот этди. Таъзия кунларининг охири эди, унинг ўғли туриб, ажойиб бир хутба қилди. Ўшанда жуда таъсирландим ва «демак, у ўлмабди!» дедим. Модомики, ўзига ўхшаб Оллоҳга даъват қиладиган ўғил тарбия қилибдими, демак, у ўлмабди!

Тоатда бўлиш билан гуноҳлардан саломат бўлсангиз, солиҳ амал билан бахтли бўласиз ва фарзанд тарбияси билан борлиғингиз давом этади. Ҳадиси шарифда ҳам шундай келади: «Фарзандларингиз касбларингизнинг энг яхшисидандир»1.

Лекин бунга вақт керак, ўғлингиз сиз билан бирга бўлиши, сиз ҳам ундан ажралмаслигингиз, унга эътибор беришингиз керак. Ҳамма вақтингизни оладиган иш катта йўқотиш бўлиб, оталигингизни, фарзандларнингизга тарбия беришни-ю, уларга эътиборингизни йўқотади.

Сизларга кўп бор таъкидлаганман, ҳаётдаги муваффақият жузъий-қисман бўлмайди. Катта даромадга эга бўлиб, фарзандларингизни беэътибор ташлаб қўйган бўлсангиз, бу ҳаётда ютуққа эришган саналмайсиз. Катта дароматни қўлга киритиб, амалингизга беэътибор бўлсангиз, бу ҳаётда муваффақиятга эришган ҳисобланмайсиз. Фарзандларингизга аҳамият бериб, Раббингиз билан алоқангиз суст бўлса, ютуққа эришган саналмайсиз. Бу ҳаётдаги муваффақият шумулий-бир бутун бўлиши керак. Киши Оллоҳ билан муносабатида, аҳли аёли ва

Абу Довуд ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилган.

фарзандлари билан, иши ва соғлиги билан бўлган муносабатида муваффақият қозониши керак.

«Фарзандларингиз касбларингизнинг энг яхшисидандир»1.

Қасамки, муболаға қилмаяпман, қилган амалингизнинг энг улуғи, фарзандингизни иймоний, ахлоқий, илмий, руҳий, ижтимоий, жисмоний тарбия қилишингиздир. Ўғлингизни мана шу тарбияда тарбияласангиз, ўшанда у кўзингиз қувончи бўлади.

Масжидда, бизнинг ҳузуримизда, дарсларида илғор, хулқи гўзал, Қуръони Карим ўрганиб, мунтазам таълим олиб келаётган боамал бир боланинг отасига ўрни келганда шундай дедим: валлоҳи, бу бола моддий ўлчовда юз миллиард доллар туради. Агар юз миллиардингиз бор бўлса, бу бола ўша маблағдан қимматроқдир. Агар кунингиз учма-уч ўтаса-ю, мана шу болангиз бўлса, бирон нарса ютқазмабсиз, дедим.

Абу Довуд ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилган.

Фарзанд тарбияси фарзи айндир

«Оллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият қилади»1.

Буюк Оллоҳ шундай дейди:

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз»2.

Фарзанд тарбияси, ушбу оятга кўра фарзи айндир, «ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз»3.

Баъзи ривоятларда келишича, бир қиз бўлиб, отаси унга тарбия бермайди. Қиз ахлоқсиз бўлиб, қиёмат куни дўзахга ҳукм қилинади. Шунда ўша қиз Раббул иззанинг қаршисида тўхтаб, эй Раббим! Мендан олдин отам дўзахга кирмагунича мен ҳам кирмайман, чунки у менинг бадбахтлигимга сабаб бўлган, дейди.

Демак, инсоннинг олий иллиййинга кўтарилишига ва асфали сафилийнга тушиб кетишига фарзандларининг тарбияси сабаб бўлиши мумкин экан.

Муҳтарам биродарлар! «Оллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият қилади»1. «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз».

Бунинг муқобилида эса, «Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Оллоҳнинг зикридан (яъни Оллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин!»3 дейилган.

Бу ояти карима кенг кўламли маънони таъкидлайди, «на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Оллоҳнинг зикридан юз ўгиртириб қўймасин!».

Фарзандларингизга тарбия беришингиз лозимки, Оллоҳ азза ва жалла сизга уларни васият қилди. Ва яна иймонингизга, тоатда бўлишингиз ва солиҳ амалингизга эътиборли бўлинг.

Агар қатл калимаси тилга олинса, ақлимизга фақат ўлдириш маъноси келади, аслида ундай эмас, мана Оллоҳ таоло шундай дейди: «Фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир».

Жоҳилият замонида тириклайин кўмилган бегуноҳ қизнинг оқибати нима? Оқибати жаннат, тириклайин кўмилган бўлса бўлсин. Оллоҳ азза ва жалла айтадики: «Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида».

Оллоҳ таолонинг «Фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир»3, деган сўзидан келиб чиқиб, унинг маъноси агар қизингизни тарбия қилмасангиз, у ахлоқсиз бўлиб, фитналарга гирифтор бўлса ва Оллоҳнинг манҳажидан узоқ бўлиб улғайса, бу билан гўё сиз қизингизни ўлдирибсиз. Бунга далил «Фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир»4. Шунинг учун ояти

каримада келадики: «Болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз».

Оятдаги «имлоқ», камбағаллик деганидир. Бу оятдан кенг маънони тушунишимиз мумкин, яъни катта даромадни кўзлаб, унинг дини-ю эътиқодига аҳамият бермайсиз-да, фарзандингизни бошқа бир ўлкага жўнатасиз. У катта даромадни қўлга киритаман деб динига ва умматига кофир бўлиб қайтади. Бу нарса ота-оналар фарзандларининг дунёсини ўйлаб тушиб қоладиган хатарли жарликдир. Улар фарзандларининг дунёсини ўйлайди-ю, бироқ у жойнинг фитна, фасод, эркак-аёл аралашиб юрадиган, ҳақдан узоқ ва олис ўлка бўлишини кўздан қочиради. У бузуқ ишлардан тап тортмайдиган бўлиб қайтиши мумкин. Отанинг боласининг топиш-тутишига ва ишига эътибор берганидек, динига аҳамият берганини кўрмайсиз. Бу нарса мусулмонлар ҳаётидаги хатарли жарликдир. Оллоҳ таолонинг «Болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз», деган сўзидан шу маънони англашимиз мумкин. Чунки «Фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир»1, агар сиз фарзандингизнинг дини, эътиқоди ва тоатда бўлишига парво қилмасангиз ҳамда унинг ҳалоллиги ёки йўлдан адашиши сизни қизиқтирмаса, гўёинки сиз уни ўлдирибсиз, «Фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир».

Фарзанд — Оллоҳ берган ҳадядир

Биродарлар! Келинг энди бошқа масалага ўтайлик: «Фарзандларингиз, сизларга берилган Оллоҳнинг ҳадясидир»3. Оллоҳнинг ҳадяси жуда қийматлидир. Мана мен, валлоҳи, ўттиз йилдирки, аёлларга ҳомилаларни олдиришларига рухсат бермайман. Агар ҳомила 40 кунлик бўлса, бас, бу Оллоҳдан берилган ҳадядир, бу бола катта ислоҳотчи ёки катта даъватчи ёда улуғ олим бўлиб етишиши мумкин, деб умид қиламан. Фарзанд Оллоҳдан бўлган ҳадядир, ҳадяга эса, эътибор берилиши керак. «Фарзандларингиз,

Ҳоким ривояти. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

сизларга берилган Оллоҳнинг ҳадясидир». Бунга далил:

«Унга (Иброҳимга фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик».

«Ва унга (Закариёга) Яҳёни ҳадя этдик».

«Биз Довудга Сулаймонни ҳадя этдик».

Ҳадя Оллоҳ азза ва жалладан бўлган фазл-марҳаматдир. Агар бир отанинг солиҳ ўғли бўлиб, у сизга: валлоҳи, унга кўп эътибор бермаганман, лекин у солиҳ ва диндор, деса. Унга шундай денг: Оллоҳга шукр саждасини қил, Унга шукр қилки, сенга солиҳ бир фарзанд берибди. Зеро, қанча-қанча интизомли, олим, боамал, зиёли инсонлар борки, уларнинг фарзанди ўзлари хоҳлаганлари каби эмас. Бу «Биз унга ҳадя қилдик», оятининг бир маъносидир. Яъни агар ўғлингиз (ёки қизингиз) солиҳ бўлса, унинг солиҳ эканини ўзингизга нисбатламанг, уни Оллоҳ азза ва

Ҳоким ривояти. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

жаллага нисбатланг, У бу солиҳ фарзанд билан сизни бошқалардан ортиқ қилгандир…

Валлоҳи, биродарлар! Муболаға қилмаяпман, ота-она фарзандини солиҳ ҳолда кўрганда қалбларида жўшган бахт-саодат туйғусидан кўра каттароқ хурсандчилиги бўлмаса керак.

Бир сафар Лос Анжелесдаги катта Исломий конференцияда нутқ қилдим. Гапимни тугатганимда ёнимга ҳижобли бир аёл келди ва менга: «Мен фалончининг сингилисиман», деди. Фалончи эса менинг Шомдаги дўстимдир. Мен: «Хуш келибсиз», дедим. Шунда у бирдан ўзини тутолмай йиғлаб юборди. Мен: «Сизга нима бўлди?!» десам, у: «Не кўргулик?! Қизим раққоса, ўғлим эса мулҳид-худосиз», деб жавоб қилди.

Ҳа, Ғарб ўлкаларида кенглик, мўл-кўллик ва чиройли жойларни топишингиз мумкиндир, бироқ битта нарсани — фарзандларингизни қўлдан бой берасиз.

Биродарлар, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшилик қилиб, одобларини гўзал қилинг»1.

Фарзандларингизга эҳтиром кўрсатинг, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом минбарда хутба қиларкан, (неваралари) Ҳасан ва Ҳусайнни қўлларига олиш учун минбардан тушиб, кейин яна хутбани давом эттирганларини, Пайғамбар саджа қилиб турганларида (неваралари) Ҳасан у кишининг устиларига чиққанини ва Пайғамбаримиз унга эҳтиром кўрсатиб саждаларини узайтирганларини ақлимизга сиғдира оламизми?! У зот уйларига кирсалар, сертабассум, хушчақчақ бўлардилар. Айтардиларки: «Фарзандларингизга яхшилик қилиб, одобларини гўзал қилинг»2.

«Кимнинг ёш боласи бўлса, у учун ўзини болаларча тутсин»3.

Оламлар саййиди, пайғамбарлар саййиди бўлган зот, уйларида неваралари билан ўйнар,

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят қилган.

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят қилган.

«ал-Жомиъ ас-Соғир». Абу Муовиядан ривоят қилинган.

уларни орқаларига миндирар эдилар. Шу отадай бирор отани кўрганмисиз?!

Фарзандлар ўртасида адолат

Набий алайҳиссалоту вассалом кўрсатмаларидан бири: «Оллоҳдан тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолат қилинглар!»1.

Валлоҳи, биродарлар, фарзандлар ўртасида ҳатто ўпишда-ю, табассум қилишда ҳам адолат қилиш лозим бўлади. Баъзан ота ўзи сезмаган ҳолатда болаларидан бирига кўпроқ эътиборли бўлади. Бирига эътиборлироқ бўлади, ёки бирига жилмайиб боқиб, бошқасига хўмрайиб қарайди. Эй ота, иккинчи болангизни синдирганингиз, фикрини чигаллаштирганингиз ва уни (қалб ва жисм) касалликларга мубтало қилганингизни биласизми?! Бу бола ўла-ўлгунича мана шу ҳолатни унутмаслигини-чи?! Мен мўмин киши фарзандлари ўртасида ҳатто ўпишда-ю, табассум қилишда ҳам адолат қилишини орзу қиламан.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нўмон ибн Баширдан ривоят қилишган.

Кийим-кечак, еб-ичиш, мол-дунёдаги адолат ўз йўлига, булар очиқ ва аниқ нарсалардир. Лекин ҳеч нарса эмас, деб ўйланган нарсалар: ўпиш, биттасини кўтариб, бошқасини кўтармаслик, бирини бағрига босиб, бошқасини қўлга ҳам олмаслик, биттасига табассум қилиб, иккинчисига табассум қилмаслик тўғри эмас. Бу ажратишнинг сабаби нима?

«Фарзандларингиз орасида адолат қилинглар!»1. Ҳатто ўпиб қўйишда бўлса ҳам.

Бир саҳобий: Эй Оллоҳнинг расули! Гувоҳ бўлинг, мен ўғлимга бу боғни ҳадя қилдим, деди. Ундан бошқа боланг ҳам борми? деб сўрадилар. У: ҳа, деди. Унга ҳам бунисига қилганингдек ҳадя қилдингми? дедилар. У: йўқ, деди. Шунда: Унда бунга мендан бошқани гувоҳ қилгин, чунки мен зулмга гувоҳ бўлмайман, дедилар.

Валлоҳи, менга бир масала арз қилинди, бир киши оламдан ўтибди ва ўзидан кейин бир миллиард қолдирибди. Унинг битта ўғли юк

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нўмон ибн Баширдан ривоят қилишган.

ташувчилик ишида ишласа, иккинчисининг қўл остида 80та жамият бор экан. Иккинчи ўғли солиҳ экан, ўз ҳаққини тўла-тўкис акасига бериб юборибди.

«Киши олтмиш йил Оллоҳга ибодат қилади, сўнгра васиятга зарар етказади ва унга дўзах вожиб бўлиб қолади»1. «Оллоҳдан тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолат қилинглар!»2.

Бошқа ҳадисда: «Фарзандларингиз ўртасида ҳадяни бир хил қилинглар»3, дейилган.

Яна бошқа бир ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшиликда ёрдам беринг!»4.

Боласига яхшилик йўлида ёрдам берган отани Оллоҳ раҳматига олсин. Баъзилар фарзандини ўзи ишлайдиган тижорат дўконида ишлатади, бунинг ҳечқиси йўқ. Унинг

Осарда ривоят қилинган.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нўмон ибн Баширдан ривоят қилишган.

Ҳорис, Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилган.

харажатларига ёрдам берсин. Йигит уйланмоқчи, уй керак, уйланишга ҳам маблағ керак. Унга харажатларининг ўрнини қоплайдиган ҳақ беринг. Агарчи у ўғлингиз бўлса ҳам.

Шу ўринда ғоят муҳим бир нарсага эътиборингизни қаратаман: мусулмонлар маданиятида ҳар бир ота мутлақо ҳурмат қилинади. Мусулмончиликда ҳар бир ота муҳтарамдир, лекин шунга қарамай ҳар бир ота суюкли эмас. Фарзандларингиз сизни ҳурмат қилиши, қаҳрамонлигингиз эмас, фарзандларингиз сизни яхши кўриши, қаҳрамонлигингиздир. Муҳаббат миқёсида, мусулмонлар маданиятида ҳамма ота ҳурмат қилинади, лекин ҳар бир ота яхши кўрилавермайди. Шундай экан, «Фарзандларингизга яхшиликда ёрдам беринг!», «Боласига яхшилик йўлида ёрдам берган отани Оллоҳ раҳматига олсин».

Бошқа ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшилик қилиб, одобларини гўзал қилинг».

Саййидимиз Алининг ҳам бу ҳадисга яқин бир гаплари бор: «Фарзандларингизга яхшилик қилиб, тарбияларини гўзал қилинг, чунки улар сизлардан бошқа замонда яратилдилар».

Бу ўринда бир муаммо туғилади, ота эллигинчи йилларда, муайян бир даврнинг одами. Бугунги кунда ўғлига компютер керак, ҳалол бир нарсага эҳтиёжи бор, отага эса бу ёқмайди. Аслида ота фарзандининг ҳаётида мавжуд бўлган нарсаларга мослашиши лозим, чунки бу шариатга мувофиқ ишдир. Сизни қониқтирган ҳар қандай нарса ёки сизни қониқтирмаган ҳар бир нарса фарзандингиз учун муносиб бўлавермайди. Чунки улар сизнинг замонингиздан бошқа вақтда туғилдилар. Оқил ота шариат қоидаларига мувофиқ ҳолда фарзанди билан ҳамоҳанг юради.

Яна бошқа бир кўрсатма бор, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар:

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят қилган.

 «Нафақасидагиларни (яъни қўл остидагиларни) зое қилиши кишининг гуноҳига етарлидир»1.

Киши фарзандини едиради, ичиради, кийинтиради, соғлигига аҳамият беради, бироқ унинг иймонига эътиборни кўздан қочиради, тоатда бўлишига, намоз ўқимаслигига аҳамият қаратмайди, у бенамоз бўлиб улғаяди. Фақат унинг ўқимишли бўлишига-ю, соғ-саломатлигига эътибор беради, холос. Шуни айтгим келади, буни тўғри деб умид қиламан: фарзандларни яхши кўриш табиий ҳол, ота-оналарга яхшилик қилиш эса таклиф, яъни машаққатдир. Буларнинг орасидаги фарқ жуда катта.

Тасаввур қилинг, вазирлар маҳкамасидан халқ нонушта қилиши шарт деган қарор қабул қилинса-я! Кулгули, бу бўлиши мумкин бўлмаган нарсадир, чунки таомга бўлган эҳтиёж табиий ҳол бўлиб, унга ҳечам буйруқ қилишнинг кераги йўқ.

Оллоҳ азза ва жалла фарзандларини тарбия қилишлари учун ота-оналарнинг қалбларига

Муслим ва Абу Довуд, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилишган.

муҳаббатни солиб қўйди. Мўмин-у кофир, тўғри-ю эгри, маданиятли-ю маданиятсиз киши фарзандини яхши кўради. Бунинг ёрқин далили, ана болалар касалхонасига боринг, ҳижобли она ҳам, очиқ-сочиғи ҳам, саводсизи ҳам, ўқитувчиси ҳам, даштлиги ҳам йиғлаган. Оллоҳ азза ва жалла ота-оналар қалбига фарзанд муҳаббатини жойлаб қўйгандир.

Энди эътибор қилинг, нозик бир гапни айтаман: фарзандингизни яхши кўрганингиз учун ажр олмаслигингиз мумкин. Агар нонушта қилсангиз, катта иш қилган бўласизми? Бу Оллоҳга қурбат бўладими? Овқатдан кейин дуо қилиб йиғлаган бирини кўрганмисиз?! Йўқ, албатта! Чунки инсон ейишга эҳтиёжи бўлгани учун ейди. Яъни агар бир нарса табиий ҳолат ҳисобланса, унда ажр йўқ, дегим келади. Унда киши фарзанд тарбияси билан қачон ажрланади? Агар динига, намозига, ақидасига, ахлоқига, ухровий келажагига эътибор берсагина ажр олади. Аммо фақат соғлигига, ўқишига эътибор берсачи?! Ҳамма одам, шарқ-у ғарбдаги барча буни қилаяпти, чунки фарзандларга ғамхўрлик қилиш табиий ҳолатдир.

Шунинг учун ҳам етим қолган фарзандлар ҳақида меросга тегишли бўлган биттагина оят бор: «Оллоҳ сизга фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур».

Фарзандларни ота-оналарига яхшилик қилиши эса таклиф-машаққатдир: «Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (гапларини) қайтарма!»2.

Фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик қилиши таклифдир. Агар фарзанд отасига яхшилик қилса, катта ажрга эга бўлади, чунки отасини ташлаб қўйиши мумкин ҳамда унда отасига яхшилик қилишга табиий эҳтиёжи йўқ. Айниқса, ҳозирги замонда онаси эканини унутиб, унга қараб: ҳамма айб сизда, дейдиганлар

топилади. Бу ҳолат, битта уйда яшаган қайнона келин ўртасида келишмовчилик чиққанда юзага келади. Ўғил хотинини тарафини олади ва унинг фойдасини кўзлайди. Онаси ортиқчалик қилиб бошлайди, баъзан унга қараб уф тортади. Шунинг учун ота-оналарнинг фарзандларини яхши кўришлари улардаги табиий ҳолат бўлса, фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик қилишлари эса таклиф, яъни меҳнат, машаққатдир.

Диндор, хушхулқ фарзанд учун Оллоҳ ҳузурида улуғ ажр бордир. Лекин, ота-она фақат боланинг соғлигига, таълим олишига аҳамият бериб, унинг эътиқоди, тоатда бўлиши, иймони, намозига эътибор бермасачи?

Масалан, эр кечқурун уйга келиб, хотинидан сўрайди:

— Болалар овқатландими?

— Ҳа, овқатланди.

— Топшириқларини бажардими?

— Ҳа, бажарди. Шу билан гап тамом, вассалом.

Намозларичи?! Намозларини ким сўрайди?!

Шунинг учун оятда: «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!»1 дейилган. Оллоҳнинг даргоҳида фарзандингизнинг динига эътибор берсангизгина юксак даражага эришасиз.

Фарзанд тарбияси улуғ ишдир

Азиз биродарлар!

«Киши фарзандига обод бериши, бир соъ садақа беришидан яхшироқдир»1.

Тарбия — улуғ ишдир.

«Ота боласига гўзал одобдан афзалроқ ҳадяни бера олмайди»2.

Бир кишининг одобини кўриб, у ҳақида одобли, ўйлаб гапирувчи, дейилади, унинг орқасида шу тарбияни берган отасининг бўлиши табиий. Шунинг учун етти осмон устидаги Оллоҳга шикоят қилган аёл ҳақида Оллоҳ азза ва жалла шундай дейди: «(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Оллоҳ сиз билан ўз жуфти ҳақида

Термизий, Жобир ибн Самурадан ривоят қилган.

Термизий, Саид ибн Осдан мурсал санад билан ривоят қилган.

баҳслашаётган ва Оллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди»1.

Ўша аёл: Эй Расулаллоҳ! У менга ёш, насабли, бадавлат ва гўзал пайтимда уйланди. Энди ёшим бир жойга борган, чиройим кетган, оиламдан узоқлашган ва давлатим битган пайтда, у менга: сен мен учун онамнинг орқаси кабисан, деди. Ҳолбуки, ундан болаларим бор. – Шу жойда эътибор қилинг! – Агар уларни унга ташлаб кетсам, хор бўлишади, чунки уларни мен тарбия қиламан-да. Агар уларни ўзим билан олиб кетсам, оч қолишади, чунки эрим ишлаб, уларга ризқ топади, мен эса уларни тарбия қиламан, деди.

Шунинг учун: «Ота боласига гўзал одобдан афзалроқ ҳадяни бера олмайди»2.

Сўнгра Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизни учта хислат

Термизий, Саид ибн Осдан мурсал санад билан ривоят қилган.

билан тарбия қилинглар: Пайғамбарингизнинг муҳаббати…»1.

Бу ҳадиснинг маъноси: эй болам, Расулуллоҳни яхши кўр, дейишингизми? Бу кулгули-ку! Сиз фарзандингиз билан бирга ўтиринг ва Расулуллоҳ ҳақида, унинг муҳаббати, тавозеси, меҳрибонлиги, болаларни яхши кўриши ҳақида гапириб беринг. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг болалар билан бўлган ҳолатларни айтиб беринг.

— Бир сафар таом келтирилганда у зотнинг ёнида ёш бола ўтирган бўлади. Ўша бола Пайғамбарнинг ўнг томонида бўлади. Шунда унга: Эй болакай, (сенинг ҳаққинг бўлган) бу ичимликни (чап томонимдаги) Абу Бакрга узатишимга рухсат берасанми? дейдилар. Бола: Йўқ, қасамки, изн бермайман, дейди.

Қаранг, Набийюл Карим ёш болани ҳурмат қилиб, унга катталардай муомала қилдилар.

Табароний, Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган. (Албоний заиф деб чиқарган).

Баъзан ота ёш боласидан “Эй болам, бу иш ҳақида нима дейсан?” дея маслаҳат сўраса, бола ўзининг салмоқли ўрни борлигини ҳис қилади.

Баъзида ўзаро маслаҳат қилиш, чуқур муҳаббатни пайдо қилади. Бу нарса, ота фарзандлари билан маслаҳатлашиб, қарор қабул қилишда уларни шерик қилсагина юзага келади.

Буйруқ, буйруқ, буйруқ ва қаттиққўллик эмас, баъзан “Эй болам, бунга нима дейсан”, деб ҳам сўраб туринг.

Бир киши менга маълум бир жойга очиқ ҳолда пул ва дафтар қўйишини айтди. У фарзандларига: хоҳлаганингча ол, фақат ёзиб қўй, деб ўргатар экан. Масъулият қўяди, пул бор, маблағ аниқ. Ҳожатингга ярашасини ол ва мен 100 лира олдим, 50 лира олдим… деб ёзиб қўй. Шунда ўғил бу маблағ бир ой учун эканини ва бу бир ойга етиши кераклигини ҳис қилади. Унинг учта опа-синглиси ҳам бор. Буни ҳис қилган ўғил ўртача миқдорда пул олиб, керакли нарсаларнигина ола бошлайди.

Бир сафар бир киши менга гапириб берди: Унинг олий маълумотли ўғли бор. У ёши бир жойга бориб қолганда ўғлига: Эй болам, кўп тер тўкиб, мана ниҳоят врач ҳам бўлдинг, дебди. Бу даврнинг бошида у катта мисдан бўлган доска олиб «доктор» деб ёзибди, ўшанда фарзанди саккиз ёшда экан. Бу доскани унинг уйига қўйибди. Бола эрталаб уйқудан турганда «доктор», ухлаганда «доктор» деган ёзувни кўриб катта бўлибди. Ўша доска сабаб, мана ҳозир у катта доктор.

Ҳажда кибор уламолардан бир киши билан учрашдим, у менга қуйидагиларни айтиб берди: У Ҳимс қишлоқларининг биридан экан. Онасининг яқинларидан бири унга: Оддий таъбир билан сен энг камида профессор бўлишинг керак, дебди. Ҳимс қишлоқларидан бир қишлоқда, онасининг бир яқини унга: Сен энг камида профессор бўлишинг керак, дебди. У менга: Оллоҳга қасамки, бу сўз қалбимга ўрнашиб қолди, шу-шу бутун умр уни амалга оширишга ҳаракат қилиб келаман, деди.

Фарзандингизга, унинг таълим олишига, ахлоқига эътибор беришингиз вожибдир.

Унинг ўртоқларининг кимлигини билинг, шикоятлари нималигини билинг. У билан мулойим бўлингки, хурсандчилигини сизга очсин. Ўғлингизни ўртоқ қилиб олинг, у билан орангизда тўсиқ бўлмасин, ҳамма нарсани сизга очиқ айтадиган бўлсин. Ҳа, фарзандингизни ўртоқ қилиб олинг.

Болангиз етти ёш бўлса, у билан бирга ўйнанг. Зеро бир ёшдан етти ёшгача бирга ўйналинади, уриш йўқ! Ва етти ёшида одоб беринг. Ўзига тегишли бўлмаган нарсани қилса, танбеҳ беринг. Агар иккинчи ва учинчи бор қайта қилса, жазоланг. Намозни тарк қилса, тарбия беринг. Етти ёшида текширинг-кузатинг, сўнгра балоғат ёшигача бўшроқ қўйинг. Бир ёшдан етти ёшгача бирга ўйналинади, еттидан ўн тўрт ёшгача тарбия берилади.

Бир сафар коференцияда эдик. Конференция аъзоларидан бирининг хонасига кирдик, жуда ажабланарли! Меҳмонхонада бўлса

ҳам, ақл бовар қилмайдиган тартиб. Одатда киши меҳмонхонада бўлса, бирор нарсага эътибор бермайди, чунки меҳмонлари йўқ. У менга: Ёш болалигимдан оиламда кийимларимни тахлаб қўйиш, эҳтиёжларимни бажариш ва хонамни тозалаб қўйишни ўргатган, деганди.

Валлоҳи, бир киши билан кўришдим, унга эртага қачон учрашамиз?, десам, эрталаб соат олтида, деди. Қаерда?, десам, кутубхонада, деб жавоб қилди. Мен: соат олтидами?! Нимага, дедим. У менга: Менинг отам бор эди, у мени ҳар кун ўзи билан бомдод намозига олиб борарди. Бу одат менга ўрнашиб қолган. Ҳар кун бомдод намозидан олдин уйғонаман, намозни ўқийман ва кутубхонамга бораман, деди.

Ота бомдод намозини ўғли билан ўқиса, бола бомдод намозига эътиборли бўлиб улғаяди. Ҳеч нарсани арзимас деб ҳисобламанг, фарзандингиз сиздан кейин, сизнинг кўрсатмаларингиз сабаб одамларга манфаат келтириши мумкин.

Бир сафар Изра1даги жомеъ масжидда эдим, олдимда мактаб ўқувчилари. Бир киши қулоғимга: Бу Изра, Ибнул Қоййим Жавзийянинг юрти, деб пичирлади. Мен унга: Машаоллоҳ! дедим. Мен ҳайратландим, бир пайтлар Ибнул Қоййим ҳам ёш бола бўлган, ўша ёш боланинг келажакда Ибнул Қоййим бўлиши кимнинг ҳам хаёлига келибди, дейсиз?!

Мана Дароний Дарондан, Нававий Наводандир. Кибор уламолар ичида қишлоқдан бўлганлари талайгина бор, улар Исломнинг шаънини олий қилдилар. Сиз ўғлингизни буюк инсон бўлишини, катта ислоҳотчи, улуғ олим, мўътабар даъватчи, олий маълумотли, врач-хирург, катта инженер бўлишини кутинг. Ўзингизни ҳозирланг, зеро фарзандингизнинг барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда бўлади.

Суриянинг жануби-ғарбий минтақасидаги шаҳар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оламлар Раббиси Оллоҳга ҳамду сано, саййидимиз ас-содиқул ваъдул амин Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин. Эй Оллоҳ, бизни жаҳолат ва гумроҳлик зулматларидан маърифат ва илм нурларига, шаҳватлар ботқоғидан қурбат бўстонларига чиқаргин!

Муҳтарам биродарлар, «Исломда фарзанд тарбияси» номли дарсларнинг иккинчисини бошлаймиз.

Жаннат учун яратилган илк жонзот инсондир

Инсон илк яратилмиш жонзот эканлиги ҳақиқат. Биз бу ҳақиқатни билишимиз керак. Сиз ўзингизни илк яратилган жонзот эканингизни билиб, Оллоҳга иймон келтирсангиз ҳамда яратилишингиздан кўзланган мақсадни рўёбга чиқарсангиз, сиз фаришталардан ҳам ўзиб кетишингиз мумкин. Бу нарса илк яратилган жонзотга берилган. Шунинг учун айтишадики:

“Ўзингни кичик бир жисм деб ўйламагил, зеро сенда бутун олам мужассам”.

“Ўзини таниган киши Раббисини танийди”, дейдилар. Инсон аксарият ҳолатларда ўзининг кимлигини билмайди. Қуйидаги сўзлар бежиз айтилмаган: “Одамлар ичида биладигани ҳамда билишини биладигани бор, бу олимдир, унга эргашинглар. Одамлар ичида биладигани, бироқ билишини билмайдигани бор, бу ғофилдир, унга танбеҳ беринглар. Улардан билмайдигани ҳамда билмаслигини биладигани бор, бу жоҳилдир, унга ўргатинглар. Яна улардан билмайдигани ҳамда билмаслигини ҳам билмайдигани бор, бу шайтондир, ундан огоҳ бўлинглар”.

Сиз ўзингизни илк яратилмиш эканингизни ва Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло сизни кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннати учун яратганини билсангиз, дунё ҳаёти қанча чўзилса чўзилсин, охиратга нисбатан ҳеч нарсалиги, унинг умуман қиймати йўқлигини биласиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло дунёни бирор киши учун мукофот бўлишини, шунингдек ундан

маҳрум бўлишни эса жазо бўлишини хоҳламади. Дунё мукофот ёки жазо бўлишга арзимайди.

Биродарлар! Эътиборингизни дунёдан олиб, охиратга қаратишингизнинг ўзидаёқ охират сари тўғри йўлга қадам қўйган бўласиз. Сизларга жуда муҳим бир сўзни айтмоқчиман: “Охиратга иймон келтирганингиздан кейин, ўлчовларингиз акс ҳолатга ўтмас экан, охиратга иймонингиз тўғри бўлмапти. Агар Оллоҳни танишдан олдинги инсонга табиат қилиб берилган мезонларга нисбатан мезонларингиз ўзгармаптими, охиратга иймонингиз саҳиҳ бўлмапти.

Айтганча, Оллоҳ таолонинг «иннал инсан» сўзини ўқигансиз, агар “инсон” сўзи аниқ ҳолатда «ал» артикли билан келса, бунда инсоннинг Оллоҳни танишидан олдинги ҳолати зикр қилинаётган бўлади.

«Дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик (камбағаллик, кулфат) етиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир. Қачон унга яхшилик

 (бойлик, саломатлик) етса у ўта манъ қилгувчи — бахилдир. Фақат намоз ўқигувчи зотлар (ундоқ эмасдирлар)».

«(Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир».

«Инсон (мана шундай) шошқалоқдир».

Қайси ўринда “инсон” калимаси аниқ ҳолатда «ал» артикли билан келса, инсоннинг Оллоҳни танишидан олдинги ҳолати тушунилади. Лекин Оллоҳни таниганидан кейин бутунлай бошқача бўлади. Инсон Оллоҳни танишидан олдин бирор нарсани олиш билан хурсанд бўлса, Уни таниганидан кейин бериш билан хурсанд бўлади. Кўрдингизми, мезон-ўлчов акс ҳолатга ўзгарди. Инсон Оллоҳни танишидан олдин бировларнинг хизматидан фойдаланишни ақллилик деб билса, Оллоҳни таниганидан кейин бировларнинг хизматида бўлади. Уни танишидан олдин мол-дунёни

ҳамма нарса деб билса, Уни танигандан кейин мол-дунёни ҳеч нарса эмас деб билади.

Мана бу латиф калимага қулоқ тутинг: “Агар мезон-ўлчовларингиз, охиратга иймон келтирганингиздан кейин акс ҳолатга ўзгармаса, ишончлингиз комил бўлсинки, охиратга бўлган иймонингиз мукаммал эмас ва қайтадан назар солишга муҳтождир”.

Фарзанд тарбияси мўмин киши учун энг улуғ амалдир

Охират ишларига эътибор қаратишингиз қаҳрамонликдир. Агар эътиборингизни охиратга қаратсангиз, фарзанд тарбиясининг қанчалар улуғ амал экани равшан бўлади. Охиратга иймон келтирган бўлсангиз, Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ушбу сўзига қулоқ тутинг:

«Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга

қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик».

Агар охиратга иймон келтирсангиз, фарзанд тарбиясининг мутлақо улуғ амал эканини биласиз. Агар охиратга иймон келтирсангиз, ўғлингизнинг давомчингиз эканини кўра оласиз. Агар охиратга иймон келтирсангиз, фарзандингиз, унинг фарзанди ва қиёмат кунигача улардан дунёга келадиганларнинг солиҳ амаллари сизнинг амал дафтарингизда эканини кўра оласиз. «Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик».

Охиратга иймон келтириб, охират учун амал қилиб, диққат-эътиборларингизни охиратга қаратмоғингиз қаҳрамонликдир. Нима учун дунёга келганингизни билмоғингиз

қаҳрамонликдир. Хўш, дунёга нима учун келгансиз?

— Амал қилиш учун, Оллоҳни таниш, Унинг манҳажида юриш учун, Унинг халқларига яхшилик қилиш учун…

— Маърифат, интизом ва эҳсон, «унда бирор кўз кўрмаган, бирор қулоқ эшитмаган ва башарнинг хаёлига ҳам келмаган нарсалар бўлган»1, кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатнинг баҳоси бўлиши учун дейилади.

Янада аниқроқ айтсак: охиратга иймон келтирмаган кишига бола ортиқча юкдир. Уни ўзидан узоқ қилишни хоҳлайди, чунки бола уни чарчатади, бола қаровга муҳтож, эътибор, таълим, йўлланма, сарб, ортиқча куч лозим, камига унинг орқасидан юриш ҳам керак.

Сиз дўстларингиз билан сафардасиз дейлик, агар ўғлингизни ўзингиз билан олсангиз, ортиқча юк бўлади. Қаерга кетгани,

1 Бухорий, Муслим ва Термизий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган.

нима қилгани, қаёқда қолганига кўз-қулоқ бўлиш керак. Уйда қолдирсангиз, бемалол бўласиз. Аксарият оталар фарзандини ортиқча юк деб билади ва унга аҳамият бермайди. Бола улғайган сайин отанинг уни ўзидан узоқлаштиргани билиниб қолади. У фарзандини бой беради. Агар бола ташлаб қўйилса, ўртоқларига қўшилади, ота эса унинг ўртоқлари кимлигини ҳам билмайди. Улар унга бир қатор одатларни, номаъқул ишларни, беадаб сўзларни, Оллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларни ўргатади. Ота фарзандини адашганини, нотўғри фикр ва янглиш йўлдалигини кўриб, уни тўғрилашга ҳаракат қилади, бироқ вақт ўтган бўлади.

Идора-бошқарув фани мутахассиси бўлган, муҳтарам даъватчилардан бирининг бизга айтган гапини ҳеч унутмайман. У шундай деганди: “Интизом, садоқат, омонат, поклик, кийимга эътибор, мақсадларга аҳамият бериш каби фарзандингиздан умид қилганингиз барча сифатлар, унда бўлишини орзу қилганингиз барча хислатлар бир ёшдан етти ёшгача ўргатилади, одатлантирилади”.

У киши яна шундай деган эди: “Етти ёшдан кейин, бекорга овора бўласиз”.

Оталарнинг аксарияти фарзандларига ҳаётларининг дастлабки пайтларида аҳамият бермайдилар. Ўзи солиҳ киши-ю, лекин унинг мана шу ҳақиқатларга аҳамият бермаганини кўрасиз.

Ким фарзандига чиройли тарбия берса, Оллоҳ таоло унга шу дунёнинг ўзида мукофотини беради

Хўп денглар биродарлар! Ҳеч муболаға қилмаяпман, солиҳ фарзанд отасининг дилига таърифлашга сўз ожиз бўлган хурсандчилик, фароғат ва бахт-саодатни олиб киради. Эй солиҳ ота! Солиҳ фарзанд етиштириш ўта муҳим бўлганидан Оллоҳ таоло сиз учун уни охират мукофотигина эмас, балки дунё ва охират мукофоти қилди.

Хўш, дунёдаги мукофот нима? Оллоҳ таоло уларни сиз учун кўз қувончи қилганидир.

Бу Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида намоён бўлади:

«Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт»1.

Мана бу ўта латиф муқаддимага диққат қилинг: Фарзанд тарбиясининг қийматини фақат охиратга иймон келтирсангизгина, ўғлингизни давомчингиз деб билсангизгина биласиз. Мен доим айтаман: “Инсон ўз борлиғини, борлиғининг саломатлигини, унинг мукаммаллигини ва унинг давом этишини яхши кўриш табиатида яратилган”. Вужудингизнинг саломатлиги Яратувчи зотнинг кўрсатмаларига эграшиш билан бўлади. Рост гапирасиз, ёлғон сўзламайсиз; омонатдор бўласиз, хиёнат қилмайсиз; меҳрибон бўласиз, қаҳри қаттиқ бўлмайсиз; ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўясиз. Яратувчи зотнинг кўрсатмаларига эграшиш билан саломат бўласиз, холос. Солиҳ амал билан эса бахтли-саодатманд бўласиз.

«Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда солиҳ-яхши амал қилсин».

Аммо вужудингиз-борлиғингизнинг давом этишига келсак, борлиғингиз фарзанд тарбияси билан давом этади.

Валлоҳи, Бани Умайя хотибларидан бирини ҳеч унутмайман. Анча эски воқеа, 20 йиллар бўлгандир балки. У вафот этди, Оллоҳ уни раҳматига олсин! Унинг таъзияси Умавий масжидида бўлди. Таъзиянинг учинчи куни эди, унинг ўғли туриб, қаршимизда хутба қилди. Ишонинглар дўстлар, кўзларим ёшланди, йиғладим ва: “Демак, у ўлмабди”, дедим. У ўлмабди, ўрнини ўғли босибди!

Инсон борлиғининг давомийлиги охиратга иймон келтириши ва фарзанд тарбияси билан бўлади

Ич-ичингиздан узун умр кўришни хоҳлайсиз, бу инсоннинг табиатидир. Сизни

хурсанд қиладиган нарса, Оллоҳни таниб, Унинг буйруқларини бажарсангиз, абадул-абад жаннатда бўлишингиздир. Охиратга бўлган иймонингиз давомийликка сабаб бўлади. Шунингдек, фарзанд тарбияси ҳам давомийликка сабаб бўлади. Яъни Оллоҳ азза ва жалла солиҳ, мўмин, хушхулқ фарзандлари бўлган бир инсонни вафот топтиради. Фарзандлари солиҳ амалларни қилишади, узун замон яхшилик қилишади, уни кўрган ҳар бир киши “отанга раҳмат!” дейди. Модомики, фарзанди тўғри йўлда юрар экан, ўша отанинг номи унутилмайди. Сиз борлиғингизни давом этишини яхши кўриш фитрати билан яратилгансиз. Борлиқнинг давом этишининг эса иккита сабаби бор: биринчиси охиратга иймон келтириш, иккинчиси фарзанд тарбияси.

Фарзанди орзу қилганидай бўлмаган кимса одамларнинг энг бахтсизидир

Демак, биз фарзанд тарбиясининг қийматини охиратга иймон келтирсакгина билишимиз мумкин экан. Бу фарзанднинг амаллари, яхши ишлари ўзингизники эканини,

унинг боласини, боласининг боласини садақа-ю эҳсонлари, ибодатлари ўзингизнинг амал саҳифангизда бўлишини билсангизгина фарзанд тарбиясининг қийматини билар экансиз.

Бир сафар Америкада конференцияда эдим. Даъватчилардан бири туриб: “Агар бу мамлакатда болангнинг боласини боласини (яъни чеварангни) мусулмон бўлишига кафолат беролмасанг, бу жойда қолишинг мумкин эмас”, деди. Бу калима мени ажаблантирди, мен ҳам уни кўп ўринда такрор-такрор айтиб келдим. Бир сафар Дамашқда докторларнинг конференциясида эдим. Ўшанда Американинг Детройт шаҳридан 100та доктор Шомга келганди. Улардан бири бу даврда қизини турмушга чиқарди ва мени унаштирув базмига таклиф этди. Ўша маросимга келдим ва нутқ қилдим, беихтиёр ҳалиги олимнинг гапини эслатдим, чунки булар ҳам Америкадан эдилар-да. Агар болангнинг боласини боласини (яъни чеварангни) мусулмон бўлишига кафолат беролмасанг, ўша мамлакатда қолишинг мумкин эмас, дедим. Гапим тугаб, маросим ниҳоясига етганидан кейин, Америкада яшайдиган бир

доктор ёнимга келди, валлоҳи, кўзлари жиққа ёш эди. Сизга нима бўлди? — дедим. У менга: Сал олдин агар болангнинг боласини боласига (яъни чеварангга) кафолат беролмасанг, демадингизми?! Менинг ўғлим мусулмон эмас, пушти камаримдан бўлган ўғлим мусулмон эмас! — деди.

Ўша ерда уларга қарата: “Клинтон даври эди ўшанда, агар Клинтондай мансабга, Онассисдай мол-давлатга, Эйнштейндай билимга эришсангиз-у, ўғлингиз сиз орзу қилганингиздай бўлмаса, унда сиз одамларнинг энг бахти қаросидирсиз”, дедим. Ушбу сўзга эътибор беринглар, валлоҳи, сизларга бирор сўзни айтаётган бўлсам, чин қалбимдан айтаяпман. Агар олий мансабга кўтарилсангиз, беҳисоб давлат тўпласангиз-у, болангизнинг боласини боласи сиз орзу қилганингиздай бўлмаса, унда сиз одамларнинг энг бахти қароси экансиз. Саодатингиз ва саломатлигингиз бўлган фарзанд тарбиясида изланинг, ҳаракат қилинг. Вақтим йўқ, деманг! Чунки бу узр Оллоҳ таолонинг ҳузурида қабул қилинмайди. Агар болангизнинг боласининг боласини мусулмон

бўлишига кафолат беролмасангиз ёки ўғлингиз сиз орзу қилганингиздай бўлмаса, билингки, сиз одамларнинг энг бахти қароси экансиз.

Демак, охиратга бўлган иймон фарзанд тарбиясининг қийматини тақдим қилар экан. Бу ўғил сизнинг амал саҳифангизда, унинг хотини, болалари сизнинг саҳифангизда, унинг солиҳ фарзандлари, уларнинг ҳам солиҳ фарзандлари сизнинг амал дафтарингизда бўлади.

Биродарлар! Мен сизларнинг олдингизга барча дарсларда кўпдан буён айтиб келганим бир ҳақиқатни қўймоқчиман, у ҳам бўлса, муваффақият жузъий-қисман бўлмайди, зеро жузъий омад йўқ. Муваффақият шумулий (бир бутун) бўлсагина муваффақият дейилади. Яъни киши пул топишда моҳир, уддабурон бўлса-ю, фарзандлари Оллоҳнинг манҳажидан узоқ бўлса, у киши ҳаётида муваффақиятга эришмапти. Киши узоқ бир мамлакатга кетиб, фарзандлари тарбиясининг ҳисобига катта бойлик олиб келса, бу ютуқ эмас. Бу жумлани кўп бор такрорлаганман: “Муваффақият (ютуқ, омад) жузъий (қисман, бир томонлама, бир бўлак)

бўлмайди, муваффақият шумулий (бир бутун, комил, ҳар томонлама) бўлсагина муваффақият (ютуқ, омад) дейилади”.

Тўғри, кенг қамровда олганда инсоннинг тўртта муваффақияти, ютуғи бор. Биринчи, энг катта, энг улуғ, дастлабки ва бардавом ютуқ, Оллоҳни танишдаги ютуғингиздир.

«Эй Одам фарзанди! Мени қидирсанг, топасан. Агар Мени топсанг, ҳамма нарсани топибсан. Агар йўқотсанг, ҳамма нарсани йўқотибсан. Ваҳолангки, Мен сенга ҳамма нарсадан суюклироқ бўлишим керак».

Аёл киши учун ҳам биринчи, ҳам охириги ютуқ солиҳ бир инсонга турмушга чиқиши бўлиши мумкин. Аёл кишига нисбатан турмуш қуриш ҳаётининг ҳамма жиҳати дейишимиз мумкин, лекин турмуш эркак кишига нисбатан ҳаётининг бир қисмидир, унинг иши, таълим олиши ҳам бор. Муваффақият турларининг ҳар бири муваффақият саналади, фақат, барча муваффақиятнинг асоси бўлган биринчи муваффақият — Оллоҳни танишдир.

Тасаввур қилинг, бир уй бор, унда совутқич, музлатқич, кир ювадиган машина, кондиционер, вентилятор ва бошқа эҳтиёж буюмлари бор, лекин электр токи йўқ бўлса, бу буюмларнинг бирортасининг қиймати бўлмайди.

Масалан, Оллоҳни таниш «1», турмуш қуриш «0» нолдир. Оллоҳнинг маърифати ва турмуш қуриш «10», Оллоҳни таниш ва фарзандлар «100», фарзандларнинг маърифати ва амалдаги муваффақияти «1000» бўлади. Мана шу “бир”нинг ҳисобини билсангиз, кейин бирнинг орқасидаги нолларгина қолади. Шунинг учун қуйидаги оят жуда латиф бўлиб келган:

«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!».

Демак, бу муборак учрашувдаги аввалги нуқта, охират кунига ҳақиқий иймон келтириш экан, чунки:

«Албатта охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар бу йўлдан озгувчидирлар».

Сизларга бу мавзуда ҳали жуда муҳим бир оятни келтираман.

Анави одамларга бир қаранг! Араб дунёсидаги, Ислом дунёсидаги давлатларгагина эмас, бешта қитъадагиларга қаранг! Олти миллиард одам бор-а? Уларга ер қандай тақсимланган? Мана шимолий минтақадаги давлатлар ва жанубий минтақадаги давлатлар. Шимолий давлатлар ер аҳолисининг 20% ини

ташкил қилиб, ернинг 80% бойлигига эгадирлар. Жанубий давлатлар ер аҳолисининг 80% ини ташкил қилиб, унинг 20% бойлигига эгадирлар.

Яна шимолий давлатлар, жанубий давлатлар, сариқ танли, оқ танли, қора танли, ориянлар, сомийлар, бойлар, камбағаллар, кучлилар, кучсизлар, эксплуататорлар, хизматкорларга бўлиш мумкин, уларни санаб адоғига етолмайсиз. Лекин, бу бўлинишларнинг барчаси Оллоҳнинг ҳузурида бекордир. Оллоҳнинг ҳузурида иккита бўлиниш бор:

1-қисм. Оллоҳни таниб, Унинг манҳажида юрган ва Унинг халқларига яхшилик қилиб, дунё-ю охиратда саломат ва бахтли бўлган инсон.

2-қисм. Оллоҳни танимаган, Унинг манҳажида юрмаган ва Унинг халқларига ёмонлик қилиб, дунё-ю охиратда ҳалокатга учраб бадбахт бўлган инсон. Қуръонда учинчи қисмга мисол тополмайсиз.

Эътибор қилинг:

«Ана энди ким (закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Оллоҳдан) қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса».

Тескари акс этган тартиб жуда муҳим ҳикмат учун келган «Гўзал оқибатни тасдиқ этса»2. Яъни жаннатни тасдиқласа.

«Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат бордир»3. Яъни жаннат бордир. Киши жаннат учун яратилганига ишонса, мана шу ишончига мувофиқ Оллоҳга осийлик қилишдан қўрқади ва тоатда бўлади. Мана шу тоатга мувофиқ яшаб, ҳаётини молидан садақа ва эҳсон бериш устига бино қилади. Учта калима: жаннат учун яратилганини тасдиқлайди, Оллоҳга осий бўлишдан қўрқади ва ҳаётини молидан бериш устига қуради.

Энди иккинчи мисол: «Энди ким (Оллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса»1.

Ҳаётини бировлардан олиш устига бино қилади, чунки у Оллоҳнинг тоатидан ўзини бехожат билади ва жаннатни ёлғон дейди.

Икки мисол:

— Бири гўзал оқибатни тасдиқлаб, Оллоҳга осийлик қилишдан қўрқади ва ҳаётини молидан бериш устига қуради.

— Иккинчиси гўзал оқибатни ёлғон деб, Оллоҳга ибодат қилишдан ўзини беҳожат санайди ва ҳаётини бировлардан олиш устига қуради.

Шунинг учун башариятнинг ҳаммаси ё кучлилар билан, ё анбиёлар билан бирга бўлади. Анбиёлар қалбларга, кучлилар гарданларга эгалик қиладилар. Пайғамбарлар олиш ўрнига берадилар. Кучлилар бериш ўрнига оладилар.

Пайғамбарлар одамлар учун яшасалар, зўравонларга келсак, одамлар улар учун яшайдилар.

Дунёга қул бўлган кимсага фарзанднинг кераги йўқ

Шунинг учун биродарлар! Исломдаги фарзанд тарбиясининг қийматини, буюк шаънини, улуғ туҳфалигини фақат охиратга иймон келтирсакгина билишимиз мумкин экан. Агар дунёга қул бўлсак, ишонаверинглар, муболаға қилмаяпман, фарзандга умуман эҳтиёж бўлмайди.

Менинг Америкада яшайдиган бир қариндошим бор. Акаси уни кўргани борибди. Унинг америкалик бир қўшниси бор экан. Бир муддат ўтгандан кейин уни кўргани чиқишибди. Илиб қўйилган кичик кийимларга кўзи тушган меҳмон ўша америкаликдан нечта фарзандингиз бор, деб сўрабди. Америкалик унга: Мени болаларим эмас, итларим бор, кичик кийимлар итларнинг кийимлари, дебди.

Ҳа, агар инсон гўзал оқибат-жаннатга ишонмаса, фарзандли бўлишни ҳечам истамайди, чунки ортиқча юк-да! Ғарб оламининг ҳолатлари жуда қўрқинчли, она болаларини ташлаб кетади, ҳатто улар уйда жон берадилар.

Агар инсон дунёга қул бўлса, ўғил унга ортиқча юкдир. У боласи бўлишини умуман хоҳламайди. Энди охиратга бўлган иймоннинг тақозоларидан келиб чиқсак, бу бола вужудингизнинг давом этишини амалга оширади, бу ўғил билан дунё-ю охиратда саодатга эришасиз.

Бир улуғ саҳобанинг ажойиб, жуда чиройли ўғли бор экан. Унга шунчалар боғланиб қолганидан елкасига миндириб юрар экан. Агар Расулуллоҳнинг олдиларига борса, ўғли елкасида ҳолида ўтирар экан. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом саҳобаларига жуда меҳрибон бўлганлар, бир куни уни чақириб: “Эй фалончи, ўғлингни яхши кўрасанми? Уни яхши кўрганинг каби Оллоҳ сени яхши кўради”, дедилар. Бир неча кундан кейин ўша саҳоба

кўринмай қолди, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом уни йўқладилар. Унинг ўғли вафот этгани айтилди. Шунда уни чақириб, таъзия билдирдилар ва унга: “Эй фалончи, ҳаётингда у билан фойдаланишинг сенга суюклими?” — дедилар, яъни ўлим келгунча соянгдай сендан ажралмаслигини яхши кўрасанми? — дедилар.

Хушхулқ, хизмат қиладиган, итоатгўй, маҳбуб, ёрдамчи ўғил нодир ҳолатларда узоқ вақт, то ҳаётингизнинг сўнгги лаҳзаларигача сиз билан бирга бўлиши мумкин.

Ўрни келганда айтай, Францияда яшайдиган бир биродаримиз бизга айтиб берганди. Ислом марказига бир француз аёл қизини етаклаб келиб, уни Исломни қабул қилишга кўндириб беринглар, дебди. Улар:

— “Сизчи?” — деб сўрашибди.

— “Йўқ, мен мусулмон бўлишни истамайман, фақат қизим мусулмон бўлса, бас”, дебди аёл. Жуда қизиқ талаб, у Исломга ишонибдида десак, йўқ, мен мусулмон бўлишни

истамайман, деяпти. Хўш, унда сабаб нима? Айтадики: Унинг мусулмон қўшнилари бор экан. Уларнинг онаси бўлиб, онахоннинг ёши бир жойга бориб қолган, қизлари унга ақл бовар қилмайдиган даражада парвариш қилиб қарашар экан. Француз аёл қизини ҳам ўша мусулмонларнинг қизлари каби бўлишини орзу қилиб, Ислом марказига олиб келган экан.

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бояги саҳобага:

— “Сенга ҳаётингда у билан фойдаланишинг суюклими ёки сендан олдин жаннатга бориб, унинг қайси эшигига борсанг, уни сенга очиб туришими?” — дедилар.

— “Иккинчиси”, — деди у.

— “Сенга ўшаниси бўлсин”, — дедилар Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом.

Агар киши солиҳ бўлиб, фарзанди унинг ҳаётлигида ўлса, бу бола ундан олдин жаннатга

бориб, отасига жаннат эшикларини очиб берар экан.

Охиратга иймон нуқтаи назарида фарзанд энг қийматли нарсадир. Охиратга иймон асосига кўра ўғил отанинг бахтли бўлишининг энг буюк сабабидир. Охиратга иймон нуқтаи назарида сиз учун солиҳ амалнинг энг каттасини, энг улуғини жамлаб берадиган фарзанддир. Зеро унинг амаллари сизнинг амал саҳифангизда, унинг ибодатлари, садақалари сизнинг саҳифангизда бўлади, чунки уни сиз тарбия қилгансиз. Ҳатто Ҳанафий фақиҳларининг ажойиб фикрлари бор: “Бадал ҳажининг шартларидан бири васиятдир”, чунки Оллоҳ азза ва жалла айтадики:

«Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас)».

Агар бир киши бадал ҳажи учун васият ёзиб қолдирмаган бўлса, унинг учун бадал ҳажи қилинмайди, қилиниши учун васият бўлиши шартдир. Ҳанафийлар фақат ўғилни истисно

қилишганлар. Яъни агар ўғил отаси учун васият қилмаса ҳам бадал ҳажини қилса, отаси учун қабул бўлади, чунки унга тўғри тарбия берган отасидир, борди-ю унга тўғри тарбия бермаганда, отаси учун бадал ҳажини қилмаган бўлар эди.

Фарзанднинг улкан ўрни бор, лекин бу охиратга иймон нуқтаи назаридандир. Аммо дунёга иймон нуқтаи назарида эса, киши учун фарзанд тарбиялашдан кўра итларни боқиш афзал. Ваҳолангки, фарзанд сизнинг давомчингиз бўлади, исмингизни муҳофаза этади, одамлар отасига раҳмат, деб сизнинг ҳаққингизга дуо қилади, уни уйлантирасиз ва невара-чеварали бўласиз.

Қуръон олимларидан бири менга: “Менинг 38 та неварам бор, улардан 13 таси врач, яна 13 таси ҳофизи Қуръон”, деган эди. Мана бу ҳақиқий оиладир.

Ё фарзандларни тарбия қилиш билан Оллоҳнинг Юзини ва охират диёрини умид қиласиз, ёки охиратга иймон келтиришни

чекага суриб қўйиб, фарзандларни ортиқча, кераксиз нарса деб ҳисоблайсиз.

Биродарлар! Энди олдимизда тарбия масаласи қолди. Иймоний тарбия, ахлоқий тарбия, нафсий тарбия, ижтимоий тарбия, жисмоний тарбия, илмий тарбия, жинсий тарбия турлари бор.

Бироз олдин айтганимдай, муваффақият жузъий эмас, бир бутун-шумулий бўлади. Бу шумулий муваффақиятдаги биринчи масала Оллоҳни танишдан бошланади.

2- Оила билан мустаҳкам алоқа бўлиши

Иккинчи масала, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз ва бу доирага яқин бўлган ижтимоий муҳит, яъни ака-укаларингиз, опа-сингилларингиз, амма-холаларингиз, амаки-тоғаларингиз билан жуда яхши муносабатда бўлишингиздир. Яъни тор ва кенг доирадаги оила билан яхши муносабатда бўлишингиздир. Мана шу иккинчи масаладир.

3- Ишни пухта ва интизом билан бўлиши

Учинчи, ишингизга тааллуқлидир. Ишингизни пухта, интизом билан олий даражада қиласиз, шунда ишингиз ривожланади ва даромад яхшиланади.

4- Сиҳҳат-саломатликка эътибор

Тўртинчи, сиҳҳат-саломатлигингизга эътибор берасиз.

Сизларга насиҳатим, мутлақо бўлиши шарт бўлган дастлаби нарса, Оллоҳ билан орангиздаги алоқадир.

«Оллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз!».

“Зата байникум” (ўз ораларингизни), яъни Оллоҳ билан орангиздаги алоқани ўнглангиз, бу биринчи маъно. “Зата байникум”, атрофдагилар билан алоқангизни ўнглангиз, бу иккинчи маъно. “Зата байникум”, икки киши

орасидаги алоқани ўнглангиз, бу яна бир маънодир. Сиз билан Оллоҳ орасидаги алоқа биринчи ўринда, сиз билан оилангиз орасидаги алоқа иккинчи, икки шахс орасидаги алоқа бу учинчи ўриндадир.

Шундай қилиб, муваффақиятингизда тўртта асосий нарса бор: биринчи Оллоҳ билан, иккинчи оила ва бола-чақангиз билан, учинчи ишингиз билан, тўртинчиси соғлигингиз билан алоқангиздир.

Фарзанд тарбияси ҳам худди шундай, фарзандингиз мактабни аъло баҳога битирган бўлса-ю, намоз ўқимаса, унда унга тарбия беролмабсиз. У олий маълумотли, зиёли бўлатуриб, бадхулқ бўлса, унга тарбия беролмабсиз. У одобли, хушхулқ бўлатуриб, иккичи бўлса, унга тарбия беролмабсиз. У хушхулқ, олий маълумотли бўлса-ю, лекин жуда пала-партиш ва ўзига қарамайдиган бўлса, унда унга тарбия беролмабсиз.

Сиз барча асосий ўринларда муваффақиятга эришишга ҳаракат қилаётган

бўлсангиз, сизга шуни таъкидлаб айтишим керак: “Фарзандингизнинг тарбиясида тарбия ҳар томонлама бўлсагина муваффақиятга эришасиз”.

Келаси дарсдан бошлаб катта сарлавҳалардан бири, иймоний тарбиядан давом этамиз.

«Нафақасидагиларни (яъни қўл остидагиларни) зое қилиши кишининг гуноҳига етарлидир»1.

Киши фарзандини едиради, ичиради, кийинтиради, соғлигига, дарсларига эътибор беради, бироқ унинг иймонига, яхши амалларига, ибодатига аҳамият бермайди. Агар шундай қилсангиз, шу фарзандингиз қаршисида гуноҳкор бўласиз.

«Нафақасидагиларни (яъни фарзандларини) зое қилиши кишининг гуноҳига етарлидир»1.

1 Муслим ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилишган.

Бу ўринда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалам унинг едириб-ичиришини, кийинтиришини, соғлиги ва дарсларига эътибор бериб, намози ва ақидасига эътибор бермаслигини васфладилар.

Боланинг динсиз дўсти бўлиб, унга мойил бўлади, оқибатта тамоман диндан чиқади. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Оллоҳга қасам, баъзан ота ўғлини мутлақ мусулмон эмаслигидан шикоят қилиб, аламдан юраги тилка-пора бўлгудай ҳолда ёнимга келади. Бир сафар бир киши келди ва менга: “Ўғлим динини ташлаб, бошқа динга кирди”, деди. Аламдан дунё кўзига қоронғу бўлган ҳолда эди.

«Нафақасидагиларни (яъни фарзандларини) зое қилиши кишининг гуноҳига етарлидир»2.

Агар ўғлингизни тарбияламоқчи бўлсангиз, дастлаб иймоний тарбия беринг,

1 Муслим ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилишган.

2 Муслим ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилишган.

фарзандларингизга одоб беринг ва ўргатинг, чунки улар сизларнинг даврингиздан бошқа пайтда дунёга келдилар. Фарзандларингизга Пайғамбаримизни яхши кўришни ўргатинглар!

Автоуловнинг сув бакини биласизлар-а? Фарзанд ҳам шунга ўхшайди. Сув бакининг тепасида қопқоғи, пастида жумраги бор. Сув тепадан қуйилади ва жумрагидан олинади. Бу тарафдаги ойнали экран эса, кўрсатгичдир, холос. (Яъни, бу кўрсатгич фақат ичига қуйилган нарсанигина кўрсатади). (Энди тасаввур қилинг, болангиз бир бак) унинг экрандаги кўрсаткичида (яъни, фикри-хаёлида) бир актёрнинг ёки бир футболчининг исми бор! Саҳобалар қаерда? Бола бундай озуқани, яъни иймоний озуқани олмаган. Унинг ўрнига ҳаётда умуман қадри бўлмаган шахсларга эътибор берган. Фарзандингизни исломий озуқа — Қуръон, саҳоба, тобеин озуқаси билан озиқлантирмасангиз, футбол ва ундан бошқа нарсалар билан озиқланади. Бу жуда катта муаммо. Фарзандингизнинг озуқаси иймоний озуқа бўлишига эътибор беришингиз вожиб ва бу биринчи нарсадир.

Олдимизда ростгўйлик, омонат, одоб, тавозе, ҳаё, хижолат бўлиш каби ахлоқий тарбия турибди.

«Отангнинг олдига тушиб юрма, ундан юқорига ўтирма, унинг исмини айтиб чақирма ва унга гап эшиттирма!».

Одамларни отанга лаънат айттирадиган ишни қилмагин, пайғамбарона одобга бир қаранг!

«Отангнинг олдига тушиб юрма, ундан юқорига ўтирма, унинг исмини айтиб чақирма ва унга гап эшиттирма!».

Булар иймоний ва ахлоқий тарбия эди.

Сабр қилиш, ғазаб қилиш, мулойимлик, эҳтиёткорлик, шошмаслик, ўзига ишониш кабилар, нафсий тарбия жумласидандир.

1 Табароний Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

2 Табароний Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Салом бериш, ҳурмат қилиш, узр сўраш, мутавозе бўлиш, ўзаро ёрдамлашиш, булар ижтимоий тарбия жумласидандир.

Тартибли овқатланиш, жисмонан қувватли бўлиш учун спорт билан шуғулланиш, булар жисмоний тарбия жумласидандир.

Мактабга бориш, ўқиш, олий маълумотли мутахассис бўлиш, илмий тарбия жумласидандир.

Жинсий тарбияга келсак, баъзан ота боланинг «мен қаердан чиққанман», деган саволига жавоб беролмай қийин аҳволда қолади. Унинг жавоби жуда нозик ва латифдир, уни ўрганинг, ўйланиб бошингиз қотмасин. Савол бериш унинг ҳаққи. Бу саволи учун уни койиб, урманг-да, ундан каттароқ нарсаларга ҳам эътиборли бўлинг. Миясига айланиб айни савол келаверса, у нима қилсин, нимага сиз уни оғзига урасиз?!

Хуллас, жинсий, илмий, жисмоний, ижтимоий, нафсий, ахлоқий ва иймоний тарбия

турлари бор экан. Бу мавзулар ҳақида келажак дарсларимизда гаплашармиз…

Валҳамдулиллаҳи роббил аъламийн.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …