Главные новости
Главная / Сиёсат / 21 мартдан хориждаги Узбекистон фукароларини чартер рейслар оркали ватанга кайтариш бошланади
<

21 мартдан хориждаги Узбекистон фукароларини чартер рейслар оркали ватанга кайтариш бошланади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижда булган ва кийин ахволга тушиб колган фукароларимизнинг манфаатларини химоя килиш максадида уларни ватанга кайтариш буйича тадбирлар ишлаб чикиш тугрисида топширик берди.

Янги турдаги коронавируснинг Узбекистон Республикасига кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш буйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссияси бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида зудлик билан авиакомпанияларнинг Узбекистонга келишини таъминловчи чартер рейсларининг жадвалини ишлаб чикди:

• 21 март – Москвадан (Россия) эрталаб соат 03.30да ва Дехлидан (Хиндистон) эрталаб соат 17:30да,

• 22 март – Куала-Лумпурдан (Малайзия) соат 04.30да, Москвадан (Россия) соат 05.00да, Истанбулдан (Туркия) соат 06.00да ва Новосибирскдан (вакти белгиланмокда);

• 23 март – Сеулдан (Корея Республикаси) соат 02.00да;

• 24 март – Жакартадан (Индонезия) эрталаб соат 07.00да;

• 26 март – Бангкокдан (Таиланд) соат 01.00 да.

Ватандошларимизнинг бошка давлатлардан чартер рейси оркали олиб келиниши давом эттирилади.

Кейинги кунларнинг парвоз жадвали тугрисидаги кушимча маълумотлар эълон килинади.

Эслатиб утамиз: Узбекистон фукаролари хориждан кайтиб келгандан сунг Жахон согликни саклаш ташкилотининг тегишли талаб ва нормаларига катъий риоя килинган холда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент Чирокчи ва Андижондаги вокеалар учун ички ишлар органлари рахбарларини танкид килди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш хамда коррупцияга карши курашиш тизимини такомиллаштиришга багишланган видеоселектор …