Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 октябргача яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг хукукий асослари ишлаб чикилади
<

1 октябргача яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг хукукий асослари ишлаб чикилади

Жорий йилнинг 1 октябргача яшаш учун минимум хамда «истеъмол саватчаси»нинг энг кам микдори норматив-хукукий асослари яратилади.

Президент иштирокидаги видеоселекторда бош вазир уринбосари Жамшид Кучкоров ва Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирининг биринчи уринбосари Илхом Норкуловга жорий йилнинг 1 октябрига кадар яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг хукукий асосларини ишлаб чикиб, такдимот килиш вазифаси куйилган.

«Умуман олганда, Хитой тажрибасидан келиб чикиб, камбагал оилаларнинг асосий эхтиёжини (озик-овкат, кийим-кечак) таъминлаб бергандан кейин, уларга сифатли таълим, бирламчи тиббий хизматлар, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва яшаш учун муносиб уй-жой килиб бериш зарур», деган давлат рахбари.

Эслатиб утамиз, президентнинг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тугрисида»ги фармонига кура, Узбекистонда «Тирикчилик учун зарур энг кам микдор» ва «Истеъмол саватчаси» тушунчаларини 2018 йилнинг 1 июлидан хукукий жихатдан тартибга солиш белгиланганди.

«Истеъмол саватчаси» – муайян вакт давомида инсон хаёти ва унинг саломатлигини саклаш учун зарур махсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам туплами. «Истеъмол саватчаси» энг кам иш хаки ва пенсиялар, базавий ижтимоий туловлар, ишсизлик, болани парваришлаш, бокувчисини йукотганлик нафакалари, стипендиялар каби моддий эхтиёж микдорларини белгилаш учун хисоб-китобга асос булиши керак.

Анъанага кура, «Истеъмол саватчаси» 3 кисм – озик-овкат махсулотлари, ноозик-овкат товарлари ва хизматлардан иборат. Ноозик-овкат товарларига кийим-кечак, пойабзал, биринчи навбатда зарур булган буюмлар, дори-дармонлар, маданий-маиший ва хужалик учун мулжалланган товарлар ва хоказолар киради. Хизматлар руйхатидан эса коммунал, транспорт хизматлари, маданий-маърифий жабхалар урин олади.

Одатда «Истеъмол саватчаси» ахолининг 3та асосий ижтимоий-демографик гурухи – мехнатга лаёкатли ахоли, пенсионерлар ва болалар учун ишлаб чикилади. Яъни ахолининг турли катламлари тирикчилиги учун зарур энг кам микдорни белгилашда муайян даврда истеъмол саватчасидаги барча неъматларни истеъмол килиш нормаларини аниклаш зарур. Масалан, оддий фукаро нормал хаёт кечириши учун хар куни истеъмол килиши керак булган озик-овкат махсулотлари туплами ва микдорини хисоблаш ёки барча коммунал харажатларни коплаши учун ойига канча сумма зарурлиги аникланади.

2019 йил ёзида собик Иктисодиёт ва саноат вазири Ботир Хужаев Узбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий микдори 650 минг сум экани хакида айтиб утганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …