Главные новости
Главная / Жамият / 1тн тола = 1та iPhone. Ортикхужаев пахтани смартфонга киёслади
<

1тн тола = 1та iPhone. Ортикхужаев пахтани смартфонга киёслади

Тошкент шахар хокими Ортикхужаев бир тонна пахтани бир дона iPhone смартфонига киёслар экан, пойтахт шахарни келгусида акл сотадиган шахар сифатида кураётганини билдирди. У, хокимликда ОАВ вакиллари билан утказган учрашувда журналистнинг «Тошкентнинг узига хос жихатини нимада куряпсиз? Унинг миссияси, масалан, 10 йил ёки 100 йилдан кейин нимада булиши мумкин?» деган саволига жавоб берар экан, шундай фикрларни билдирди.

rovnmtl9np4i0bziivezze60rcw9emtn

Тошкент республикамиз пойтахти, юраги. Тошкент шахрида катта-катта ишлаб чикаришларни ташкил этиш муаммо. Мен очикчасига айтаман, бугунги кундаги энг катта муаммоимиз богча, мактаб, университет, шифохона. Буларни ривожлантириб олишимиз керак.

Биз Тошкент ахлисини аклли килишимиз керак. Менинг ниятим, биз мехнат эмас, акл сотишимиз керак. Яъни Тошкент акл сотадиган шахарга айланиши керак. Эрталабдан кечгача заводда ишлаши эмас. Агар биз бугун богчадан, мактабдан, университетдан бошласак, 10 йилдан кейин Тошкент ахолиси мехнат эмас, акл сотиши керак.

1 тонна пахтанинг мехнати канчалигини биламиз. Уни шунча мехнат, кайта ишлашдан кейин 1000-1500 долларга сотамиз. Америка 130 грамм iPhone’ни шунча пулга сотяпти. Улар акл сотяпти, биз мехнат сотяпмиз.

Биз камера куйиб куйганимиз билан аклли шахар булиб колмайди. Бунинг учун инсонлар онгини узгартириб, бугундан харакат килишимиз керак. Менинг келажакни куришим шу», – деб таъкидлади хоким.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …