Главные новости
Главная / Сиёсат / 23 мартдан туй утказиш такикланди. Умумий овкатланиш жойлари хам ёпилмокда
<

23 мартдан туй утказиш такикланди. Умумий овкатланиш жойлари хам ёпилмокда

Узбекистонда 23 мартдан туй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар утказилиши бекор килинади. Бош вазир матбуот хизматидаги манба Kun.uz’га хабар беришича, коронавируснинг кириб келиши ва таркалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлисида шундай карор кабул килинган.

Фото: toylarmuborak.uz

«Мамлакатимиз худудида беморлар ёки касалликка шубха килинган шахсларни уз вактида аниклаш ва республика буйлаб касалликни таркалишини олдини олиш максадида, шунингдек мажлисда курилган бошка масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йигилишининг карори кабул килинди.

Карорга кура, 21 мартдан эътиборан барча худудларда фаолият юритаётган мавжуд кунгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер уйинлари хизматини курсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боглик эпидемиологик холат баркарорлашгунга кадар тухтатилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб «Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тугрисида»ги Конунга мувофик мамлакат фукароларини соглигини химоя килиш максадида туй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар утказилиши бекор килинади. Ушбу маросимларни зарур булган такдирдагина ихчам холда, якинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида утказиш тавсия этилади», дейилади маълумотда.

Мажлисда айни пайтда чет элларда булиб турган фукароларни мамлакатимизга киска вактлар ичида олиб келиш ва уларни белгиланган тартибда 14 кун карантинда саклаш юзасидан курилаётган чоралар атрофлича мухокама килинди.

«Комиссиянинг бундай карорга келишидан кузлаган бирдан-бир максади шуки, халкимизнинг саломатлигини саклаш, улар орасида янги турдаги CОVID-19 вирусининг таркалиши олдини олишдир. Ишонаманки, бундай пайтда хар кандай орзу-хавасдан шу азиз Ватанга булган мехримиз, бир-биримизга булган самимий мухаббатимиз устун келади. Синовли кунларда янада хамжихат булсак, барча кийинчиликларни енгиб утамиз.

Сизлардан шундай пайтларда узингизни ва якинларингиз соглигига бефарк булмай, бир-бирингизни куллаб-кувватлашингизни, гигиена талабларига катъий риоя килишингизни яна бир бор илтимос киламиз», дея ёзади Бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Хидоятов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент Чирокчи ва Андижондаги вокеалар учун ички ишлар органлари рахбарларини танкид килди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш хамда коррупцияга карши курашиш тизимини такомиллаштиришга багишланган видеоселектор …