Главные новости
Главная / Жамият / «52» – юзимизга тутилган ойнага карадикми?
<

«52» – юзимизга тутилган ойнага карадикми?

Ажали етган бу хамюртларимиз турли жойларда вафот этганида уларнинг улими хакида билмаган хам булардик. Аммо Яратган уларни битта автобусда жамлаб, кузимиз учун мудхиш булган куринишда жонини олди – сесканишимизни ва мотам тутишимизни ирода этди. Бизнинг – жамиятнинг юзига ойна тутди.

Сескандик, мотам тутдик. Президент зурга куз ёшини тутиб турганини куриб кузимиз ёшланди.

Аммо, кейин ойнага карадикми?

Вокеликнинг чинкирган овози

Жойи келса, мантиксизлик матосига уралиб колганидан норози булган вокелигимиз овоз чикариб чинкираб юбораётгандек туюлади. Калбимиз ва аклимиз эшигини каттик такиллатиб, узимизни узимиз хароб килаётган нукталаримизга очик-ойдин ишоралар бераётгандек булади. Аммо биз, уз одатимизча, кулокларимиз ва кузларимизни ёпиб олиб, на эшитишни, на куришни истаймиз.

Инсон кадрига нисбатан муносабатимиз бироз булса-да узгардими? Ёки биз учун бу фоний дунёда хали-хануз инсон кадридан улугрок нимадир борми? Бутун бошли коинот инсон учун яралгани мукаддас сатрларда битилганини, Байтуллох – Аллох таолонинг уйи деб аталмиш Масжид-ул Харом биносидан-да инсон шаъни улугрок экани айтилганини биламизми, ёки билмай утиб кетамизми? Ёки буни хазилга йуймокдамизми?

«Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни — хаммасини Уз томонидан буйсундириб куйди. Албатта, ана шунда тафаккур киладиган кавм учун оят-белгилар бордир». (Жасия сураси, 13-оят)

«У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. Сунгра осмонга юзланди ва уларни еттита килиб тугрилади. Ва У хар бир нарсани билувчи зотдир». (Бакара сураси, 29-оят)

«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда килинглар!» деганимизни. Бас, сажда килдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик килди ва кофирлардан булди».(Бакара сураси, 34-оят)

Йук, хазил эмас экан!

Кенглигини хис этиш учун тасаввур кучимиз етмайдиган коинотки инсон хизматида экан, нурдан яратилган фаришталарки инсонни улуглаб унга таъзим этган экан, демак унинг – инсоннинг шаънини хакир билиш, пастлатиш коинот кенглигича катта жиноят булиб, окибати огир экан!

Огирлигини миллат уларок танамизда хис этиб турибмиз. Ва бу ишимиздан тухтамасак, холимиз асло яхшиланмайди. Ялангоч этиб хурланган аёл вокеаси тасодифан халкка ошкор булдими? Йук – уни Хабир Зот ошкор килди. Бутун бошли туман халкини хакорат килган вилоят хокими (!), инсонларни арикка туширган амалдор (!) – булар тасодифмиди? Йук, булар «етиб келган» жойимизни бизга курсатувчи кузгу эди, инсон шаъни биз учун кай даражага тушиб колганининг даракчиси, кийшайиб, мажрух булиб колган тушунчаларимизни узимизга курсатишга уриниш эди. Аммо… биз куряпмизми?

«Келажагимиз» дейдиганимиз ёш авлод вакилларининг тобутлари кайтиб келаётганини ахён-ахён укиб колар эдик. Сесканармидик? Йук! Кейин 52 киши ёнди – сескандик, аммо, хулоса килдикми?

СССР саркити

Уша 4 миллион ишчан, арзон ишчи сифатида узга иктисодиётларни кутариб келаётган ёшларимизга узимизда иш ташкил этиб булмайдими? Ростданми?

Балки бу ерда гап иш ташкил килишнинг имконсизлигида эмас, балки сабаб хакир нарсаларнинг шаънини улуглаб, инсон шаънини паст билиб келаётганимиздадир? Карийб 4 миллион гектар сугориладиган ерларимизни СССРдан колиб кетган, мутлако давр вокелигига, бозор иктисодиётига тугри келмаган, самарасиз, маъмурий-буйрукбозлик услубида ишлатиб келаётганимизни, хеч булмаса 1 миллион гектарини бир гектардан кишлок йигитларига эркин фойдаланишга берилса, 1 миллион (!) ёш оила ишли булишини уйлаб курдикми?

Устуворлик шкаласи

Уйлаб курдик. Аммо биз – жамият учун кимматли булган нарсалар шкаласида инсон кадри уз урнида – юкори уринда булмагани боис хар гал бу фикрни узимиздан кувамиз. «Булмайди», деймиз, «эплашолмайди», деймиз, яна бошка важларни келтирамиз. Синаб куришга хам кунмаймиз, хатто.

Айнан тушунчаларимиз мажрух булиб колганидан кузимизга куплаб арзимас важлар куринадиган, аммо катта, ахамиятли нарсалар куринмайдиган булиб колган. Миллионлаб оталар гастарбайтер булиб юрган махалда миллионлаб болалар ота тарбиясини курмай, куча тарбиясини куриб катта булаётганини, тарбияси нуксонли булган бус-бутун битта авлод усиб келаётганини англашга, бунинг асорати нечоглик булишини, тузатиш кийин булишини жамият уларок англашга кодирмизми? Аслида, шу эмасмиди биз ташвиш чекишимиз лозим булган асосий дард? Зурриёдни, миллатнинг эртасини нуксонли килишдан-да каттарок, кимматга тушадиганрок зарар борми?

Кишлоклар инкирози

Мехнат миграциясининг асосий кисмини кишлок ёшлари ташкил килади. Яъни, Россия ва бошка ерларда ишлаётган миллионлаб ёшларнинг аксари уша – кишлок йигитларидир.

Уз юртидаги маънавий бушлик мухитида маънавий иммунитети шаклланмаган йигитлар узга юртларга равона булиб, у ерда баъзилари ёт мафкуравий, баъзилари ёт ахлокий таъсир остида колдилар. Уларнинг, йиллаб эрсиз кунини ва тунини утказаётган келинчакларнинг холи кузимизга куриняптими? Йук!

Кишлокларимизда юз бериб турган, негизида ишсизлик ётган чукур ижтимоий-маънавий-психологик инкироздан хабаримиз борми? Йук!

Чунки соха мутасаддиларнинг кузига инсонлар такдири эмас, балки мавжуд, шаклланган, турган битгани мантиксизлик ва оворагарчиликдан иборат булса-да, гуё «ишлаб турган» фермерчилик азиз булиб куриняпти, инсонлар такдири эмас.

Ер узи нима учун керак?

Киймати улуг нарса ер эмас, балки инсондир. Ер эса хазрати Инсон учун хизмат килмокка, хаётини куркам килмокка, Хак томонидан сафарбар этилгандир.

Биз эса 4 миллион гектар экин экса буладиган еримиз була туриб, 4 миллион ёшни – ёш оталарни фарзандларини ташлаб, узга юртлар иктисодиётини кутаришга «сафарбар» килиб куйибмиз. Узгалар учун арзон ишчи кучи манбаига айлантириб куйибмиз.

Соха мутасаддиларига аграр соханинг туб ислохоти хакида гапирилса юз буришади, чунки бундай тадбир ташвишли ишдир.

Ташвишдан кочиб эртанги кунимиз учун муаммоларнинг узун, мудхиш руйхатини тайёрлаётганимизни биламизми? Кейинги авлоднинг боши муаммолар гирдобидан чикмай колишини биламизми?

Аграр соханинг туб ислохи кишлокларимиз мухитини буткул узгартириб юбориш кучига эга эканини англамогимиз лозим. Буни тугри англаш учун кишлок ёшларимизни билишнинг узи етарли. Буни билиш учун эса кийин ахволда, минг машаккатларни енгиб, олакарашларга ва аччик тамгаларга чидаб, бегона заминда пул ишлаб оилаларига жунатаётган йигитлар тимсолини куз олдимизга келтириш кифоя – уша бизнинг кишлок ёшларидир.

Заволга учраб турган имкониятлар

Яратган томондан хар бир жамият учун ато этилган имкониятлар булади. Аммо берилган имкониятлардан окилона фойдаланиш йулида говлар хам булади ва бу говларнинг бир тоифаси моддий эмас, маънавийдир.

Инсон кадри пастлаб, пахта ёки бошка бир моддият тури ундан юкорилаб колса, модда эхтироми йулида юксак хилкат – рух пастлатилса, ана уша – жиноят булиб, жамиятни боши берк кучага киритиб куядиган мудхиш хатодир. Жумладан, Яратган ато этган имкониятларни тугри истифода этиш йули устида ётган тусикдир. Бу турдаги адашиш уз-узни алдаш, уз-узни овора килиш куринишидир.

Мудхиш кулатиш

Аллох таоло шарафлаган нарсанинг кадрини пастлатиш – гунохи кабира. Ва буни килган жамият огир окибатларини тотади.

Зеро, инсонга хизмат килиш учун яратилган, инсон шахсининг оламшумул эхтироми белгиси, рамзи булиб юзага келган моддият Инсондан устун булиб колиши мудхиш, ер-у осмон кутаролмайдиган холатдир.

Нега хукукий жамият томон юришимиз бунча кийин буляпти?

Сабаби уша – хазрати Инсон кадрини билмаслигимиз. Онгимизга (дастуримизга) каттик урнашиб олган хато (вирус) бизни йулдан уриб, хак-хукукларни кузимизга арзимас килиб курсатяпти, кузимизга хакир нарсалар азиз булиб куриняпти. Инсон калби азиз, нарсалар эмас!

Яна ер хакида

Айтилиши мумкин булган эътирозлар ва уларга раддиялар:

  • «Ерни хамма хам эплолмайди». Фермерчилик янги ташкил булаётганда, ерлар юкори малакали мутахассисларга берилди, дейиш учун холатдан мутлако бехабар булмок керак. Аксар холатда ерда ишлашни билмайдиган оилаларга 50, 100 гектар ерлар берилди. «Ура-ура»чилик шароитида нималар булмади, дейсиз. Энди 50, 100 эмас, балки 1 гектар ерни бир ёш оилага эркин фойдаланиш учун бериш хакида суз очилганда «эплай олмайди», дейиш мутлако вокеликка тугри келмайдиган иддаодир.
  • «Ерда ишлаш учун техника булиши керак», деган важ билан бундай ислохотни рад этиш хам мантиксизликдир, чунки бунака масалалар хам уз урнида хал килса буладиган муаммолардан. Колаверса, кишлок мухитини билган хар бир киши айтади – хар бир кишлокда ерга техник ишлов беришга ихтисос олган, шу билан тирикчилик киладиган оилалар албатта бор. Улар хозирда фермерлар ва томорка эгаларининг хизматини килишяпти. Хеч ер техник ишловсиз колгани йук. Ислохот натижасида эса бу соха хам ривож топади. Кейинчалик эса 1 гектар ерга эгалик киладиган оилалар уз мини-техникаларига эга булиб хам олади – оддий эволюцион жараён бу.
  • «Нима экиш» масаласида хатоларга йул куйилади, бир махсулот куп етиштирилиб, натижада у реализация булмай колади», деган иддао хам бор. Буни важ сифатида курсатиб, ислохотни рад этиш хам калтабинликдир. Хозирги замонда каерда, канча ва нимага эхтиёж мавжудлигини мониторинг килиш кийинчилик тугдирмайди. Мухими – мазкур мониторинг бюрократик тизимга эмас, балки тижорий, хизмат хакига ишлайдиган махсус марказларга топширилмоги лозим (Жорий йилда содир булган, Сурхондарё дехкони етиштирган минглаб тонна пиёз далада колиб нобуд булгани каби холатлар эса махсулот экспорти учун куйилган сунъий тусиклар натижасидир. Сурхон вохасида етиштирилган эртаки, фойдали биологик элементларга тула ширин пиёз пишган пайтда бошка хеч бир ерда пиёз пишмаган булади ва экспортга тусик мавжуд булмаганда у, шаксиз, нобуд булмасди).
  • «Ерни ишлатиш урнига уйлар куриб олишади, булиб сотиб юборишади». Шартномага тегишли бандлар киритиш оркали бундай хатарнинг олдини олса булади. Айтайлик, 30 йилга шартнома тузилади ва ерни сотиш хукуки берилмайди.

Кийинчиликлар ва баъзи салбий истисно холатлардан хеч кандай ислохот сугурталанмаган. Аммо, хар кандай ислохотни бахолашда у келтирадиган умумий фойда чамаланади. Тилга олинаётган ислохот эса пировардида кишлокларимизда мустахкам, тадбиркор, истикболини узи белгилай оладиган, онгли урта синфни юзага келтириш имкониятига эгадир. Мазкур истикбол хакида маколанинг иккинчи кисмида суз юритилади.

Шокир Шарипов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

JveI1f2itzmzbgiX32ObIFVVXX-mVYrf

70 дан купрок давлат озик-овкат чикиндиларини камайтиришга келишиб олди

70 дан купрок давлат ёмон совитиш окибатида айнийдиган озик-овкат махсулотлари микдорини камайтириш учун купрок саъй-харакатлар …