yongin31 март куни Узбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида утказилган селектор йигилишида утган йилда объект рахбарлари эътиборсизлиги туфайли турли мажмуаларда 139та ёнгин содир булгани маълум килинди. Йигилиш кун тартибида «Савдо-кунгилочар ва одамлар куп тупланадиган бошка мажмуаларда ёнгин билан боглик ва бошка турдаги фавкулодда вазиятларни олдини олиш холати хамда белгиланган профилактика тадбирларини амалга ошириш буйича рахбар ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш хакида»ги масала курилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Унда суз олган ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бош бошкармаси бошлиги Санжар Зуфаров тахлилига кура, мамлакатда 2017 йил давомида, одамлар куп тупланадиган объектларда 139та ёнгинлар содир булиб, 1 нафар фукаро халок булгани ва 4 нафар киши турли даражадаги куйиш тан жарохати олгани ва катта микдорда моддий зарар курилгани хакида маълумот берди.

«Ушбу ёнгинларнинг 45таси маъмурий биноларда, 16таси супермаркет ва бошка савдо мажмуаларида, 15таси укув муассасаларида, 23таси бозорларда колган 40дан ортик ёнгинлар, темир йул вокзаллари, даволаш муассасалари, сихатгохлар, мехмонхона ва ётокхоналарда содир булган. Юкоридаги ёнгин холатлари асосан объект рахбарларининг давлат ёнгин назорати органлари томонидан такдим этилган ёзма курсатма талабларини уз вактида бартараф этмаслиги хамда ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя килинмаслиги туфайли келиб чиккан.

Республикадаги ижтимоий соха объектларининг бошкарув органлари томонидан максадли маблаглар ажратилмаслиги окибатида давлат ёнгин назорати органларининг ёзма курсатмаларидаги ёнгинларни олдини олишга каратилган тадбирлар бажарилмасдан колмокда», деб маълумот берди Санжар Зуфаров.