Главные новости
Главная / Иктисодиёт / 150 минг дона пиротехника воситаларининг ноконуний савдосига чек куйилди
<

150 минг дона пиротехника воситаларининг ноконуний савдосига чек куйилди

Пиротехника воситаларининг ноконуний айланмаси билан боглик хукукбузарлик холатлари божхоначилар томонидан уз вактида тухтатиб колинмокда.

Хусусан, куни кеча Кашкадарё вилоят божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш булими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошкармаси ходимлари билан хамкорликда Карши шахрида пиротехника воситаларининг ноконуний айланмасига карши тезкор тадбир утказилди. Бу хакда Давлат божхона кумитаси ахборот хизмати хабар бермокда

Тезкор тадбир давомида фукаро Г. Б. шартли харидорга жами 47,3 минг дона пиротехника воситаларини сотаётган вактида тадбир иштирокчилари томонидан кулга олинди.

Шунингдек, яна бир холатда фукаро М.Э.нинг Карши шахридаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида куздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадоннинг ертуласида 99 минг донадан ортик пиротехника воситалари ноконуний равишда саклаб келинаётганлиги аникланди.

Карши шахрида утказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фукаро

Б.Ж. 240 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вактда тадбир иштирокчилари томонидан тухтатиб колинди.

Хозирда юкоридаги мазкур холатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Bi4xtcUxrvzkd9d7PdrlS7OKiNETbdp

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, …