Главные новости
Главная / Жамият / 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт урнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизими жорий этилади
<

2011 йил намунасидаги биометрик паспорт урнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизими жорий этилади

Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Узбекистон Республикаси фукаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти урнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этиш мулжалланган.

Фото: KUN.UZ

Харакатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойихаси эълон килинди.

2020 йил 1 апрелга кадар норматив-хукукий хужжат лойихалари ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чикилади.

Бунда:

шунга ухшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон хукумат тизимларига интеграцияси буйича хорижий тажрибани хисобга олган холда, лойихаолди урганишни утказиш;

лойихани амалга оширишни бошлаш максадида техник-лойиха ва меъёрий хужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;

давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоклари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошкаларни боскичма-боскич ривожлантириш дастурини ишлаб чикиш ва тасдиклаш;

лойихани боскичма-боскич амалга ошириш;

янги тугилган барча шахсларга ва 16 ёшга тулмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация раками (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон куринишдаги давлат хизматлари курсатиш ва уларни идентификация килиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боглаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар – Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Согликни саклаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солик кумитаси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pNm7h-50FywgyeiIsrDRpjrK9Sfzzdtw

Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …