Главные новости
Главная / Жамият / 2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади
<

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кура, 2020 йил 1 январдан куйидаги янги нотариал харакатлар жорий этилади:

фукаролик-хукукий муносабатларда судгача булган жараёнда далилларни таъминлаш;

мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;

муаллифлик ва турдош хукук объектининг такдим этилган вактини тасдиклаш.

rscv8dx1eyhsdaltrghcz7gv8l6dyoi8

2020 йил 1 январидан куйидаги кулайликлар яратилади:

кучмас мулклар буйича битимларни нотариал тасдиклашда МИБнинг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар буйича карздорликлар хакида маълумотлар факат Бюронинг ахборот тизими оркали онлайн режимда текширилади;

агар тарафлар турли худудларда булса, уша худуддаги нотариал идорада туриб видеоконференцалока оркали битимларни нотариал тасдиклаши мумкин;

очик ахборот тизимидаги айрим хужжатларнинг электрон шакли мулкни бегоналаштириш билан боглик булмаган харакатларни амалга оширишда хужжатнинг когоз шакли билан тенг хукукий кучга эга булади;

республика худудида нотариал тасдикланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар нотариусга такдим этилмасдан туриб, уларни ноёб ракам оркали текшириш мумкин булади;

нотариусга мурожаат этишда электрон навбат олиш ва хужжатларни олдиндан тайёрлаб куйиш хизмати жорий этилади;

нотариал архивда мавжуд булган хужжатлар нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали олиш имкони яратилади.

2020 йил 1 январгача Коракалпогистон Республикаси, вилоятларда камида 2 тадан ва Тошкент шахрида камида 5 та экспериментал нотариал идора ташкил этилади.

Ушбу идораларда куйидагилар жорий этилади:

мол-мулкни тасарруф этиш билан боглик булмаган битимларни тасдиклаш, ижро хатларини ёзиш, хужжатларнинг бир тилдан бошка тилга тугри таржима килинганлигини шаходатлаш электрон ракамли имзодан фойдаланган холда расмийлаштирилади;

аризалар электрон ракамли имзодан фойдаланган холда хамда видеоконференцалока оркали расмийлаштирилади.

Масофадан туриб хизмат курсатилганда расмийлаштирилган хужжатларни мижозга курьер хизмати оркали етказиб бериш имконияти яратилади.

2024 йил 1 январга кадар нотариал архивда сакланаётган кучмас мулкка булган хукукни вужудга келтирувчи битимлар ракамли куринишга утказилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rqDyhr_j2-lrc-A7DFaHoltlbJ2PmnlJ

Узбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …