17 ноябрь куни сайтимизда Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-умумтаълим мактабидаги холат хакида макола эълон килинган эди.
Маколада шу йилнинг июль ойи мактаб укитувчиларини мажбурий мехнатга жалб килишда айбланиб лавозимидан кетган мактаб директори Р. Исмоилованинг уз ишига кайта тайинлангани юзасидан укитувчиларнинг норозилиги ва муаммо юзасидан мутасаддилар, укитувчи ва директорнинг фикрлари баён этилганди.
Мазкур материалга Узбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати уз муносабатини билдирди.
«Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган Равшаной Исмоилованинг жавобгар Наманган вилоят халк таълими бошкармасига нисбатан «Мехнат шартномасини бекор килиш тугрисидаги буйрукни бекор килиб, лавозимга тиклаш хакида»ги даъво аризаси буйича кузгатилган 2-1601-1919/18757-сонли фукаролик иши фукаролик ишлари буйича Наманган туманлараро судида куриб чикилиб, суднинг 2019 йил 17 сентябрдаги хал килув карори билан даъво ариза каноатлантирилган.
Ушбу хал килув карорига нисбатан шу кунга кадар апелляция ёки кассация тартибида шикоят берилмаган ва протест келтирилмаган. Суднинг хал килув карори конуний кучга кирган», дейилади Узбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарида.