Главная / Жамият / 24 мартдан жамоат жойларида тиббий никоблардан фойдаланиш буйича назорат кучайтирилди

24 мартдан жамоат жойларида тиббий никоблардан фойдаланиш буйича назорат кучайтирилди

Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги 24 мартдан тиббий никобдан фойдаланиш буйича назорат чоралари кучайтирилганини маълум килди.

Кайд этилишича, мамлакат худудида коронавируснинг кенг таркалиши ва кескин эпидемиологик холат юзага келишининг олдини олиш максадида куйидагилар белгиланди:

  • 2021 йилнинг 24 мартидан бошлаб жамоат жойларида, шу жумладан, йирик дехкон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошкаларда) тиббий никобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган холда харакатланиш буйича санитария-гигиена талабларига катъий риоя этилиши буйича назорат кучайтирилди;
  • 2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш максадида зарурат булган худудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти кайта йулга куйилади.

Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фукаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу холатларга йул куйган мансабдор шахсларга нисбатан конун хужжатларида назарда тутилган катъий чоралар курилиши белгиланди.

Мавзуга доир:

  • Зангиотадаги шифохонага хар куни 50-60 киши ёткизилмокда — бош шифокор
  • Тошкентдаги Инха университети икки хафта карантинга ёпилди. Сабаб — бир нафар талабада коронавирус аникланган

Эслатиб утамиз, 14 март куни Узбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 100 дан ортик одамда коронавирус аникланиб, шундан 93 таси Тошкент шахрида кайд этилганди. Пойтахтда коронавирусга чалиниш холатлари, асосан, укувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида купайган. Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда укувчилар орасида коронавирус инфекцияси аникланган, 117-сонли богчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниклангани сабаб мазкур богча вактинча ёпилди.

Коронавирус кенг таркалишининг олдини олиш максадида Тошкентдаги айрим мактабларда укиш боскичма-боскич масофавий шаклга утказилмокда, бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

navruz_muborak

Навруз байрам табриклари ва шеърлар 2021

Азиз ватандошлар! Бахор ва янгиланишнинг рамзи булган Навруз байрами гузал Узбекистон заминига кириб келади. Сизни, …