Главные новости
Главная / Жамият / 1 сентябрдан бошлаб узини узи банд килган фукароларга вактинчалик мехнат гувохномалари берилади
<

1 сентябрдан бошлаб узини узи банд килган фукароларга вактинчалик мехнат гувохномалари берилади

Вазирлар Махкамасининг “Узини узи банд килган фукаролар учун вактинчалик мехнат гувохномасини жорий этиш тугрисида”ги карори кабул килинди.

Хужжат билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб узини узи банд килган фукароларга вактинчалик мехнат гувохномалари, уларнинг эгаларига мехнат стажини хисобга олиш ва рагбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш хукуки берилишини назарда тутадиган тартиб жорий килинади.

0qzxo70v8i89xm-1tupenibbdw2iz4g

Белгилаб куйилишича:

мехнат даромади олишга йуналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар курсатиш, ишларни бажариш буйича шахсий мехнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустакил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида руйхатга олинмаган ва уз фаолиятида ёлланма ходимлар мехнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар мехнат стажини хисобга олиш ва рагбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш хукуки билан вактинчалик мехнат гувохномалари бериладиган узини узи банд килган фукаролар хисобланади;

узини узи банд килган фукароларга мехнат гувохномаси мехнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан катъи назар (экстерриториаллик принципи буйича) пулли асосида берилади, ушбу туловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир кисми узини узи банд килганларнинг пенсия сугуртасини таъминлашга максадли йуналтирилади;

вактинчалик мехнат гувохномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал килишининг бутун даври пенсияни хисоблаб чикариш учун фукароларнинг мехнат стажига хисобланади;

ташкилотлар томонидан узини узи банд килган макомига эга булган фукароларни шартнома асосида хизматлар курсатиш ва ишларни бажариш буйича фаолиятга жалб килишга йул куйилади. Бунда курсатиб утилган фукаролар мехнатига хак тулаш ягона ижтимоий туловни хисоблаб чикиш объекти хисобланмайди;

вактинчалик мехнат гувохномалари берилганлиги учун тулов ундиришдан тушган маблагларнинг 60 фоизи Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига – узини узи банд килган фукаро томонидан ягона ижтимоий туловни тулаш хисобига, 20 фоизи Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Бандликка кумаклашиш давлат жамгармасига ва 20 фоизи туманлар (шахарлар) бюджетларига йуналтирилади;

вактинчалик мехнат гувохномаси амал киладиган даврда узини узи банд килган фукаро Бандликка кумаклашиш давлат жамгармаси маблаглари хисобига ишсизга туланадиган ишсизлик буйича нафакани ва касбга укиш даврида стипендияни ололмайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

4ZiD52c1BciVOat7M2lxbctP0nTmWZAU

Янгилашга эхтиёж тугилмаган 8та ихтиро

Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи мехнат куроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга …