Главные новости
Главная / Маданият / Исломда бола – фарзанд тарбияси
<

Исломда бола – фарзанд тарбияси

Бисмиллахир рохманир рохим

Оламлар Раббиси Оллохга хамду сано, саййидимиз ас-содикул ваъдул амин Мухаммадга салоту саломлар булсин. Эй Оллох, бизни жахолат ва гумрохлик зулматларидан маърифат ва илм нурларига, шахватлар боткогидан курбат бустонларига чикаргин!

Мухтарам биродарлар, «Исломда фарзанд тарбияси» номли дарсларнинг биринчисини бошлаймиз. 

Фарзанд — дунё хаётининг зийнати 

islom-tarbiya

Даставвал шуни айтиб утишимиз даркор, болалар хаёт куртаклари, умид учкунлари, куз кувончи, уммат чечаклари ва шоналаридир. Улар хушхабар хисобланадилар: «Эй Закариё, Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмиз»1.

Улар куз кувончимиздир: «Рахмоннинг суюкли бандалари: «Парвардигоро, Узинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик хадя этгин ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир».

Улар мухаббат, улар мехр ва рахматдирлар: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар хамдам булишларингиз учун узларингиздан жуфтлар яратиши ва урталарингизда ошнолик ва мехр-мухаббат пайдо килишидир»2.

Тафсир олимлари оятдаги мехр-мухаббатни “фарзанд”, деганлар.

Улар бу дунё хаётининг безагидир: «Мол-мулк, бола-чака шу хаёти дунё зийнатидир»3.

Фарзанд тарбияси — диний вазифа

Азизлар, фарзанд тарбияси диний вазифа булиб, уларни яхши куриш Оллохга якинлаштиради, чунки улар Оллохнинг суйган бандаларидир. Буни ойдинлаштириш учун рамзий бир мисол келтираман: бир пайгамбар тандирнинг бир ёнига угилчасини куйиб, тандирга нон ёпаётган аёлнинг ёнидан утди. Аёл тандирга хар нон ёпиштирганида боласини багрига босиб, уни хидлаб, упарди. Буни курган пайгамбар: “Эй Раббим, бу кандай мехр булса?!” деди. –Бу Оллох азза ва жалланинг рахматидир.– Шунда Оллох таоло: “Уша мехрни ундан олиб куяман (ушанда нима булишини кургин)”, деди. Вактики, онанинг калбидан рахмат олиб куйилгач, бола йиглаган эди, онаси уни тандирга иткитиб юборди.

Бундан куринадики, ота-оналарнинг фарзандларига булган мухаббати, аслида Оллох берган мухаббатдир: «Мен сенинг устингга Уз томонимдан бир мухаббат ташладим»1.

Бу гоят нафис каломдир. Демак, ота-онанинг калбини тулдириб турган мухаббат, Оллох томонидан уша инсонга берилган мухаббат экан. Оллох уни ота-онанинг калбига жойлаб куйди. Болалар Оллохнинг суйган бандалари булиб, уларни яхши куриш кишини Оллохга якинлаштиради, уларни тарбиялаш эса диний вожиб хисобланади.

Энди ушбу ояти каримага тухталиб утсак: «(Эй Мухаммад), мана шу шахар билан, сиз муким турган бу шахарла касам. Ва ота ва ундан таркалган болалар билан касам»1.

Оталик ва фарзандлик низоми Оллохни танишимизда ёркин мисол булади. Инсоннинг биринчи уйи фарзандининг саодатидир, холбуки, у унга мухтожмас аслида. Инсоннинг бутун уй-хаёли эса фарзандининг улгайиши, соглиги ва саодатидир. Карангки, ота-она учун боласидан кура кадрлирок бирор нарса йук, у учун бор бутини, жони-ю молини аямайди. Она булса болам туйсин, дея оч колади, хотиржам булсин, дея безовта булади.

Ота ва бола мисолидаги борлик низоми бизга Оллох азза ва жаллани танитади. Мисол учун, она боласини деб кечаси билан мижжа кокмаслигига каранг! Агар боласи бетоб булса, дунё кузига коронгу булади. Бу, Оллох таоло онанинг калбига жойлаб куйган рахматдир. Энди рахмат сохиби булган Зотнинг рахматини нечоглик эканини бир тасаввур килинг!

Ушбу оятларга эътибор килинг:

«(Эй Мухаммад) Оллох томонидан булган бир рахмат сабабли уларга мулойим булдингиз»1.

«Ва Раббинг сермагфират ва рахм-шафкат сохибидир»2.

Одамлар ичида уларга энг рахимли булгани Расулуллохдир, шунга карамай ояти каримада рахмат калимаси ноаник холатда келди, «(Эй Мухаммад) Оллох томонидан булган бир рахмат сабабли уларга мулойим булдингиз»3. Оллох эса, «сермагфират ва рахм-шафкат сохибидир»4.

Ояти каримага кайтсак, «(Эй Мухаммад), мана шу шахар билан, сиз муким турган бу

шахарла касам. Ва ота ва ундан таркалган болалар билан касам»1.

Оталик ва фарзандлик низоми, Оллох таолонинг рахмати ва риоясининг энг буюк таърифидир. Ояти каримада шундай келади:

«Парвардигорингиз рахм килган кишиларгина (хак йулда иттифок булиб яшарлар). Уларни шунинг учун яратгандир»2.

Оллох одамларни уларга рахм килиш учун яратди.

Энди иккинчи оятга кулок тутинг:

«Оллох сизга фарзандларингиз хакида васият килади»3.

Куръони Карим оятларининг жамладаги окими, олдинги ва кейинги оятларга богланган маъноси булади. Агар сиз бир оятни окимидан ажратиб олсангиз, у замон ва маконлардан ошиб, бошка бир хакикатга ишора килади.

 «Ким Оллохга такво килса, У зот унинг йулини очиб куюр»1.

Бу оят «Талок» сурасида келган, унинг сиёкий маъноси, кимда-ким хотинини талок килишда бир талок бериш билан Оллохга такво килса ва суннатга мувофик хотинига бир талок берса, Оллох унга хотинини кайтариб олишига йул очиб куяди, деганидир. Энди бу оятни окимидан ажратиб олинг, шунда оят бошка бир хакикатга ишора килади. Ким пул топишда Оллохга такво килса, У зот унинг молига барака йулини очиб куяди; кимки фарзанд тарбиясида Оллохга такво килса, У зот унга фарзандларининг итоаткор булиши йулини очиб куяди; ким касб килишда Оллохга такво килса…, ким жуфти халол танлашда Оллохга такво килса…; хуллас, бу оят устида бир неча том китоб ёзиш мумкин…

Демак, бир оят жумладаги окимидан ажратилса, у умумий конунга айланар экан.

Юкоридаги оят мерос мавзусида келган, уни сиёкидан ажратинг, «Оллох сизларга фарзандларингиз хакида васият килади».

Осмонлару Ернинг Холики бизга фарзандларимиз хусусида васият-амр килаяпти.

Фарзанднинг бахтсизлиги — ота-онанинг бахтсизлигидир

Оллохга касамки биродарлар, бу калима балки аламлидир, лекин аччик хакикат, лаззатли хатодан минг марта афзалдир. Мусулмонлар кулида фарзандларидек мухим нарса колмади. Хар канча мол-дунё тупламанг, мансабларга кутарилманг, юксак макомларга чикманг, агар фарзандингиз орзу килганингиздай булмаса, сиз одамларнинг энг бахтсизи хисобланасиз. Шунинг учун Оллох таолонинг каломида шундай келади:

«Бас, у (яъни шайтон) икковингизни жанннатдан чикармасин»1.

Хитоб икки киши, яъни Одам ва Хаввога булаяпти,

«Бас, у (шайтон) икковингизни жаннатдан чикариб, бахтсиз булиб колмагин»2.

Араб тили коидаларига кура, бахтсиз булиб колманглар, булиши керак эди. Оятда эса,  «Бас, у икковингизни жаннатдан чикариб, бахтсиз булиб колмагин»1, дейилаяпти.

Лекин жумланинг окимига кура “бахтсиз булиб колманглар” булиши керак. Хуш, тафсир олимлари бу хакда нима дейдилар?

Улар шундай дейдилар: Бу катта муъжизадир, чунки кишининг бахтсизлиги жуфти учун хам хукмий бахтсизликдир. «Бас, у икковингизни жаннатдан чикариб, бахтсиз булиб колмагин»2.

Ота-она бунга киёс килинса, улар болаларининг бахтсизлиги сабаб бахтсиз буладилар. Ундан бошка бархак илох йук булган Оллохга касамки, баъзан ота-оналардан бири менга телефон килиб, фарзандининг тугри йулдан чикиб кетганини айтишади. Ушанда уларни аламдан дунё кузларига коронгу булган холида кураман.

Эй ота-оналар! Агар фарзандингизда таърифлашга тил ожиз булган бахтни курсангиз ёки хис килсангиз, билингки, уша куз кувончидир. Ояти каримада шундай келади:

«Рахмоннинг суюкли бандалари: «Парвардигоро, Узинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик хадя этгин ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир»1.

Охиратдагидан ташкари шу дунёда хам буюк мукофоти булган иш — фарзанд тарбиясидир. Охиратдаги мукофоти эса буюкдир. Хуш, бу мукофот нима?

«Узлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга кушдик»2.

Яъни зурриётларининг амалларини уларга кушдик. Агар солих бир фарзанд тарбияласангиз, унинг барча солих амаллари сизнинг хам амал дафтарингизда булади. Унинг фарзандларининг хам барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда, унинг болаларининг болаларини хам барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда, хуллас киёмат кунигача келадиган зурриётларингизнинг барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда булади.

Шунинг учун, «Киши касбининг энг афзали, фарзандидир», дейилган1.

Касб-корларининг энг улуги, узингиздан кейин коладиган фарзандингизнинг солих булишига эътибор беришингиздир.

Фарзанд тарбияси — инсон борлигининг давомидир

Бундан илгари хам айтгандим, инсон уз борлигини, унинг саломатлигини, мукаммалигини, унинг давом этишини яхши куриш табиати билан яратилган. Борлигингизнинг саломат булиши, Оллохнинг тоати билан булади. Тоат купинча салбий шаклда ифода этилади: мен ёлгон гапирмадим, мен игво килмадим, мен нуксонга йул куймадим, дейилади. Тоат салбий шаклда ифодаланса-да, натижаси саодатдир. Лекин солих амал эса, ижобий шаклда

Табароний ривояти. Абу Бурда ибн Найёрдан ривоят килган.

ифодаланиб, саодатни руёбга чикаради. Истикомат-тоатда бардавом булиш, «мо» яъни бирор нарсани кил«-мадим» дейиш билан бошланса, солих амал фидо килдим, бердим, курбон килдим, хизмат килдим, инфок килдим, йуллантирдим билан бошланади. Истикоматда булиш билан гунохлардан саломат булсангиз, солих амал билан бахтли буласиз ва фарзанд тарбияси билан эса борлигингиз давом этади.

Улуг бир олим киши вафот этди. Таъзия кунларининг охири эди, унинг угли туриб, ажойиб бир хутба килди. Ушанда жуда таъсирландим ва «демак, у улмабди!» дедим. Модомики, узига ухшаб Оллохга даъват киладиган угил тарбия килибдими, демак, у улмабди!

Тоатда булиш билан гунохлардан саломат булсангиз, солих амал билан бахтли буласиз ва фарзанд тарбияси билан борлигингиз давом этади. Хадиси шарифда хам шундай келади: «Фарзандларингиз касбларингизнинг энг яхшисидандир»1.

Лекин бунга вакт керак, углингиз сиз билан бирга булиши, сиз хам ундан ажралмаслигингиз, унга эътибор беришингиз керак. Хамма вактингизни оладиган иш катта йукотиш булиб, оталигингизни, фарзандларнингизга тарбия беришни-ю, уларга эътиборингизни йукотади.

Сизларга куп бор таъкидлаганман, хаётдаги муваффакият жузъий-кисман булмайди. Катта даромадга эга булиб, фарзандларингизни беэътибор ташлаб куйган булсангиз, бу хаётда ютукка эришган саналмайсиз. Катта дароматни кулга киритиб, амалингизга беэътибор булсангиз, бу хаётда муваффакиятга эришган хисобланмайсиз. Фарзандларингизга ахамият бериб, Раббингиз билан алокангиз суст булса, ютукка эришган саналмайсиз. Бу хаётдаги муваффакият шумулий-бир бутун булиши керак. Киши Оллох билан муносабатида, ахли аёли ва

Абу Довуд ривояти. Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килган.

фарзандлари билан, иши ва соглиги билан булган муносабатида муваффакият козониши керак.

«Фарзандларингиз касбларингизнинг энг яхшисидандир»1.

Касамки, муболага килмаяпман, килган амалингизнинг энг улуги, фарзандингизни иймоний, ахлокий, илмий, рухий, ижтимоий, жисмоний тарбия килишингиздир. Углингизни мана шу тарбияда тарбияласангиз, ушанда у кузингиз кувончи булади.

Масжидда, бизнинг хузуримизда, дарсларида илгор, хулки гузал, Куръони Карим урганиб, мунтазам таълим олиб келаётган боамал бир боланинг отасига урни келганда шундай дедим: валлохи, бу бола моддий улчовда юз миллиард доллар туради. Агар юз миллиардингиз бор булса, бу бола уша маблагдан кимматрокдир. Агар кунингиз учма-уч утаса-ю, мана шу болангиз булса, бирон нарса ютказмабсиз, дедим.

Абу Довуд ривояти. Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килган.

Фарзанд тарбияси фарзи айндир

«Оллох сизга фарзандларингиз хакида васият килади»1.

Буюк Оллох шундай дейди:

«Эй муминлар, сизлар узларингизни ва ахли-оилаларингизни утини одамлар ва тошлар булган дузахдан саклангиз»2.

Фарзанд тарбияси, ушбу оятга кура фарзи айндир, «узларингизни ва ахли-оилаларингизни утини одамлар ва тошлар булган дузахдан саклангиз»3.

Баъзи ривоятларда келишича, бир киз булиб, отаси унга тарбия бермайди. Киз ахлоксиз булиб, киёмат куни дузахга хукм килинади. Шунда уша киз Раббул иззанинг каршисида тухтаб, эй Раббим! Мендан олдин отам дузахга кирмагунича мен хам кирмайман, чунки у менинг бадбахтлигимга сабаб булган, дейди.

Демак, инсоннинг олий иллиййинга кутарилишига ва асфали сафилийнга тушиб кетишига фарзандларининг тарбияси сабаб булиши мумкин экан.

Мухтарам биродарлар! «Оллох сизга фарзандларингиз хакида васият килади»1. «Эй муминлар, сизлар узларингизни ва ахли-оилаларингизни утини одамлар ва тошлар булган дузахдан саклангиз».

Бунинг мукобилида эса, «Эй муминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чакаларингиз сизларни Оллохнинг зикридан (яъни Оллохга ибодат килишдан) юз угиртириб куймасин!»3 дейилган.

Бу ояти карима кенг куламли маънони таъкидлайди, «на мол-дунёларингиз ва на бола-чакаларингиз сизларни Оллохнинг зикридан юз угиртириб куймасин!».

Фарзандларингизга тарбия беришингиз лозимки, Оллох азза ва жалла сизга уларни васият килди. Ва яна иймонингизга, тоатда булишингиз ва солих амалингизга эътиборли булинг.

Агар катл калимаси тилга олинса, аклимизга факат улдириш маъноси келади, аслида ундай эмас, мана Оллох таоло шундай дейди: «Фитнага солиш улдиришдан ёмонрокдир».

Жохилият замонида тириклайин кумилган бегунох кизнинг окибати нима? Окибати жаннат, тириклайин кумилган булса булсин. Оллох азза ва жалла айтадики: «Тириклай кумилган (хар бир) киздан кандай гунох сабабли улдирилгани суралганида».

Оллох таолонинг «Фитнага солиш улдиришдан ёмонрокдир»3, деган сузидан келиб чикиб, унинг маъноси агар кизингизни тарбия килмасангиз, у ахлоксиз булиб, фитналарга гирифтор булса ва Оллохнинг манхажидан узок булиб улгайса, бу билан гуё сиз кизингизни улдирибсиз. Бунга далил «Фитнага солиш улдиришдан ёмонрокдир»4. Шунинг учун ояти

каримада келадики: «Болаларингизни камбагалликдан (куркиб) улдирмангиз».

Оятдаги «имлок», камбагаллик деганидир. Бу оятдан кенг маънони тушунишимиз мумкин, яъни катта даромадни кузлаб, унинг дини-ю эътикодига ахамият бермайсиз-да, фарзандингизни бошка бир улкага жунатасиз. У катта даромадни кулга киритаман деб динига ва умматига кофир булиб кайтади. Бу нарса ота-оналар фарзандларининг дунёсини уйлаб тушиб коладиган хатарли жарликдир. Улар фарзандларининг дунёсини уйлайди-ю, бирок у жойнинг фитна, фасод, эркак-аёл аралашиб юрадиган, хакдан узок ва олис улка булишини куздан кочиради. У бузук ишлардан тап тортмайдиган булиб кайтиши мумкин. Отанинг боласининг топиш-тутишига ва ишига эътибор берганидек, динига ахамият берганини курмайсиз. Бу нарса мусулмонлар хаётидаги хатарли жарликдир. Оллох таолонинг «Болаларингизни камбагалликдан (куркиб) улдирмангиз», деган сузидан шу маънони англашимиз мумкин. Чунки «Фитнага солиш улдиришдан ёмонрокдир»1, агар сиз фарзандингизнинг дини, эътикоди ва тоатда булишига парво килмасангиз хамда унинг халоллиги ёки йулдан адашиши сизни кизиктирмаса, гуёинки сиз уни улдирибсиз, «Фитнага солиш улдиришдан ёмонрокдир».

Фарзанд — Оллох берган хадядир

Биродарлар! Келинг энди бошка масалага утайлик: «Фарзандларингиз, сизларга берилган Оллохнинг хадясидир»3. Оллохнинг хадяси жуда кийматлидир. Мана мен, валлохи, уттиз йилдирки, аёлларга хомилаларни олдиришларига рухсат бермайман. Агар хомила 40 кунлик булса, бас, бу Оллохдан берилган хадядир, бу бола катта ислохотчи ёки катта даъватчи ёда улуг олим булиб етишиши мумкин, деб умид киламан. Фарзанд Оллохдан булган хадядир, хадяга эса, эътибор берилиши керак. «Фарзандларингиз,

Хоким ривояти. Оиша разияллоху анходан ривоят килган.

сизларга берилган Оллохнинг хадясидир». Бунга далил:

«Унга (Иброхимга фарзандлари) Исхок ва Яъкубни хадя этдик».

«Ва унга (Закариёга) Яхёни хадя этдик».

«Биз Довудга Сулаймонни хадя этдик».

Хадя Оллох азза ва жалладан булган фазл-мархаматдир. Агар бир отанинг солих угли булиб, у сизга: валлохи, унга куп эътибор бермаганман, лекин у солих ва диндор, деса. Унга шундай денг: Оллохга шукр саждасини кил, Унга шукр килки, сенга солих бир фарзанд берибди. Зеро, канча-канча интизомли, олим, боамал, зиёли инсонлар борки, уларнинг фарзанди узлари хохлаганлари каби эмас. Бу «Биз унга хадя килдик», оятининг бир маъносидир. Яъни агар углингиз (ёки кизингиз) солих булса, унинг солих эканини узингизга нисбатламанг, уни Оллох азза ва

Хоким ривояти. Оиша разияллоху анходан ривоят килган.

жаллага нисбатланг, У бу солих фарзанд билан сизни бошкалардан ортик килгандир…

Валлохи, биродарлар! Муболага килмаяпман, ота-она фарзандини солих холда курганда калбларида жушган бахт-саодат туйгусидан кура каттарок хурсандчилиги булмаса керак.

Бир сафар Лос Анжелесдаги катта Исломий конференцияда нутк килдим. Гапимни тугатганимда ёнимга хижобли бир аёл келди ва менга: «Мен фалончининг сингилисиман», деди. Фалончи эса менинг Шомдаги дустимдир. Мен: «Хуш келибсиз», дедим. Шунда у бирдан узини тутолмай йиглаб юборди. Мен: «Сизга нима булди?!» десам, у: «Не кургулик?! Кизим раккоса, углим эса мулхид-худосиз», деб жавоб килди.

Ха, Гарб улкаларида кенглик, мул-куллик ва чиройли жойларни топишингиз мумкиндир, бирок битта нарсани — фарзандларингизни кулдан бой берасиз.

Биродарлар, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшилик килиб, одобларини гузал килинг»1.

Фарзандларингизга эхтиром курсатинг, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом минбарда хутба киларкан, (неваралари) Хасан ва Хусайнни кулларига олиш учун минбардан тушиб, кейин яна хутбани давом эттирганларини, Пайгамбар саджа килиб турганларида (неваралари) Хасан у кишининг устиларига чикканини ва Пайгамбаримиз унга эхтиром курсатиб саждаларини узайтирганларини аклимизга сигдира оламизми?! У зот уйларига кирсалар, сертабассум, хушчакчак булардилар. Айтардиларки: «Фарзандларингизга яхшилик килиб, одобларини гузал килинг»2.

«Кимнинг ёш боласи булса, у учун узини болаларча тутсин»3.

Оламлар саййиди, пайгамбарлар саййиди булган зот, уйларида неваралари билан уйнар,

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят килган.

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят килган.

«ал-Жомиъ ас-Согир». Абу Муовиядан ривоят килинган.

уларни оркаларига миндирар эдилар. Шу отадай бирор отани курганмисиз?!

Фарзандлар уртасида адолат

Набий алайхиссалоту вассалом курсатмаларидан бири: «Оллохдан такво килинглар ва фарзандларингиз орасида адолат килинглар!»1.

Валлохи, биродарлар, фарзандлар уртасида хатто упишда-ю, табассум килишда хам адолат килиш лозим булади. Баъзан ота узи сезмаган холатда болаларидан бирига купрок эътиборли булади. Бирига эътиборлирок булади, ёки бирига жилмайиб бокиб, бошкасига хумрайиб карайди. Эй ота, иккинчи болангизни синдирганингиз, фикрини чигаллаштирганингиз ва уни (калб ва жисм) касалликларга мубтало килганингизни биласизми?! Бу бола ула-улгунича мана шу холатни унутмаслигини-чи?! Мен мумин киши фарзандлари уртасида хатто упишда-ю, табассум килишда хам адолат килишини орзу киламан.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нумон ибн Баширдан ривоят килишган.

Кийим-кечак, еб-ичиш, мол-дунёдаги адолат уз йулига, булар очик ва аник нарсалардир. Лекин хеч нарса эмас, деб уйланган нарсалар: упиш, биттасини кутариб, бошкасини кутармаслик, бирини багрига босиб, бошкасини кулга хам олмаслик, биттасига табассум килиб, иккинчисига табассум килмаслик тугри эмас. Бу ажратишнинг сабаби нима?

«Фарзандларингиз орасида адолат килинглар!»1. Хатто упиб куйишда булса хам.

Бир сахобий: Эй Оллохнинг расули! Гувох булинг, мен углимга бу богни хадя килдим, деди. Ундан бошка боланг хам борми? деб сурадилар. У: ха, деди. Унга хам бунисига килганингдек хадя килдингми? дедилар. У: йук, деди. Шунда: Унда бунга мендан бошкани гувох килгин, чунки мен зулмга гувох булмайман, дедилар.

Валлохи, менга бир масала арз килинди, бир киши оламдан утибди ва узидан кейин бир миллиард колдирибди. Унинг битта угли юк

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нумон ибн Баширдан ривоят килишган.

ташувчилик ишида ишласа, иккинчисининг кул остида 80та жамият бор экан. Иккинчи угли солих экан, уз хаккини тула-тукис акасига бериб юборибди.

«Киши олтмиш йил Оллохга ибодат килади, сунгра васиятга зарар етказади ва унга дузах вожиб булиб колади»1. «Оллохдан такво килинглар ва фарзандларингиз орасида адолат килинглар!»2.

Бошка хадисда: «Фарзандларингиз уртасида хадяни бир хил килинглар»3, дейилган.

Яна бошка бир хадисда, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшиликда ёрдам беринг!»4.

Боласига яхшилик йулида ёрдам берган отани Оллох рахматига олсин. Баъзилар фарзандини узи ишлайдиган тижорат дуконида ишлатади, бунинг хечкиси йук. Унинг

Осарда ривоят килинган.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари. Нумон ибн Баширдан ривоят килишган.

Хорис, Абдуллох ибн Аббосдан ривоят килган.

харажатларига ёрдам берсин. Йигит уйланмокчи, уй керак, уйланишга хам маблаг керак. Унга харажатларининг урнини коплайдиган хак беринг. Агарчи у углингиз булса хам.

Шу уринда гоят мухим бир нарсага эътиборингизни каратаман: мусулмонлар маданиятида хар бир ота мутлако хурмат килинади. Мусулмончиликда хар бир ота мухтарамдир, лекин шунга карамай хар бир ота суюкли эмас. Фарзандларингиз сизни хурмат килиши, кахрамонлигингиз эмас, фарзандларингиз сизни яхши куриши, кахрамонлигингиздир. Мухаббат микёсида, мусулмонлар маданиятида хамма ота хурмат килинади, лекин хар бир ота яхши курилавермайди. Шундай экан, «Фарзандларингизга яхшиликда ёрдам беринг!», «Боласига яхшилик йулида ёрдам берган отани Оллох рахматига олсин».

Бошка хадисда, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизга яхшилик килиб, одобларини гузал килинг».

Саййидимиз Алининг хам бу хадисга якин бир гаплари бор: «Фарзандларингизга яхшилик килиб, тарбияларини гузал килинг, чунки улар сизлардан бошка замонда яратилдилар».

Бу уринда бир муаммо тугилади, ота эллигинчи йилларда, муайян бир даврнинг одами. Бугунги кунда углига компютер керак, халол бир нарсага эхтиёжи бор, отага эса бу ёкмайди. Аслида ота фарзандининг хаётида мавжуд булган нарсаларга мослашиши лозим, чунки бу шариатга мувофик ишдир. Сизни кониктирган хар кандай нарса ёки сизни кониктирмаган хар бир нарса фарзандингиз учун муносиб булавермайди. Чунки улар сизнинг замонингиздан бошка вактда тугилдилар. Окил ота шариат коидаларига мувофик холда фарзанди билан хамоханг юради.

Яна бошка бир курсатма бор, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом айтадилар:

Ибн Можа ривояти. Анас ибн Моликдан ривоят килган.

 «Нафакасидагиларни (яъни кул остидагиларни) зое килиши кишининг гунохига етарлидир»1.

Киши фарзандини едиради, ичиради, кийинтиради, соглигига ахамият беради, бирок унинг иймонига эътиборни куздан кочиради, тоатда булишига, намоз укимаслигига ахамият каратмайди, у бенамоз булиб улгаяди. Факат унинг укимишли булишига-ю, сог-саломатлигига эътибор беради, холос. Шуни айтгим келади, буни тугри деб умид киламан: фарзандларни яхши куриш табиий хол, ота-оналарга яхшилик килиш эса таклиф, яъни машаккатдир. Буларнинг орасидаги фарк жуда катта.

Тасаввур килинг, вазирлар махкамасидан халк нонушта килиши шарт деган карор кабул килинса-я! Кулгули, бу булиши мумкин булмаган нарсадир, чунки таомга булган эхтиёж табиий хол булиб, унга хечам буйрук килишнинг кераги йук.

Оллох азза ва жалла фарзандларини тарбия килишлари учун ота-оналарнинг калбларига

Муслим ва Абу Довуд, Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килишган.

мухаббатни солиб куйди. Мумин-у кофир, тугри-ю эгри, маданиятли-ю маданиятсиз киши фарзандини яхши куради. Бунинг ёркин далили, ана болалар касалхонасига боринг, хижобли она хам, очик-сочиги хам, саводсизи хам, укитувчиси хам, даштлиги хам йиглаган. Оллох азза ва жалла ота-оналар калбига фарзанд мухаббатини жойлаб куйгандир.

Энди эътибор килинг, нозик бир гапни айтаман: фарзандингизни яхши курганингиз учун ажр олмаслигингиз мумкин. Агар нонушта килсангиз, катта иш килган буласизми? Бу Оллохга курбат буладими? Овкатдан кейин дуо килиб йиглаган бирини курганмисиз?! Йук, албатта! Чунки инсон ейишга эхтиёжи булгани учун ейди. Яъни агар бир нарса табиий холат хисобланса, унда ажр йук, дегим келади. Унда киши фарзанд тарбияси билан качон ажрланади? Агар динига, намозига, акидасига, ахлокига, ухровий келажагига эътибор берсагина ажр олади. Аммо факат соглигига, укишига эътибор берсачи?! Хамма одам, шарк-у гарбдаги барча буни килаяпти, чунки фарзандларга гамхурлик килиш табиий холатдир.

Шунинг учун хам етим колган фарзандлар хакида меросга тегишли булган биттагина оят бор: «Оллох сизга фарзандларингизга (тегишли мерос) хакида бир угил учун икки киз улуши баробарида мерос беришни амр килур».

Фарзандларни ота-оналарига яхшилик килиши эса таклиф-машаккатдир: «Парвардигорингиз, ёлгиз Унинг Узига ибодат килишларингизни хамда ота-онага яхшилик килишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки хар иккиси сенинг кул остингда кексалик ёшига етсалар, уларга караб «уф» тортма ва уларнинг (гапларини) кайтарма!»2.

Фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик килиши таклифдир. Агар фарзанд отасига яхшилик килса, катта ажрга эга булади, чунки отасини ташлаб куйиши мумкин хамда унда отасига яхшилик килишга табиий эхтиёжи йук. Айникса, хозирги замонда онаси эканини унутиб, унга караб: хамма айб сизда, дейдиганлар

топилади. Бу холат, битта уйда яшаган кайнона келин уртасида келишмовчилик чикканда юзага келади. Угил хотинини тарафини олади ва унинг фойдасини кузлайди. Онаси ортикчалик килиб бошлайди, баъзан унга караб уф тортади. Шунинг учун ота-оналарнинг фарзандларини яхши куришлари улардаги табиий холат булса, фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик килишлари эса таклиф, яъни мехнат, машаккатдир.

Диндор, хушхулк фарзанд учун Оллох хузурида улуг ажр бордир. Лекин, ота-она факат боланинг соглигига, таълим олишига ахамият бериб, унинг эътикоди, тоатда булиши, иймони, намозига эътибор бермасачи?

Масалан, эр кечкурун уйга келиб, хотинидан сурайди:

— Болалар овкатландими?

— Ха, овкатланди.

— Топширикларини бажардими?

— Ха, бажарди. Шу билан гап тамом, вассалом.

Намозларичи?! Намозларини ким сурайди?!

Шунинг учун оятда: «Ахлингизни намоз укишга буюринг ва узингиз хам (намоз укишда) чидамли булинг!»1 дейилган. Оллохнинг даргохида фарзандингизнинг динига эътибор берсангизгина юксак даражага эришасиз.

Фарзанд тарбияси улуг ишдир

Азиз биродарлар!

«Киши фарзандига обод бериши, бир соъ садака беришидан яхширокдир»1.

Тарбия — улуг ишдир.

«Ота боласига гузал одобдан афзалрок хадяни бера олмайди»2.

Бир кишининг одобини куриб, у хакида одобли, уйлаб гапирувчи, дейилади, унинг оркасида шу тарбияни берган отасининг булиши табиий. Шунинг учун етти осмон устидаги Оллохга шикоят килган аёл хакида Оллох азза ва жалла шундай дейди: «(Эй Мухаммад), дархакикат Оллох сиз билан уз жуфти хакида

Термизий, Жобир ибн Самурадан ривоят килган.

Термизий, Саид ибн Осдан мурсал санад билан ривоят килган.

бахслашаётган ва Оллохга шикоят килаётган (аёл)нинг сузини эшитди»1.

Уша аёл: Эй Расулаллох! У менга ёш, насабли, бадавлат ва гузал пайтимда уйланди. Энди ёшим бир жойга борган, чиройим кетган, оиламдан узоклашган ва давлатим битган пайтда, у менга: сен мен учун онамнинг оркаси кабисан, деди. Холбуки, ундан болаларим бор. – Шу жойда эътибор килинг! – Агар уларни унга ташлаб кетсам, хор булишади, чунки уларни мен тарбия киламан-да. Агар уларни узим билан олиб кетсам, оч колишади, чунки эрим ишлаб, уларга ризк топади, мен эса уларни тарбия киламан, деди.

Шунинг учун: «Ота боласига гузал одобдан афзалрок хадяни бера олмайди»2.

Сунгра Пайгамбар алайхиссалоту вассалом айтадилар: «Фарзандларингизни учта хислат

Термизий, Саид ибн Осдан мурсал санад билан ривоят килган.

билан тарбия килинглар: Пайгамбарингизнинг мухаббати…»1.

Бу хадиснинг маъноси: эй болам, Расулуллохни яхши кур, дейишингизми? Бу кулгули-ку! Сиз фарзандингиз билан бирга утиринг ва Расулуллох хакида, унинг мухаббати, тавозеси, мехрибонлиги, болаларни яхши куриши хакида гапириб беринг. Пайгамбар алайхиссалоту вассаломнинг болалар билан булган холатларни айтиб беринг.

— Бир сафар таом келтирилганда у зотнинг ёнида ёш бола утирган булади. Уша бола Пайгамбарнинг унг томонида булади. Шунда унга: Эй болакай, (сенинг хаккинг булган) бу ичимликни (чап томонимдаги) Абу Бакрга узатишимга рухсат берасанми? дейдилар. Бола: Йук, касамки, изн бермайман, дейди.

Каранг, Набийюл Карим ёш болани хурмат килиб, унга катталардай муомала килдилар.

Табароний, Али разияллоху анхудан ривоят килган. (Албоний заиф деб чикарган).

Баъзан ота ёш боласидан “Эй болам, бу иш хакида нима дейсан?” дея маслахат сураса, бола узининг салмокли урни борлигини хис килади.

Баъзида узаро маслахат килиш, чукур мухаббатни пайдо килади. Бу нарса, ота фарзандлари билан маслахатлашиб, карор кабул килишда уларни шерик килсагина юзага келади.

Буйрук, буйрук, буйрук ва каттиккуллик эмас, баъзан “Эй болам, бунга нима дейсан”, деб хам сураб туринг.

Бир киши менга маълум бир жойга очик холда пул ва дафтар куйишини айтди. У фарзандларига: хохлаганингча ол, факат ёзиб куй, деб ургатар экан. Масъулият куяди, пул бор, маблаг аник. Хожатингга ярашасини ол ва мен 100 лира олдим, 50 лира олдим… деб ёзиб куй. Шунда угил бу маблаг бир ой учун эканини ва бу бир ойга етиши кераклигини хис килади. Унинг учта опа-синглиси хам бор. Буни хис килган угил уртача микдорда пул олиб, керакли нарсаларнигина ола бошлайди.

Бир сафар бир киши менга гапириб берди: Унинг олий маълумотли угли бор. У ёши бир жойга бориб колганда углига: Эй болам, куп тер тукиб, мана нихоят врач хам булдинг, дебди. Бу даврнинг бошида у катта мисдан булган доска олиб «доктор» деб ёзибди, ушанда фарзанди саккиз ёшда экан. Бу доскани унинг уйига куйибди. Бола эрталаб уйкудан турганда «доктор», ухлаганда «доктор» деган ёзувни куриб катта булибди. Уша доска сабаб, мана хозир у катта доктор.

Хажда кибор уламолардан бир киши билан учрашдим, у менга куйидагиларни айтиб берди: У Химс кишлокларининг биридан экан. Онасининг якинларидан бири унга: Оддий таъбир билан сен энг камида профессор булишинг керак, дебди. Химс кишлокларидан бир кишлокда, онасининг бир якини унга: Сен энг камида профессор булишинг керак, дебди. У менга: Оллохга касамки, бу суз калбимга урнашиб колди, шу-шу бутун умр уни амалга оширишга харакат килиб келаман, деди.

Фарзандингизга, унинг таълим олишига, ахлокига эътибор беришингиз вожибдир.

Унинг уртокларининг кимлигини билинг, шикоятлари нималигини билинг. У билан мулойим булингки, хурсандчилигини сизга очсин. Углингизни урток килиб олинг, у билан орангизда тусик булмасин, хамма нарсани сизга очик айтадиган булсин. Ха, фарзандингизни урток килиб олинг.

Болангиз етти ёш булса, у билан бирга уйнанг. Зеро бир ёшдан етти ёшгача бирга уйналинади, уриш йук! Ва етти ёшида одоб беринг. Узига тегишли булмаган нарсани килса, танбех беринг. Агар иккинчи ва учинчи бор кайта килса, жазоланг. Намозни тарк килса, тарбия беринг. Етти ёшида текширинг-кузатинг, сунгра балогат ёшигача бушрок куйинг. Бир ёшдан етти ёшгача бирга уйналинади, еттидан ун турт ёшгача тарбия берилади.

Бир сафар коференцияда эдик. Конференция аъзоларидан бирининг хонасига кирдик, жуда ажабланарли! Мехмонхонада булса

хам, акл бовар килмайдиган тартиб. Одатда киши мехмонхонада булса, бирор нарсага эътибор бермайди, чунки мехмонлари йук. У менга: Ёш болалигимдан оиламда кийимларимни тахлаб куйиш, эхтиёжларимни бажариш ва хонамни тозалаб куйишни ургатган, деганди.

Валлохи, бир киши билан куришдим, унга эртага качон учрашамиз?, десам, эрталаб соат олтида, деди. Каерда?, десам, кутубхонада, деб жавоб килди. Мен: соат олтидами?! Нимага, дедим. У менга: Менинг отам бор эди, у мени хар кун узи билан бомдод намозига олиб борарди. Бу одат менга урнашиб колган. Хар кун бомдод намозидан олдин уйгонаман, намозни укийман ва кутубхонамга бораман, деди.

Ота бомдод намозини угли билан укиса, бола бомдод намозига эътиборли булиб улгаяди. Хеч нарсани арзимас деб хисобламанг, фарзандингиз сиздан кейин, сизнинг курсатмаларингиз сабаб одамларга манфаат келтириши мумкин.

Бир сафар Изра1даги жомеъ масжидда эдим, олдимда мактаб укувчилари. Бир киши кулогимга: Бу Изра, Ибнул Коййим Жавзийянинг юрти, деб пичирлади. Мен унга: Машаоллох! дедим. Мен хайратландим, бир пайтлар Ибнул Коййим хам ёш бола булган, уша ёш боланинг келажакда Ибнул Коййим булиши кимнинг хам хаёлига келибди, дейсиз?!

Мана Дароний Дарондан, Нававий Наводандир. Кибор уламолар ичида кишлокдан булганлари талайгина бор, улар Исломнинг шаънини олий килдилар. Сиз углингизни буюк инсон булишини, катта ислохотчи, улуг олим, муътабар даъватчи, олий маълумотли, врач-хирург, катта инженер булишини кутинг. Узингизни хозирланг, зеро фарзандингизнинг барча амаллари сизнинг амал дафтарингизда булади.

Суриянинг жануби-гарбий минтакасидаги шахар.

Бисмиллахир рохманир рохим

Оламлар Раббиси Оллохга хамду сано, саййидимиз ас-содикул ваъдул амин Мухаммадга салоту саломлар булсин. Эй Оллох, бизни жахолат ва гумрохлик зулматларидан маърифат ва илм нурларига, шахватлар боткогидан курбат бустонларига чикаргин!

Мухтарам биродарлар, «Исломда фарзанд тарбияси» номли дарсларнинг иккинчисини бошлаймиз.

Жаннат учун яратилган илк жонзот инсондир

Инсон илк яратилмиш жонзот эканлиги хакикат. Биз бу хакикатни билишимиз керак. Сиз узингизни илк яратилган жонзот эканингизни билиб, Оллохга иймон келтирсангиз хамда яратилишингиздан кузланган максадни руёбга чикарсангиз, сиз фаришталардан хам узиб кетишингиз мумкин. Бу нарса илк яратилган жонзотга берилган. Шунинг учун айтишадики:

“Узингни кичик бир жисм деб уйламагил, зеро сенда бутун олам мужассам”.

“Узини таниган киши Раббисини танийди”, дейдилар. Инсон аксарият холатларда узининг кимлигини билмайди. Куйидаги сузлар бежиз айтилмаган: “Одамлар ичида биладигани хамда билишини биладигани бор, бу олимдир, унга эргашинглар. Одамлар ичида биладигани, бирок билишини билмайдигани бор, бу гофилдир, унга танбех беринглар. Улардан билмайдигани хамда билмаслигини биладигани бор, бу жохилдир, унга ургатинглар. Яна улардан билмайдигани хамда билмаслигини хам билмайдигани бор, бу шайтондир, ундан огох булинглар”.

Сиз узингизни илк яратилмиш эканингизни ва Оллох субхонаху ва таоло сизни кенглиги осмонлару ерча булган жаннати учун яратганини билсангиз, дунё хаёти канча чузилса чузилсин, охиратга нисбатан хеч нарсалиги, унинг умуман киймати йуклигини биласиз. Оллох субхонаху ва таоло дунёни бирор киши учун мукофот булишини, шунингдек ундан

махрум булишни эса жазо булишини хохламади. Дунё мукофот ёки жазо булишга арзимайди.

Биродарлар! Эътиборингизни дунёдан олиб, охиратга каратишингизнинг узидаёк охират сари тугри йулга кадам куйган буласиз. Сизларга жуда мухим бир сузни айтмокчиман: “Охиратга иймон келтирганингиздан кейин, улчовларингиз акс холатга утмас экан, охиратга иймонингиз тугри булмапти. Агар Оллохни танишдан олдинги инсонга табиат килиб берилган мезонларга нисбатан мезонларингиз узгармаптими, охиратга иймонингиз сахих булмапти.

Айтганча, Оллох таолонинг «иннал инсан» сузини укигансиз, агар “инсон” сузи аник холатда «ал» артикли билан келса, бунда инсоннинг Оллохни танишидан олдинги холати зикр килинаётган булади.

«Дархакикат инсон бетокат килиб яратилгандир. Качон унга ёмонлик (камбагаллик, кулфат) етиб колса, у ута бесабрлик килгувчидир. Качон унга яхшилик

 (бойлик, саломатлик) етса у ута манъ килгувчи — бахилдир. Факат намоз укигувчи зотлар (ундок эмасдирлар)».

«(Зотан), инсон ожиз килиб яратилгандир».

«Инсон (мана шундай) шошкалокдир».

Кайси уринда “инсон” калимаси аник холатда «ал» артикли билан келса, инсоннинг Оллохни танишидан олдинги холати тушунилади. Лекин Оллохни таниганидан кейин бутунлай бошкача булади. Инсон Оллохни танишидан олдин бирор нарсани олиш билан хурсанд булса, Уни таниганидан кейин бериш билан хурсанд булади. Курдингизми, мезон-улчов акс холатга узгарди. Инсон Оллохни танишидан олдин бировларнинг хизматидан фойдаланишни акллилик деб билса, Оллохни таниганидан кейин бировларнинг хизматида булади. Уни танишидан олдин мол-дунёни

хамма нарса деб билса, Уни танигандан кейин мол-дунёни хеч нарса эмас деб билади.

Мана бу латиф калимага кулок тутинг: “Агар мезон-улчовларингиз, охиратга иймон келтирганингиздан кейин акс холатга узгармаса, ишончлингиз комил булсинки, охиратга булган иймонингиз мукаммал эмас ва кайтадан назар солишга мухтождир”.

Фарзанд тарбияси мумин киши учун энг улуг амалдир

Охират ишларига эътибор каратишингиз кахрамонликдир. Агар эътиборингизни охиратга каратсангиз, фарзанд тарбиясининг канчалар улуг амал экани равшан булади. Охиратга иймон келтирган булсангиз, Оллох субхонаху ва таолонинг ушбу сузига кулок тутинг:

«Узлари иймон келтириб, зурриётлари хам уларга иймон билан эргашган зотларга (уша) зурриётларини кушдик ва уларга

килган амалларидан бирон нарсани хам камитмадик».

Агар охиратга иймон келтирсангиз, фарзанд тарбиясининг мутлако улуг амал эканини биласиз. Агар охиратга иймон келтирсангиз, углингизнинг давомчингиз эканини кура оласиз. Агар охиратга иймон келтирсангиз, фарзандингиз, унинг фарзанди ва киёмат кунигача улардан дунёга келадиганларнинг солих амаллари сизнинг амал дафтарингизда эканини кура оласиз. «Узлари иймон келтириб, зурриётлари хам уларга иймон билан эргашган зотларга (уша) зурриётларини кушдик ва уларга килган амалларидан бирон нарсани хам камитмадик».

Охиратга иймон келтириб, охират учун амал килиб, диккат-эътиборларингизни охиратга каратмогингиз кахрамонликдир. Нима учун дунёга келганингизни билмогингиз

кахрамонликдир. Хуш, дунёга нима учун келгансиз?

— Амал килиш учун, Оллохни таниш, Унинг манхажида юриш учун, Унинг халкларига яхшилик килиш учун…

— Маърифат, интизом ва эхсон, «унда бирор куз курмаган, бирор кулок эшитмаган ва башарнинг хаёлига хам келмаган нарсалар булган»1, кенглиги осмонлару ерча булган жаннатнинг бахоси булиши учун дейилади.

Янада аникрок айтсак: охиратга иймон келтирмаган кишига бола ортикча юкдир. Уни узидан узок килишни хохлайди, чунки бола уни чарчатади, бола каровга мухтож, эътибор, таълим, йулланма, сарб, ортикча куч лозим, камига унинг оркасидан юриш хам керак.

Сиз дустларингиз билан сафардасиз дейлик, агар углингизни узингиз билан олсангиз, ортикча юк булади. Каерга кетгани,

1 Бухорий, Муслим ва Термизий Абу Хурайрадан ривоят килган.

нима килгани, каёкда колганига куз-кулок булиш керак. Уйда колдирсангиз, бемалол буласиз. Аксарият оталар фарзандини ортикча юк деб билади ва унга ахамият бермайди. Бола улгайган сайин отанинг уни узидан узоклаштиргани билиниб колади. У фарзандини бой беради. Агар бола ташлаб куйилса, уртокларига кушилади, ота эса унинг уртоклари кимлигини хам билмайди. Улар унга бир катор одатларни, номаъкул ишларни, беадаб сузларни, Оллох рози булмайдиган нарсаларни ургатади. Ота фарзандини адашганини, нотугри фикр ва янглиш йулдалигини куриб, уни тугрилашга харакат килади, бирок вакт утган булади.

Идора-бошкарув фани мутахассиси булган, мухтарам даъватчилардан бирининг бизга айтган гапини хеч унутмайман. У шундай деганди: “Интизом, садокат, омонат, поклик, кийимга эътибор, максадларга ахамият бериш каби фарзандингиздан умид килганингиз барча сифатлар, унда булишини орзу килганингиз барча хислатлар бир ёшдан етти ёшгача ургатилади, одатлантирилади”.

У киши яна шундай деган эди: “Етти ёшдан кейин, бекорга овора буласиз”.

Оталарнинг аксарияти фарзандларига хаётларининг дастлабки пайтларида ахамият бермайдилар. Узи солих киши-ю, лекин унинг мана шу хакикатларга ахамият бермаганини курасиз.

Ким фарзандига чиройли тарбия берса, Оллох таоло унга шу дунёнинг узида мукофотини беради

Хуп денглар биродарлар! Хеч муболага килмаяпман, солих фарзанд отасининг дилига таърифлашга суз ожиз булган хурсандчилик, фарогат ва бахт-саодатни олиб киради. Эй солих ота! Солих фарзанд етиштириш ута мухим булганидан Оллох таоло сиз учун уни охират мукофотигина эмас, балки дунё ва охират мукофоти килди.

Хуш, дунёдаги мукофот нима? Оллох таоло уларни сиз учун куз кувончи килганидир.

Бу Оллох таолонинг куйидаги сузида намоён булади:

«Эй Раббимиз, Узинг бизга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан кузимиз кувонадиган нарса хадя эт хамда бизларни такводорларга йулбошчи эт»1.

Мана бу ута латиф мукаддимага диккат килинг: Фарзанд тарбиясининг кийматини факат охиратга иймон келтирсангизгина, углингизни давомчингиз деб билсангизгина биласиз. Мен доим айтаман: “Инсон уз борлигини, борлигининг саломатлигини, унинг мукаммаллигини ва унинг давом этишини яхши куриш табиатида яратилган”. Вужудингизнинг саломатлиги Яратувчи зотнинг курсатмаларига эграшиш билан булади. Рост гапирасиз, ёлгон сузламайсиз; омонатдор буласиз, хиёнат килмайсиз; мехрибон буласиз, кахри каттик булмайсиз; хар бир нарсани уз урнига куясиз. Яратувчи зотнинг курсатмаларига эграшиш билан саломат буласиз, холос. Солих амал билан эса бахтли-саодатманд буласиз.

«Бас, ким Парвардигорига рубару булишидан умидвор булса, у холда солих-яхши амал килсин».

Аммо вужудингиз-борлигингизнинг давом этишига келсак, борлигингиз фарзанд тарбияси билан давом этади.

Валлохи, Бани Умайя хотибларидан бирини хеч унутмайман. Анча эски вокеа, 20 йиллар булгандир балки. У вафот этди, Оллох уни рахматига олсин! Унинг таъзияси Умавий масжидида булди. Таъзиянинг учинчи куни эди, унинг угли туриб, каршимизда хутба килди. Ишонинглар дустлар, кузларим ёшланди, йигладим ва: “Демак, у улмабди”, дедим. У улмабди, урнини угли босибди!

Инсон борлигининг давомийлиги охиратга иймон келтириши ва фарзанд тарбияси билан булади

Ич-ичингиздан узун умр куришни хохлайсиз, бу инсоннинг табиатидир. Сизни

хурсанд киладиган нарса, Оллохни таниб, Унинг буйрукларини бажарсангиз, абадул-абад жаннатда булишингиздир. Охиратга булган иймонингиз давомийликка сабаб булади. Шунингдек, фарзанд тарбияси хам давомийликка сабаб булади. Яъни Оллох азза ва жалла солих, мумин, хушхулк фарзандлари булган бир инсонни вафот топтиради. Фарзандлари солих амалларни килишади, узун замон яхшилик килишади, уни курган хар бир киши “отанга рахмат!” дейди. Модомики, фарзанди тугри йулда юрар экан, уша отанинг номи унутилмайди. Сиз борлигингизни давом этишини яхши куриш фитрати билан яратилгансиз. Борликнинг давом этишининг эса иккита сабаби бор: биринчиси охиратга иймон келтириш, иккинчиси фарзанд тарбияси.

Фарзанди орзу килганидай булмаган кимса одамларнинг энг бахтсизидир

Демак, биз фарзанд тарбиясининг кийматини охиратга иймон келтирсакгина билишимиз мумкин экан. Бу фарзанднинг амаллари, яхши ишлари узингизники эканини,

унинг боласини, боласининг боласини садака-ю эхсонлари, ибодатлари узингизнинг амал сахифангизда булишини билсангизгина фарзанд тарбиясининг кийматини билар экансиз.

Бир сафар Америкада конференцияда эдим. Даъватчилардан бири туриб: “Агар бу мамлакатда болангнинг боласини боласини (яъни чеварангни) мусулмон булишига кафолат беролмасанг, бу жойда колишинг мумкин эмас”, деди. Бу калима мени ажаблантирди, мен хам уни куп уринда такрор-такрор айтиб келдим. Бир сафар Дамашкда докторларнинг конференциясида эдим. Ушанда Американинг Детройт шахридан 100та доктор Шомга келганди. Улардан бири бу даврда кизини турмушга чикарди ва мени унаштирув базмига таклиф этди. Уша маросимга келдим ва нутк килдим, беихтиёр халиги олимнинг гапини эслатдим, чунки булар хам Америкадан эдилар-да. Агар болангнинг боласини боласини (яъни чеварангни) мусулмон булишига кафолат беролмасанг, уша мамлакатда колишинг мумкин эмас, дедим. Гапим тугаб, маросим нихоясига етганидан кейин, Америкада яшайдиган бир

доктор ёнимга келди, валлохи, кузлари жикка ёш эди. Сизга нима булди? — дедим. У менга: Сал олдин агар болангнинг боласини боласига (яъни чеварангга) кафолат беролмасанг, демадингизми?! Менинг углим мусулмон эмас, пушти камаримдан булган углим мусулмон эмас! — деди.

Уша ерда уларга карата: “Клинтон даври эди ушанда, агар Клинтондай мансабга, Онассисдай мол-давлатга, Эйнштейндай билимга эришсангиз-у, углингиз сиз орзу килганингиздай булмаса, унда сиз одамларнинг энг бахти каросидирсиз”, дедим. Ушбу сузга эътибор беринглар, валлохи, сизларга бирор сузни айтаётган булсам, чин калбимдан айтаяпман. Агар олий мансабга кутарилсангиз, бехисоб давлат тупласангиз-у, болангизнинг боласини боласи сиз орзу килганингиздай булмаса, унда сиз одамларнинг энг бахти кароси экансиз. Саодатингиз ва саломатлигингиз булган фарзанд тарбиясида изланинг, харакат килинг. Вактим йук, деманг! Чунки бу узр Оллох таолонинг хузурида кабул килинмайди. Агар болангизнинг боласининг боласини мусулмон

булишига кафолат беролмасангиз ёки углингиз сиз орзу килганингиздай булмаса, билингки, сиз одамларнинг энг бахти кароси экансиз.

Демак, охиратга булган иймон фарзанд тарбиясининг кийматини такдим килар экан. Бу угил сизнинг амал сахифангизда, унинг хотини, болалари сизнинг сахифангизда, унинг солих фарзандлари, уларнинг хам солих фарзандлари сизнинг амал дафтарингизда булади.

Биродарлар! Мен сизларнинг олдингизга барча дарсларда купдан буён айтиб келганим бир хакикатни куймокчиман, у хам булса, муваффакият жузъий-кисман булмайди, зеро жузъий омад йук. Муваффакият шумулий (бир бутун) булсагина муваффакият дейилади. Яъни киши пул топишда мохир, уддабурон булса-ю, фарзандлари Оллохнинг манхажидан узок булса, у киши хаётида муваффакиятга эришмапти. Киши узок бир мамлакатга кетиб, фарзандлари тарбиясининг хисобига катта бойлик олиб келса, бу ютук эмас. Бу жумлани куп бор такрорлаганман: “Муваффакият (ютук, омад) жузъий (кисман, бир томонлама, бир булак)

булмайди, муваффакият шумулий (бир бутун, комил, хар томонлама) булсагина муваффакият (ютук, омад) дейилади”.

Тугри, кенг камровда олганда инсоннинг туртта муваффакияти, ютуги бор. Биринчи, энг катта, энг улуг, дастлабки ва бардавом ютук, Оллохни танишдаги ютугингиздир.

«Эй Одам фарзанди! Мени кидирсанг, топасан. Агар Мени топсанг, хамма нарсани топибсан. Агар йукотсанг, хамма нарсани йукотибсан. Вахолангки, Мен сенга хамма нарсадан суюклирок булишим керак».

Аёл киши учун хам биринчи, хам охириги ютук солих бир инсонга турмушга чикиши булиши мумкин. Аёл кишига нисбатан турмуш куриш хаётининг хамма жихати дейишимиз мумкин, лекин турмуш эркак кишига нисбатан хаётининг бир кисмидир, унинг иши, таълим олиши хам бор. Муваффакият турларининг хар бири муваффакият саналади, факат, барча муваффакиятнинг асоси булган биринчи муваффакият — Оллохни танишдир.

Тасаввур килинг, бир уй бор, унда совуткич, музлаткич, кир ювадиган машина, кондиционер, вентилятор ва бошка эхтиёж буюмлари бор, лекин электр токи йук булса, бу буюмларнинг бирортасининг киймати булмайди.

Масалан, Оллохни таниш «1», турмуш куриш «0» нолдир. Оллохнинг маърифати ва турмуш куриш «10», Оллохни таниш ва фарзандлар «100», фарзандларнинг маърифати ва амалдаги муваффакияти «1000» булади. Мана шу “бир”нинг хисобини билсангиз, кейин бирнинг оркасидаги нолларгина колади. Шунинг учун куйидаги оят жуда латиф булиб келган:

«(Эй Мухаммад), айтинг: «Сизларга килган иш-амалларидан энг куп зиён кургувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир булганлари сабабли) килган саъй-харакатлари хаёти дунёдаёк йук булиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) узларини чиройли — яхши амал килаётган кишилар, деб хисоблайдиган кимсалардир!».

Демак, бу муборак учрашувдаги аввалги нукта, охират кунига хакикий иймон келтириш экан, чунки:

«Албатта охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар бу йулдан озгувчидирлар».

Сизларга бу мавзуда хали жуда мухим бир оятни келтираман.

Анави одамларга бир каранг! Араб дунёсидаги, Ислом дунёсидаги давлатларгагина эмас, бешта китъадагиларга каранг! Олти миллиард одам бор-а? Уларга ер кандай таксимланган? Мана шимолий минтакадаги давлатлар ва жанубий минтакадаги давлатлар. Шимолий давлатлар ер ахолисининг 20% ини

ташкил килиб, ернинг 80% бойлигига эгадирлар. Жанубий давлатлар ер ахолисининг 80% ини ташкил килиб, унинг 20% бойлигига эгадирлар.

Яна шимолий давлатлар, жанубий давлатлар, сарик танли, ок танли, кора танли, ориянлар, сомийлар, бойлар, камбагаллар, кучлилар, кучсизлар, эксплуататорлар, хизматкорларга булиш мумкин, уларни санаб адогига етолмайсиз. Лекин, бу булинишларнинг барчаси Оллохнинг хузурида бекордир. Оллохнинг хузурида иккита булиниш бор:

1-кисм. Оллохни таниб, Унинг манхажида юрган ва Унинг халкларига яхшилик килиб, дунё-ю охиратда саломат ва бахтли булган инсон.

2-кисм. Оллохни танимаган, Унинг манхажида юрмаган ва Унинг халкларига ёмонлик килиб, дунё-ю охиратда халокатга учраб бадбахт булган инсон. Куръонда учинчи кисмга мисол тополмайсиз.

Эътибор килинг:

«Ана энди ким (закот ва бошка садакотларни) ато этса ва (Оллохдан) куркса. Хамда гузал окибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдик этса».

Тескари акс этган тартиб жуда мухим хикмат учун келган «Гузал окибатни тасдик этса»2. Яъни жаннатни тасдикласа.

«Чиройли амал килган зотлар учун гузал окибат бордир»3. Яъни жаннат бордир. Киши жаннат учун яратилганига ишонса, мана шу ишончига мувофик Оллохга осийлик килишдан куркади ва тоатда булади. Мана шу тоатга мувофик яшаб, хаётини молидан садака ва эхсон бериш устига бино килади. Учта калима: жаннат учун яратилганини тасдиклайди, Оллохга осий булишдан куркади ва хаётини молидан бериш устига куради.

Энди иккинчи мисол: «Энди ким (Оллох йулида хайр-саховат курсатишдан) бахиллик килса»1.

Хаётини бировлардан олиш устига бино килади, чунки у Оллохнинг тоатидан узини бехожат билади ва жаннатни ёлгон дейди.

Икки мисол:

— Бири гузал окибатни тасдиклаб, Оллохга осийлик килишдан куркади ва хаётини молидан бериш устига куради.

— Иккинчиси гузал окибатни ёлгон деб, Оллохга ибодат килишдан узини бехожат санайди ва хаётини бировлардан олиш устига куради.

Шунинг учун башариятнинг хаммаси ё кучлилар билан, ё анбиёлар билан бирга булади. Анбиёлар калбларга, кучлилар гарданларга эгалик киладилар. Пайгамбарлар олиш урнига берадилар. Кучлилар бериш урнига оладилар.

Пайгамбарлар одамлар учун яшасалар, зуравонларга келсак, одамлар улар учун яшайдилар.

Дунёга кул булган кимсага фарзанднинг кераги йук

Шунинг учун биродарлар! Исломдаги фарзанд тарбиясининг кийматини, буюк шаънини, улуг тухфалигини факат охиратга иймон келтирсакгина билишимиз мумкин экан. Агар дунёга кул булсак, ишонаверинглар, муболага килмаяпман, фарзандга умуман эхтиёж булмайди.

Менинг Америкада яшайдиган бир кариндошим бор. Акаси уни кургани борибди. Унинг америкалик бир кушниси бор экан. Бир муддат утгандан кейин уни кургани чикишибди. Илиб куйилган кичик кийимларга кузи тушган мехмон уша америкаликдан нечта фарзандингиз бор, деб сурабди. Америкалик унга: Мени болаларим эмас, итларим бор, кичик кийимлар итларнинг кийимлари, дебди.

Ха, агар инсон гузал окибат-жаннатга ишонмаса, фарзандли булишни хечам истамайди, чунки ортикча юк-да! Гарб оламининг холатлари жуда куркинчли, она болаларини ташлаб кетади, хатто улар уйда жон берадилар.

Агар инсон дунёга кул булса, угил унга ортикча юкдир. У боласи булишини умуман хохламайди. Энди охиратга булган иймоннинг такозоларидан келиб чиксак, бу бола вужудингизнинг давом этишини амалга оширади, бу угил билан дунё-ю охиратда саодатга эришасиз.

Бир улуг сахобанинг ажойиб, жуда чиройли угли бор экан. Унга шунчалар богланиб колганидан елкасига миндириб юрар экан. Агар Расулуллохнинг олдиларига борса, угли елкасида холида утирар экан. Пайгамбар алайхиссалоту вассалом сахобаларига жуда мехрибон булганлар, бир куни уни чакириб: “Эй фалончи, углингни яхши курасанми? Уни яхши курганинг каби Оллох сени яхши куради”, дедилар. Бир неча кундан кейин уша сахоба

куринмай колди, Пайгамбар алайхиссалоту вассалом уни йукладилар. Унинг угли вафот этгани айтилди. Шунда уни чакириб, таъзия билдирдилар ва унга: “Эй фалончи, хаётингда у билан фойдаланишинг сенга суюклими?” — дедилар, яъни улим келгунча соянгдай сендан ажралмаслигини яхши курасанми? — дедилар.

Хушхулк, хизмат киладиган, итоатгуй, махбуб, ёрдамчи угил нодир холатларда узок вакт, то хаётингизнинг сунгги лахзаларигача сиз билан бирга булиши мумкин.

Урни келганда айтай, Францияда яшайдиган бир биродаримиз бизга айтиб берганди. Ислом марказига бир француз аёл кизини етаклаб келиб, уни Исломни кабул килишга кундириб беринглар, дебди. Улар:

— “Сизчи?” — деб сурашибди.

— “Йук, мен мусулмон булишни истамайман, факат кизим мусулмон булса, бас”, дебди аёл. Жуда кизик талаб, у Исломга ишонибдида десак, йук, мен мусулмон булишни

истамайман, деяпти. Хуш, унда сабаб нима? Айтадики: Унинг мусулмон кушнилари бор экан. Уларнинг онаси булиб, онахоннинг ёши бир жойга бориб колган, кизлари унга акл бовар килмайдиган даражада парвариш килиб карашар экан. Француз аёл кизини хам уша мусулмонларнинг кизлари каби булишини орзу килиб, Ислом марказига олиб келган экан.

Пайгамбар алайхиссалоту вассалом бояги сахобага:

— “Сенга хаётингда у билан фойдаланишинг суюклими ёки сендан олдин жаннатга бориб, унинг кайси эшигига борсанг, уни сенга очиб туришими?” — дедилар.

— “Иккинчиси”, — деди у.

— “Сенга ушаниси булсин”, — дедилар Пайгамбар алайхиссалоту вассалом.

Агар киши солих булиб, фарзанди унинг хаётлигида улса, бу бола ундан олдин жаннатга

бориб, отасига жаннат эшикларини очиб берар экан.

Охиратга иймон нуктаи назарида фарзанд энг кийматли нарсадир. Охиратга иймон асосига кура угил отанинг бахтли булишининг энг буюк сабабидир. Охиратга иймон нуктаи назарида сиз учун солих амалнинг энг каттасини, энг улугини жамлаб берадиган фарзанддир. Зеро унинг амаллари сизнинг амал сахифангизда, унинг ибодатлари, садакалари сизнинг сахифангизда булади, чунки уни сиз тарбия килгансиз. Хатто Ханафий факихларининг ажойиб фикрлари бор: “Бадал хажининг шартларидан бири васиятдир”, чунки Оллох азза ва жалла айтадики:

«Инсон учун факат узи килган харакатигина булур (яъни узгаларнинг килган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас)».

Агар бир киши бадал хажи учун васият ёзиб колдирмаган булса, унинг учун бадал хажи килинмайди, килиниши учун васият булиши шартдир. Ханафийлар факат угилни истисно

килишганлар. Яъни агар угил отаси учун васият килмаса хам бадал хажини килса, отаси учун кабул булади, чунки унга тугри тарбия берган отасидир, борди-ю унга тугри тарбия бермаганда, отаси учун бадал хажини килмаган булар эди.

Фарзанднинг улкан урни бор, лекин бу охиратга иймон нуктаи назаридандир. Аммо дунёга иймон нуктаи назарида эса, киши учун фарзанд тарбиялашдан кура итларни бокиш афзал. Вахолангки, фарзанд сизнинг давомчингиз булади, исмингизни мухофаза этади, одамлар отасига рахмат, деб сизнинг хаккингизга дуо килади, уни уйлантирасиз ва невара-чеварали буласиз.

Куръон олимларидан бири менга: “Менинг 38 та неварам бор, улардан 13 таси врач, яна 13 таси хофизи Куръон”, деган эди. Мана бу хакикий оиладир.

Ё фарзандларни тарбия килиш билан Оллохнинг Юзини ва охират диёрини умид киласиз, ёки охиратга иймон келтиришни

чекага суриб куйиб, фарзандларни ортикча, кераксиз нарса деб хисоблайсиз.

Биродарлар! Энди олдимизда тарбия масаласи колди. Иймоний тарбия, ахлокий тарбия, нафсий тарбия, ижтимоий тарбия, жисмоний тарбия, илмий тарбия, жинсий тарбия турлари бор.

Бироз олдин айтганимдай, муваффакият жузъий эмас, бир бутун-шумулий булади. Бу шумулий муваффакиятдаги биринчи масала Оллохни танишдан бошланади.

2- Оила билан мустахкам алока булиши

Иккинчи масала, турмуш уртогингиз, фарзандларингиз ва бу доирага якин булган ижтимоий мухит, яъни ака-укаларингиз, опа-сингилларингиз, амма-холаларингиз, амаки-тогаларингиз билан жуда яхши муносабатда булишингиздир. Яъни тор ва кенг доирадаги оила билан яхши муносабатда булишингиздир. Мана шу иккинчи масаладир.

3- Ишни пухта ва интизом билан булиши

Учинчи, ишингизга тааллуклидир. Ишингизни пухта, интизом билан олий даражада киласиз, шунда ишингиз ривожланади ва даромад яхшиланади.

4- Сиххат-саломатликка эътибор

Туртинчи, сиххат-саломатлигингизга эътибор берасиз.

Сизларга насихатим, мутлако булиши шарт булган дастлаби нарса, Оллох билан орангиздаги алокадир.

«Оллохдан куркингиз ва уз ораларингизни унглангиз!».

“Зата байникум” (уз ораларингизни), яъни Оллох билан орангиздаги алокани унглангиз, бу биринчи маъно. “Зата байникум”, атрофдагилар билан алокангизни унглангиз, бу иккинчи маъно. “Зата байникум”, икки киши

орасидаги алокани унглангиз, бу яна бир маънодир. Сиз билан Оллох орасидаги алока биринчи уринда, сиз билан оилангиз орасидаги алока иккинчи, икки шахс орасидаги алока бу учинчи уриндадир.

Шундай килиб, муваффакиятингизда туртта асосий нарса бор: биринчи Оллох билан, иккинчи оила ва бола-чакангиз билан, учинчи ишингиз билан, туртинчиси соглигингиз билан алокангиздир.

Фарзанд тарбияси хам худди шундай, фарзандингиз мактабни аъло бахога битирган булса-ю, намоз укимаса, унда унга тарбия беролмабсиз. У олий маълумотли, зиёли булатуриб, бадхулк булса, унга тарбия беролмабсиз. У одобли, хушхулк булатуриб, иккичи булса, унга тарбия беролмабсиз. У хушхулк, олий маълумотли булса-ю, лекин жуда пала-партиш ва узига карамайдиган булса, унда унга тарбия беролмабсиз.

Сиз барча асосий уринларда муваффакиятга эришишга харакат килаётган

булсангиз, сизга шуни таъкидлаб айтишим керак: “Фарзандингизнинг тарбиясида тарбия хар томонлама булсагина муваффакиятга эришасиз”.

Келаси дарсдан бошлаб катта сарлавхалардан бири, иймоний тарбиядан давом этамиз.

«Нафакасидагиларни (яъни кул остидагиларни) зое килиши кишининг гунохига етарлидир»1.

Киши фарзандини едиради, ичиради, кийинтиради, соглигига, дарсларига эътибор беради, бирок унинг иймонига, яхши амалларига, ибодатига ахамият бермайди. Агар шундай килсангиз, шу фарзандингиз каршисида гунохкор буласиз.

«Нафакасидагиларни (яъни фарзандларини) зое килиши кишининг гунохига етарлидир»1.

1 Муслим ва Абу Довуд Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килишган.

Бу уринда Пайгамбар алайхиссалоту вассалам унинг едириб-ичиришини, кийинтиришини, соглиги ва дарсларига эътибор бериб, намози ва акидасига эътибор бермаслигини васфладилар.

Боланинг динсиз дусти булиб, унга мойил булади, окибатта тамоман диндан чикади. Ундан узга хак илох булмаган Оллохга касам, баъзан ота углини мутлак мусулмон эмаслигидан шикоят килиб, аламдан юраги тилка-пора булгудай холда ёнимга келади. Бир сафар бир киши келди ва менга: “Углим динини ташлаб, бошка динга кирди”, деди. Аламдан дунё кузига коронгу булган холда эди.

«Нафакасидагиларни (яъни фарзандларини) зое килиши кишининг гунохига етарлидир»2.

Агар углингизни тарбияламокчи булсангиз, дастлаб иймоний тарбия беринг,

1 Муслим ва Абу Довуд Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килишган.

2 Муслим ва Абу Довуд Абдуллох ибн Амр ибн Осдан ривоят килишган.

фарзандларингизга одоб беринг ва ургатинг, чунки улар сизларнинг даврингиздан бошка пайтда дунёга келдилар. Фарзандларингизга Пайгамбаримизни яхши куришни ургатинглар!

Автоуловнинг сув бакини биласизлар-а? Фарзанд хам шунга ухшайди. Сув бакининг тепасида копкоги, пастида жумраги бор. Сув тепадан куйилади ва жумрагидан олинади. Бу тарафдаги ойнали экран эса, курсатгичдир, холос. (Яъни, бу курсатгич факат ичига куйилган нарсанигина курсатади). (Энди тасаввур килинг, болангиз бир бак) унинг экрандаги курсаткичида (яъни, фикри-хаёлида) бир актёрнинг ёки бир футболчининг исми бор! Сахобалар каерда? Бола бундай озукани, яъни иймоний озукани олмаган. Унинг урнига хаётда умуман кадри булмаган шахсларга эътибор берган. Фарзандингизни исломий озука — Куръон, сахоба, тобеин озукаси билан озиклантирмасангиз, футбол ва ундан бошка нарсалар билан озикланади. Бу жуда катта муаммо. Фарзандингизнинг озукаси иймоний озука булишига эътибор беришингиз вожиб ва бу биринчи нарсадир.

Олдимизда ростгуйлик, омонат, одоб, тавозе, хаё, хижолат булиш каби ахлокий тарбия турибди.

«Отангнинг олдига тушиб юрма, ундан юкорига утирма, унинг исмини айтиб чакирма ва унга гап эшиттирма!».

Одамларни отанга лаънат айттирадиган ишни килмагин, пайгамбарона одобга бир каранг!

«Отангнинг олдига тушиб юрма, ундан юкорига утирма, унинг исмини айтиб чакирма ва унга гап эшиттирма!».

Булар иймоний ва ахлокий тарбия эди.

Сабр килиш, газаб килиш, мулойимлик, эхтиёткорлик, шошмаслик, узига ишониш кабилар, нафсий тарбия жумласидандир.

1 Табароний Оиша разияллоху анходан ривоят килган.

2 Табароний Оиша разияллоху анходан ривоят килган.

Салом бериш, хурмат килиш, узр сураш, мутавозе булиш, узаро ёрдамлашиш, булар ижтимоий тарбия жумласидандир.

Тартибли овкатланиш, жисмонан кувватли булиш учун спорт билан шугулланиш, булар жисмоний тарбия жумласидандир.

Мактабга бориш, укиш, олий маълумотли мутахассис булиш, илмий тарбия жумласидандир.

Жинсий тарбияга келсак, баъзан ота боланинг «мен каердан чикканман», деган саволига жавоб беролмай кийин ахволда колади. Унинг жавоби жуда нозик ва латифдир, уни урганинг, уйланиб бошингиз котмасин. Савол бериш унинг хакки. Бу саволи учун уни койиб, урманг-да, ундан каттарок нарсаларга хам эътиборли булинг. Миясига айланиб айни савол келаверса, у нима килсин, нимага сиз уни огзига урасиз?!

Хуллас, жинсий, илмий, жисмоний, ижтимоий, нафсий, ахлокий ва иймоний тарбия

турлари бор экан. Бу мавзулар хакида келажак дарсларимизда гаплашармиз…

Валхамдулиллахи роббил аъламийн.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …