Узбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 йиллик Махсус сиртки булим ташкил этиш тугрисида”ги 01А/092-сонли буйруги ижросини таъминлаш максадида институтда 2017 йилнинг 2 октябрь куни соат 09:00 дан 2017-2018 укув йили учун Махсус сиртки булимига хужжат кабул килиш бошланди.
Узбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдикланган “Махсус сиртки булимга абитуриентларни кабул килиш тартиби тугрисидаги буйрук” асосида 2017-2018 укув йили учун Махсус сиртки булимга абитуриентлардан хужжатларни кабул килиш 2017 йилнинг 2 октябрдан бошлаб, жорий йилнинг 10 октябрь соат 20:00 гача давом этади.
Тошкент ислом институти “Кабул хайъати” томонидан Махсус сиртки булимга хужжат топшириш учун келаётган абитуриентлар учун барча шароитларни яратиб беришган. Институт фаолияти хакида маълумот берувчи баннер билан бирга эълонлар доскасида хужжатларни кабул килиш тартиби тугрисидаги Низом, Йурикнома ва Кабул коидалари билан таништирувчи маълумотномалар урнатилган. Абитуриентлардан хужжатларни кабул килиш жараёнлари давом этмокда.