Главные новости
Главная / Жамият / 1га 10 — 500 млн карз учун 5 млрд сумлик корхона тортиб олиниши мумкинми? Хоразмда мумкин
<

1га 10 — 500 млн карз учун 5 млрд сумлик корхона тортиб олиниши мумкинми? Хоразмда мумкин

Тасаввур килинг-а, сизнинг автомобилингизни кимдир гаровга куйиб, арзимаган карз олса ва орадан бир муддат утгач, уша арзимаган карзни уза олмагани учун сизнинг автомобилингиз карз берувчига бериб юборилса. Бунда сизни хеч ким тингламаса, арзингизга хеч ким кулок осмаса! Энди хаёлингизга бироз эрк бериб, автомобил урнида бир неча миллиард сумлик корхонани тасаввурингизга келтиринг.

Беихтиёр инсон хукуклари ва хусусий мулк давлат томонидан кафолатланадиган мамлакатда бундай булиши мумкин эмас, дегингиз келади. Тугри, лекин афсуски, бу гап Узбекистонга тегишли эмас. Бундай холатлар якин тарихда куплаб топилади. Бир неча йилдирки, уз мулкидан худди шу йул билан айрилган россиялик тадбиркор Эгамберган Жабборов хакикат учун курашиб келмокда.

Аммо, лекин, бирок… хакикат бозорда сотилмайдики, уни харид килиб, керакли урнига куйилса. Асли хоразмлик тадбиркор кисмати мисолида юкоридаги фикрларни асослашга уринамиз.

Kun.uz сайтида 2019 йил 25 сентябрда «Конунларингиз амалда ишламаяпти». Хоразмда корхонани банкротлик ёкасига олиб келишда сунъий схемалардан фойдаланилганмиди?» сарлавхали танкидий макола эълон килинган эди.

Маколада РФ фукароси Эгамберган Жабборов мурожаати асосида «Хоразммахсустузатиш» ОАЖнинг кандай килиб сунъий равишда банкрот килингани, бир неча миллиард сумлик корхона сохталаштирилган хужжатлар билан 500 млн сум атрофидаги карздорлик учун «Агробанк» АТБга бериб юборилгани маълум килинганди.

Маколада тадбиркор мулки кандай килиб тортиб олингани батафсил ёритилгани боис, бу сафар банкротлик билан боглик холатларга чукур тухталмаймиз. Бу гал, корхона буюртма билан банкротликка олиб келинганини тасдикловчи гувох – 2009 йил 2 октябрига кадар Узбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитасининг Хоразм вилояти худудий бошкармаси бошлиги уринбосари лавозимида ишлаган Озод Адизов хамда корхона кредитори – суд адолатини талаб килиб, турли даражадаги идораларнинг такиллатмаган эшиги колмаган россиялик тадбиркор Эгамберган Жабборовга кулок тутамиз.

«Кредиторлар руйхатида маълумотларни сохталаштириб, банкнинг кредит буйича талабларини 70 фоиздан ортик, дея ташкиллаштириб, дастлабки кредит микдори 470 млн сумлик кредит учун аслида бозор киймати 5 млрд сумдан юкори бахоланувчи, 4 млрд 680 млн сумлик корхонани тугатиш ишида банк балансига утказиб юборишга муваффак булган.

Жиноий иш кузгатилди, бирок жиноий жавобгарликка тортиш муддати утиб келгани важи билан ишни кайта куриб чикиш рад этилмокда», – дейди Адизов, 2009 йил 15 октябрга кадар корхонанинг банкротлик жараёнлари назоратини юритган мансабдор сифатида.

Корхонанинг банкрот булишига нима сабаб булганди?

«Оллоберган Хакимов 2008 йил февралда корхонага янги рахбар сифатида тайинланган. У уша йилнинг 22 февралида «Пахтабанк»дан бир йил муддат билан (хозирги «Агробанк») 350 млн сум кредит олган. Орадан 1 йил утган булса-да, бир фоиз хам кайтарилмаган ва 2009 йил 26 феврал холатига 358 млн сумни ташкил этган.

Иккинчи масала. Хакимовдан олдинги рахбар вактида омборда катта микдорда тайёр махсулот булган. Шундан 550 млн сумлик махсулот пули олинмасдан (дебиторлик кредит) чикариб юборилган.

Бу махсулотларнинг пули олинмаган булса-да, корхона уларни сотганини курсатгани сабабли солик идораси 139 млн сумдан ошикрок даромад солиги хамда ушбу соликни туламагани учун 47 млн сумдан ортик пеня белгилайди», – дейди Озод Адизов.

«Корхонанинг 555 млн дебиторлик карзи булган, уни ундирмаган, 716 млн сумлик тайёр махсулоти булган, уни сотмайди», – дея аниклик киритади Эгамберган Жабборов.

«Солик инспекцияси катта карздорлиги боис, 2009 йилда уша вактдаги хужалик судига даъво ариза киритади. Биринчиси кайтарилади, чунки бу вактда корхона рахбари турли идораларга мурожаат килиб, соликни ундириш буйича ижро харакатларини тухтатиб туришга эришган булади. Солик инспекцияси томонидан иккинчи маротаба даъво аризаси киритилгач, хужалик суди 2009 йил 26 июн куни корхонани банкрот деб эътироф этиш хамда тугатишга доир иш очиш буйича карор кабул килади.

Чунки бу вактга келиб, корхонанинг салкам 660 млн сумлик муддати утган карздорлиги булади. Шу билан тугатиш иш бошкарувчи тайинланади, корхона тулик инвентаризациядан утказилади; аудиторлик текшируви утказилиб, куплаб камчиликлар аникланади. Олинган кредитлар максадсиз сарфлангани маълум булади», – дея хикоя килади Озод Адизов.

Бирок куп утмай барчаси узгаради. Мол-мулклар бахоланиб, очик аукцион савдоларига куйилганига карамай, 2009 йил 13 ноябрда утказилган кредиторлар йигилишида, тасдикланган тугатиш жараёни бузилган холда, президентнинг 4010-сонли фармойиши билан тасдикланган тартибга асосан, корхона мол-мулкини мулкий мажмуа сифатида банк балансига утказиш масаласи куриб чикилади.

Сухбатдошимиз «Хоразммахсустузатиш» ОАЖ билан боглик банкротлик ишида бевосита конун бузилиш холатларига хам тухталар экан, айнан 4010-сонли фармойишни бажаришдан бош тортгани учун хам 2009 йил 15 октябрда лавозимини тарк этиш буйича ариза ёзганини эслаб утди.

«Айнан конун бузилиш жойларига тухталсак. Кредиторлар йигилиши карор кабул килади. Унга кура, банкнинг мавжуд кредиторлик суммасини корхонанинг солик идорасидан карздорлигини тулаш эвазига сунъий равишда оширилган ва корхона мол-мулкини банк балансига утказишга карор килинган.

Бундан ташкари, ушбу йигилиш карорида «президент И.Каримов топширикларига асосан» деган жумла киритилган. Яъни конунбузарлар узларининг ноконуний хатти-харакатларини президент топшириги, деган ибора билан хаспушлашга уринган», – дейди Адизов.

Хуллас, сохта ва ноконуний хужжатлар асосида чикарилган суд ажрими билан «Хоразммахсустузатиш» ОАЖ банкрот деб топилган ва президентнинг 2008 йил 18 ноябрдаги 4053-сонли фармони ва 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли фармойишига асосан, мулкий мажмуа сифатида «Агробанк» балансига берилган.

Кейинчалик, корхона негизида «Агробанк»нинг 100 фоиз улуш билан «Агро-махсус-тузатиш-созлаш» МЧЖ ташкил килинган. 2013 йилда бу МЧЖ «Узбекистон темир йуллари» АЖга карашли «Хоразм темир йул курилиш» унитар корхонасига сотилган.

«Биз Бош прокуратурага ёзганимиздан сунг, хужжатларни куриб чикди ва жиноий иш очди. Бирок ЖПКнинг 84-моддаси 1-кисми 1-банди хамда 64- ва 374-моддаларига асосан жавобгарликка тортиш муддати утиб кетгани муносабати билан банкротлик ишида ташки бошкарувчи Янгибой Рузметов килмиши юзасидан жиноят иши харакатдан тугатилди.

Ушбу бошкарувчи барча хужжатларни сохталаштиргани прокуратуранинг урганишларида кайд этилган. 20 млрд сумлик корхонамизни 4,5 млрд сумлик корхона сифатида бахолатган. Барчаси прокурор карорида мавжуд», – дейди Эгамберган Жабборов.

Масаланинг мухим кисми шундаки, тадбиркор мазкур холатларни прокуратура эътироф этганини инобатга олган холда, суд ишини янги очилган холат буйича куриб чикишни сураётганига карамай, унинг шикояти рад этиб келинмокда.

Яъни, бугунги кунда мазкур банкротлик иши калбаки хужжатлар асосида якунлангани эътироф этилгани, ишнинг калбакилаштирилгани аён булгани холда, афсуски, на прокуратура, на суд махкамаси масъулиятни зиммасига олиб, бу ишда уша вактда амалда булган конунчилик талаблари хам купол равишда бузилганини тан олишга ё курби етмаяпти, ёхуд истаги булмаяпти. Ё булмаса, шунчаки куз юмишни маъкул курмокда.

Алалокибат, давлат улуши булмаган корхона, давлат улуши бор корхоналар учун чикарилган карор асосида банкротликка сунъий равишда олиб келинган. Натижада уша вакт кийматида хам каттагина сумма булувчи корхонанинг кредитори маблагидан айрилиб турибди.

Шу ерда юкоридаги мисолимизга кайтсак. Хуллас, автомобил гаровга куйилиб, катта карз олингани рост, у сизники экани хам рост. Карз олувчи-ю, мулкингиз кимга “утиб кетгани”, у машинани яна кимга сотгани хам маълум.  Булар хакида аввалги маколада батафсил ёзилган. Лекин даъво муддати утиб кетган-да, ахир, тугри тушунинг!

Сиз на машинангизни, на унинг пулини ола биласиз!

Булди, шу ерда гапни тугатамиз. Ортикча гапга на хожат! Тадбиркор эса «адолат борми» деб умидвор кузларини турли идораларга тикиш билан овора.

Дарвоке: Бугунги кунда ушбу корхона негизида «Asia Construction Bridge Builder» МЧЖ фаолият юритиб келмокда. Тадбиркор Эгамберган Жабборовнинг ягона истаги эса, унга етказилган моддий зарарни ундириш холос.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QaFVa_KF3-l5z8Kn4WOWssVGXi3K3lzd

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани …