Главная / Маданият / 5 йукотишнинг сабаби
<

5 йукотишнинг сабаби

5Ислом шариатининг ажралмас кисми сифатида эътироф этилувчи, мусулмон инсоннинг зийнати уларок намоён булувчи, унинг юксак мартабаларга кутарилишига сабаб булувчи асосий омил – бу одоб ахлок масаласидир. Ушбу мухим масалага Куръон ва Суннатда алохида эътибор берилган. Жумладан, куйида эътиборингизга хавола этиладиган хадис, ушбу масаланинг мухим жихатларини ёритиб беради.
Пайгамбаримиз Мухаммад мустафо соллаллоху алайхи васаллам мархамат килиб айтадилар:

“Ким беш нарсани хор килса, беш нарсани йукотади:

Ким уламоларга хурматсизлик килса, динини йукотади;

Кимки бошликларга хурматсизлик килса, дунёсини йукотади;

Ким дустларига хурматсизлик килса, манфаатларидан жудо булади;

Ким кариндошларини бехурмат килса, ришталаридан айрилади;

Ким уз оила-аъзоларини хурмат килмаса, хаёт кувончидан махрум булади”.

Дархакикат, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг бу сузлари накадар хак эканини хар ким хаёти давомида куриши мумкин. Ушбу хадис бизларни нафакат динда, балки кушничилик, кариндошчилик алокалари каби ишларда хам хусну хулкли булишга чакиради. Зеро, У зотнинг сузлари хикматларга бойдир. Чунки Мухаммад Мустафо Соллаллоху алайхи васаллам хеч качон бехуда гап гапирмаганлар. Балки Аллох субханаху ва таоло томонидан вахий килинган хикматларнигина сузлаганлар. Шундай экан, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларига эргашиш биз умматнинг зиммасига юкланган олий вазифадир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …