Главная / Жамият / 6 йил учун режалар. Азиз Абдухакимов президентнинг туризм буйича фармон ва карорига шарх берди

6 йил учун режалар. Азиз Абдухакимов президентнинг туризм буйича фармон ва карорига шарх берди

enikeev

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси тугрисидаги фармонини хамда тегишли карорни имзолади. Бош вазир уринбосари Азиз Абдухакимов якин йилларда туризмни ривожлантиришга йуналтирилган икки мухим хужжат буйича Kun.uz’га изох берди.

«Ушбу хужжатларнинг янги йил бошида кабул килиниши хам узига хос ахамиятга эга. Утган йил бошида хам давлат рахбари туризмни ривожлантиришга доир жуда мухим хужжатни имзолаганди. Бу йилнинг 5 январь куни президентимиз томонидан яна икки хужжат – туризмни тезкор ривожлантиришга йуналтирилган фармон ва карор имзоланди. Фармонда туризмни ривожлантириш учун кулай шароитлар яратишга эътибор каратилган.

Президентнинг «Туризмни тезкор ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлар режаси тугрисида»ги фармони билан 2019-2025 йиллар учун Туризмни ривожлантириш концепцияси тасдикланади, яъни Концепция якин 6 йил ичида килиниши керак булган ишларни уз ичига олади.

2019-2020 йилларда биз конунчиликка оид узгаришларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Мазкур концепция сунгги йилларда амалга оширилган ишлар, тажрибамиз хамда туркиялик тажрибали эксперт Содик Бадакнинг маслахатлари асосида ишлаб чикилди. Таъкидлаш жоизки, Бадак бу ишга жуда чукур ёндашиб, килинган ишлар хамда мавжуд муаммолардан келиб чикиб, самарали тавсиялар берди. Туркиянинг туризмни ривожлантиришга доир тажрибаси чукур урганилди ва янги хужжатлар амалда уз исботини топган карорлар, яъни уз вактида Туркияда самара берган ва сохада катта узгаришларга йул очган карорлар асосида ишлаб чикилди», – дейди Бош вазир уринбосари.

Азиз Абдухакимовнинг сузларига кура, хужжатда максадли параметрлар кайд этилган, 2025 йилга бориб туризмнинг Узбекистон ялпи ички махсулотидаги улушини – 2,3 фоиздан (2017 й.) 5 фоизга, хорижлик сайёхлар сонини эса 9-10 миллион нафарга, жумладан узок хорижий мамлакатлардан келувчи туристлар сонини 2 миллионгача ошириш кузда тутилган. Шунингдек, туризм экспорти хажмини 950 миллион доллардан 2,2 миллиард долларгача ошириш кутилмокда. Жойлашув воситалари сонини 850тадан 3000тагача чикариш режалаштирилган. Туроператорлар сони хам 860тадан деярли икки бараварга ошиши кузда тутилган.

«Хужжатдан шунингдек кулай логистикани уз ичига олган замонавий транспорт инфратузилмасини йулга куйишга доир ишлар урин олган. Бу хаво, темир йул, автомобиль ва сув транспорти. Марказий Осиёда чегараларни кесиб утишда кулай шароитлар яратишга алохида эътибор каратилмокда. Бу йуналишда кушни Козогистон билан виза режимларини унификация килиш устидаги ишларни давом эттиряпмиз. Бу таклиф килинаётган туристик махсулотлар куламини кенгайтириш ва уларни диверсификациялашни назарда тутади. Биринчи навбатда бу йуналишда зиёрат туризми, экотуризм, агротуризм, этнотуризм, спорт туризми, MICE-туризмга эътибор каратилади.

Хорижий туристларнинг Узбекистонда булиш уртача вактини камида 8 суткага етказишни максад килганмиз, яъни хар бир шахарда – камида 3 суткадан, хозир улар хар бир шахарда купи билан 1,5-2 сутка колишади.

Шунингдек, «Узбекистон буйлаб саёхат кил» номли ички туризмни ривожлантиришга йуналтирилган дастур доирасида махаллий сайёхлар сонини хам деярли икки бараварга – 14 миллиондан 25 миллионгача ошириш кузда тутилмокда», – дейди у.

Бош вазир уринбосарининг таъкидлашича, Узбекистон туристик брендини ривожлантириш ягона стратегиясини яратиш ва кенгайтириш учун етакчи компаниялар жалб килинади, айни дамда Saatchi компанияси билан иш олиб борилмокда. Шу билан бирга, кургазмалар, танловлар утказиш хамда Узбекистонни фестиваллар мамлакатига айлантириш, шу тарика ивент-туризмни ривожлантириш режалаштирилган.

Яна бир мухим йуналиш – мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдир. Гидлар, мехмонхона ходимлари, туристик хизматлар курсатишнинг янада мукаммал стандартларини урнатиш шулар жумласидандир. Шу билан бирга, Самаркандда очилган «Ипак йули» Халкаро Туризм университети фаолияти хам шу максадлар учун хизмат килади. Бунга кушимча равишда хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликдаги кушма факультетлар, хорижий ОТМлар филиаллари хам соха мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беради. Хозир бу борада айникса Россия, Корея, Туркия Туризм академияси, Европа олийгохлари билан фаол иш олиб боряпмиз. UNWTO’нинг TedQual (Tourism Education Quality) халкаро туристик таълим сертификация тизими татбик этилади.

«2019 йилда эътибор каратишимиз керак булган жихат – хавфсиз туризм. Узбекистон бу борада юкори курсаткичларга эга, яъни сайёхлар истаган жойида, куннинг истаган кисмида сайр килади. Хавфсиз туризм деганда факатгина жисмоний хавфсизлик тушунилмайди, хизматлар курсатиш давомидаги хавфсизлик тушунчаси хам бор, масалан, сайёхлар тиббий томондан хам узларини химояланган хис килиши, уларга сифатли тиббий хизмат курсатилиши керак, бунинг учун кушимча равишда Узбекистонда хавфсиз туризмни таъминлаш буйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилади. Шу билан бирга, стат-хисобот буйича UNWTO билан иш олиб борамиз. Мазкур чора-тадбирлар режаси шунингдек давлат стандартлари, хизматлар курсатиш коидаларини такомиллаштирилишини кузда тутади. Барча туристик ресурслар ва объектларнинг ахволини аниклаш ва хар бири буйича индивидуал «йул хариталари»ни ишлаб чикиш максадида уларни инвентаризация килиш мулжалланган», – дейди Абдухакимов.

Хожатхоналар аввалгидек диккат марказида булади: «Асосийси, нихоят, махаллий хукумат органларининг бу муаммога эътибор каратишининг уддасидан чикдик. Хозир йул буйидаги хожатхоналарнинг ахволи яхшиланганини куриш мумкин, бу буйича ишлар йулга куйилган. Махсус гурухимиз мунтазам равишда вилоятлар буйлаб харакатланиб, хожатхоналар, ёкилги куйиш шохобчалари, кафелар, турли инфратузилмаларни куздан кечиришади. Бу йуналишда узига хос бизнесни кураётган тадбиркорлар пайдо булди. Уйлашимча, тез орада бошка давлатдаги сингари барча хожатхоналарни бошкарув остига оладиган ва стандартларга мувофик хизмат курсатадиган тармок операторлари пайдо булади».

Инфокиосклар яратиш жараёни бошида кийин кечган булса-да, бугунга келиб яхши йулга куйилди. Сайёхлар орасида шунингдек имконияти чекланган кишилар борлигини хам инобатга олиш керак, албатта.

Узбекистоннинг туристик магистралини яратиш буйича жуда катта лойиха амалга оширилмокда. Бунга доир маълумотлар кейинрок батафсил такдим этилади.

Автобус катновларини йулга куйиш буйича катта ишлар килинмокда. Марказий Осиё мамлакатлари уртасида транспорт коммуникациясини ривожлантиришга оид жуда кизик лойиха ишлаб чикилмокда, Узбекистон транспорт хабига айлантирилиши кузда тутилмокда. Тожикистон ва Козогистондаги хамкорлар бундан жуда манфаатдор.

Спорт туризмини ривожлантириш буйича алохида хужжат тайёрланган, бу борада катта салохиятга эгамиз. Спорт клублари Узбекистонга келиб, турли мусобакалар утказиши ва шу тарика янада куп кишиларнинг Узбекистонга келиши максад килинган.

Экотуризм буйича асосан Айдаркул ва Тудакул хамда Учкизилга эътибор каратилади, яъни уларнинг атрофида хам туристик кластерлар булиши кузда тутилган.

Гастрономик туризм буйича катта фестиваль утказиш режалаштирилмокда. Масалан, россияликлар узбек миллий таомларини жуда яхши куришади ва гастрономик туризм буйича уларни Узбекистонга жалб килиш режалаштирилган.

«Устюртда спорт автораллисини утказамиз. Агротуризм, этнотуризм, яъни туристик махаллаларни ташкил килиш, шунингдек кичик кишлок хужалик туризми кластерини яратиш кузда тутилмокда, бу борада хитойликларнинг Узбекистонга кизикиши катта, бу эса жуда катта бозор», – дейди Абдухакимов.

Яна бир мухим янгиликлардан бири, театрлар, галереялар ва бошка ерларда буклетлар, кулланмалар, флаерлар ишлаб чикарилиши йулга куйилади. Якин орада каерда нима булаётгани, кандай тадбирлар утаётганига доир афишалар пайдо булади. Шахар буйлаб харакатланиш осон булиши учун курсаткичлар урнатилмокда.

«Биринчи марта жиддий альманах тайёрланиши хакида уйлаяпмиз, унинг хар бир сони маълум бир худудга, у ернинг маданияти ва узига хослигига багишланади», – дейди у.

Шунингдек, айни дамда Uzbekistan – my second home («Узбекистон – иккинчи уйим») деб номланган дастур устида иш олиб боряпмиз. Масалан, бадавлат малайзияликлар пенсияга чикади, уларнинг узига яраша даромади бор, улар иклими кулай, яхши ошхонага эга мамлакатда яшагиси келади. Шундай тоифадаги кишилар Узбекистонга келиб, уй харид килиб, шу ерда яшаши ва пул сарфлаши учун имкон яратилади ва бу Узбекистон иктисодиёти фойдаси учун хизмат килади.

«2019 йилнинг 1 февралидан кушимча 45 давлатга визасиз режим жорий килинади. Виза режими соддалаштирилиши Узбекистонда туризмни ривожлантириш сари куйилган мухим кадамлардан биридир. 15 мартдан электрон виза такдим этиладиган мамлакатлар сони оширилади. Умумий руйхатдан 76та давлат урин олган. Президентимиз Узбекистонни дунё учун очмокда», – дея таъкидлайди Бош вазир уринбосари.

Абдухакимовнинг сузларига кура, Узбекистонни узига хос таълим хабига айлантириш режалаштирилган. Бунинг учун Studentvisa визаси жорий этилади ва хориж олий таълим муассасаларини жалб этиш ишлари аллакачон бошлаб юборилган. Давлат дастури лойихасига кура, Тошкент шахрида Хиндистоннинг Амити университети ташкил килинади. Хиндистоннинг йилига 25 минг нафар талаба кабул килувчи яна бир йирик олийгохи Узбекистонга 100 миллион доллар киритиш ниятида. Корея, Россия олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб борилмокда, Германия билан кушма факультет очишга харакат килинмокда. Studentvisa визаси билан талабалар Узбекистонда хеч бир муаммосиз таълим олишлари мумкин булади.

Шунингдек, Узбекистонда мехмонхоналар курилиши жадаллик билан олиб борилади. Абдухакимовнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг 1 январига кадар 50 мингта кушимча мехмонхона урни яратилади. Бунда 50та уриндан кам булмаган уч юлдузли мехмонхона курган инвесторларга мехмонхонадаги хар бир номерга сарфланган харажати учун 40 млн сум ва 100 уриндан кам булмаган турт юлдузли мехмонхона курган инвесторларга мехмонхонадаги хар бир номерга сарфланган харажати учун 65 млн сум субсидия берилади.

«Бундай имтиёз МДХнинг хеч кайси давлатида мавжуд эмас», дейди у.

Бундан ташкари, уч юлдузли дастлабки 50 мехмонхонага хар бир номер учун йилига 200 доллар ва турт юлдузли 30 мехмонхонага хар бир номер учун йилига 400 доллар микдорида компенсация туланади. Масалан, 100та номерга эга мехмонхона учун бу йилига 40 минг доллар дегани. Бундай имтиёз хам хали хеч каерда таклиф килинмаган.

Илгари мехмонхоналарда жойлашган хар бир савдо нуктаси учун алохида рухсатнома олиш талаби бор эди. Бу талаб хам бекор килинади. Мехмонхона очдингизми, савдо шохобчаси учун лицензия талаб килинмайди. Хаттоки алкоголь махсулотлари сотиш учун хам. Мехмонхона лицензия олмасдан транспорт хизмати курсатиши хам мумкин булади. Агарда шахарлараро йуловчи ташиш учун лицензияси булса, катновни амалга ошириши мумкин. Илгари бунинг учун хар сафар кушимча рухсатнома олиш керак буларди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …