Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 мартдан конунчиликда нималар узгармокда?
<

1 мартдан конунчиликда нималар узгармокда?

Уз кучини йукотадиган тангалар, ошириладиган иш хаки, пластик кадастр хужжати, Аграр университетнинг очиладиган филиаллари.

Kun.uz сайти 2020 йил 1 мартдан бошлаб кутилаётган айрим узгаришларни эътиборингизга хавола этади.

Вазирлар Махкамасининг 2019 йилнинг 12 декабрдаги «Кучмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини боскичма-боскич жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги 987-сонли карорига асосан кучмас мулк объектларига булган хукукларни давлат руйхатидан утказиш тизимини янада такомиллаштирилиб, 2020 йил 1 мартдан янги намунадаги пластик шаклда тайёрланадиган кучмас мулк объекти кадастр паспорти боскичма-боскич жорий этилади:

  • Пластик кадастр хужжати Тошкент шахрида, Андижон, Наманган ва Фаргона вилоятларида 2020 йил 1 мартдан бошлаб,
  • бошка вилоятларда ва Коракалпогистонда 2020-2022 йилларда боскичма-боскич жорий этилади.

Карорга кура, кучмас мулк объектига булган мулк хукуки ёки бошка ашёвий хукуклар вужудга келган, бошка шахсга утган, бекор булган ёки кучмас мулк объектининг хукукий холати узгарганини тасдиклаш юзасидан мурожаат килинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари оркали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

Махалла раиси ва уринбосарларининг иш хаки ошади

Узбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофик жорий йил 1 мартдан махалла раиси ва унинг уринбосарларининг ойлик иш хаки уртача 1,35 бараварга оширилиши белгиланди.

Фукаролар йигинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик иш хаки фонди 2019 йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилган эди.

Эски намунадаги тангалар ва банкнотлар кучини йукотади

Узбекистон Республикаси Марказий банкининг 25 сумлик ва ундан кичик номинал кийматдаги тангалари ва банкнотларини муомаладан кайтариб олиш тартиби тугрисидаги низомига мувофик, эски намунадаги тангалар ва банкнотлар 2020 йил 1 мартдан бошлаб конуний тулов воситаси сифатида уз кучини йукотади.

Низомга кура, Марказий банк томонидан муомалага чикарилган 1994 йил намунасидаги 1 тийинлик, 3 тийинлик, 5 тийинлик, 10 тийинлик, 20 тийинлик, 50 тийинлик, 1997 йил намунасидаги 1 сумлик, 5 сумлик, 10 сумлик, 1999 йил намунасидаги 5 сумлик, 10 сумлик, 25 сумлик, 2000 йил намунасидаги 1 сумлик, 10 сумлик, 2001 йил намунасидаги 5 сумлик, 10 сумлик номинал кийматдаги тангалар эски намунадаги тангалардир.

Марказий банк томонидан муомалага чикарилган 1994 йил намунасидаги 1 сумлик, 3 сумлик, 5 сумлик, 10 сумлик, 25 сумлик номинал кийматдаги банкнотлар эса эски намунадаги банкнотлар дея эътироф этилади.

Муомаладан кайтариб олинадиган эски намунадаги тангалар ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланган.

Олий таълим муассасаларида Аграр университетнинг ихтисослашган кафедралари филиаллари ташкил этилади

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикаси кишлок хужалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мулжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорига асосан 2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошокли дон етиштиришда банд булмаган майдонларда тупрок-иклим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиккан холда туманларни боскичма-боскич ихтисослаштириш тизими жорий этилади.

Шунингдек, карор билан тасдикланган чора-тадбирлар дастурига мувофик, 1 мартга кадар мева-сабзавотчилик ва узумчилик, замонавий иссикхоналарда мева-сабзавот экинларини етиштириш, кишлок хужалиги махсулотларини саклаш ва кайта ишлаш буйича юкори малакали кадрлар тайёрлаш максадида Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасаларида Тошкент давлат аграр университетининг ихтисослашган кафедралари филиалларини ташкил этилиши кузда тутилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …