Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 июнь куни уч худудда ахоли орасида янги холатлар аникланди
<

1 июнь куни уч худудда ахоли орасида янги холатлар аникланди

1 июнь куни Узбекистонда жами 79та янги зарарланиш холати кайд этилди ва 22 бемор тузалди. Шу вактгача 2859 киши согайган, айни вактда шифохоналарда 828 бемор даволанмокда.

Бугун янги холатлар 5 худудда – Тошкент шахри, Тошкент, Самарканд, Сирдарё ва Наманган вилоятларида аникланди. ССВ матбуот хизмати рахбари Фуркат Санаев телеграмдаги каналида беморлар кайд этилиши ва согайиши буйича курсаткичлар жадвалини келтирди.

79та янги касалланиш холатининг 15таси ахоли орасида кайд этилган.

Ахоли орасида
Тошкент шахрида 13та янги холат ахоли орасида кайд этилган. Жумладан, «Урикзор» савдо мажмуасида дукон сотувчиси ва унинг кизида, шунингдек, сотиш учун махсулотларни ушбу савдо мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дуконида фаолият курсатувчи сотувчи ва унинг турмуш уртогида хам коронавирус тасдикланган.

Тошкент вилоятида ахоли орасида битта холат кайд этилган, шунингдек, Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост оркали кириб келган халкаро юк ташувчи автомашина хайдовчиларидан 4 нафарига вирусдан зарарланиш ташхиси куйилган.

Сирдарё вилоятида ахоли орасида битта холат кайд этилган, шунингдек, халкаро юк ташувчи автомашина хайдовчилари булган 2 кишида вирусга чалиниш холати тасдикланган.

Карантинда
Тошкент вилоятида хориждан олиб келиниб карантинга жойлаштирилганлар орасида жами 46та холат кайд этилган, Тошкент шахрида беморлар билан алокада булгани учун стационар карантинга олинганлар орасида 10та холат кайд этилган.

Эндиликда Тошкент шахридаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 586 нафарга етган (Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида аникланган беморлар хам пойтахтга олиб келинади).

Бугун Наманган вилоятида ва Самарканд вилоятида карантинда булганлар орасида биттадан зарарланиш холати аникланди.

Кашкадарё вилоятининг Китоб туманида бир киши коронавирусдан вафот этгани тугрисидаги гумонлар тасдикланмади.

Уз навбатида, Самарканд вилоятида 11, Тошкент шахрида 10, Андижон вилоятида эса 1 нафар бемор тиббиёт муассасаларидан согайиб чикишди. Хозирда касаллик кайд этилган жами 3702 нафар бемордан 2859 нафари согайиб, даволаниш курсаткичи 77 фоизни ташкил этмокда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 828 нафар бемордан 9 нафари огир, 2 нафари эса ута огир ахволда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …