Главная / Жахон / 12 ёшли кизни зурлаган педофилга угил фарзанд тарбиясида иштирок этиш хукуки берилди

12 ёшли кизни зурлаган педофилга угил фарзанд тарбиясида иштирок этиш хукуки берилди

2008 йилда Кристофер Мирасоло 12 ёшли кизни улдириш билан тахдид килиб, уни зурлаган, натижада киз хомиладор булиб, угил фарзандни дунёга келтирган. Ушанда эркак бир йиллик камок жазосига хукм килинганди, бирок у олти ойгина туткунликда булди. Туккиз йил утгач, Кристофер углининг тарбиясида иштирок этишга карор килди ва суд унга болани биргаликда тарбиялаш хукукини берди. Detroit News шу хакида хабар берди.

Мудхиш вокеа руй берган кун киз узининг 13 ёшли опаси ва уларнинг дусти билан бирга боланинг катта ёшли таниши Кристофер билан учрашишган. Эркак болаларга машинада айланиб келишни таклиф килган, улар Кристофер “Макдональдс”га олиб боради деб уйлаб рози булишган. Бирок бунинг урнига Кристофер уларнинг мобил телефонларини ташлаб юбориб, икки кун кариндошларининг ёнидаги бум-буш уйда саклаган. Охир-окибат у катта опани куйиб юборган, киз содир булган вокеа хакида бошкаларга сузлаб берган.

Кристофер бир ойдан кейин кулга олинган, бу вактга келиб эса кизча хомиладор булган. Жабрланувчи болани колдиришга карор килган. У укишни ташлаб, ишга жойлашишига тугри келган.

Мирасоло олти ойда, муддатидан аввал куйиб юборилган, зеро у бемор онасини парвариш килиши керак булган. Бирок 2010 йилда уни бошка бир худди шундай жиноят учун яна бир бор камок жазосига хукм килишган – бу сафар у 13-15 ёшлар атрофидаги усмирни зурлаганди.

Кристофернинг адвокати айтишича, унинг химоясидаги шахс кандай килиб 8 ёшли углининг тарбиясида иштирок этиши хозирча ноаник, шу боис у химояси остидаги шахснинг аввалги жиноятларини мухокама килишдан бош тортган. Зуравонлик курбони булган киз ва унинг адвокати суд карорига нисбатан аппеляция беришган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2605712

Хитойда кучли ер силкиниши окибатида бинолар вайрон булиб, камида уч нафар одам халок булди

Хитой шимоли-гарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир булди. CGTN нашри зилзила …