Главные новости
Главная / Жамият / 1 декабрдан конунчиликда нималар узгаради?
<

1 декабрдан конунчиликда нималар узгаради?

Kun.uz сайти 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Узбекистон конунчилигида руй берадиган айрим узгаришларни эслатиб утади.

Маъмурий хукукбузарликлар тугрисидаги ишларни куриб чикиш ваколати жиноят ишлари буйича судлар ваколатига утказилади

Президент фармонига асосан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб маъмурий хукукбузарликлар тугрисидаги ишларни куриб чикиш ваколати жиноят ишлари буйича судлар ваколатига утказилади.

Шунингдек, хукукбузарликларни содир этган шахс томонидан МЖТКнинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш курилгунга кадар ихтиёрий тулашни рагбатлантириш тизими жорий этилади.

Давлат тиббий сугурта жамгармаси ташкил этилади

Президент карорига биноан Сирдарё вилоятида тажриба-синов тарикасида давлат тиббий сугурта тизимини йулга куйиш белгиланди. Ушбу тизим доирасида Давлат тиббий сугурта жамгармаси ташкил этилади.

Куйидагилар Жамгарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • давлат тиббий сугуртаси тизимини жорий этиш, бошкариш хамда ушбу сохада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро хамкорликни таъминлаш;
  • ахолининг барча катламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш максадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш;
  • тажриба-синов лойихаси доирасида Давлат бюджетидан кафолатланган пакетни молиялаштириш максадида ажратиладиган маблагларни жамлаш, бошкариш, уларнинг максадли ва самарали сарфланишини ташкил этиш;
  • тажриба-синов лойихасининг натижаларига кура, давлат тиббий сугуртаси тизимини республиканинг бошка худудларида боскичма-боскич жорий этиш буйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Узбекистоннинг Афгонистондаги элчихонасида савдо ва иктисодий масалалар буйича маслахатчи лавозими жорий этилади

«Афгонистон Ислом Республикаси билан иктисодий хамкорликни янада кенгайтириш ва мустахкамлаш чора-тадбирлари тугрисида»ги президент карорига мувофик Узбекистон Республикасининг Афгонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига мехнатга хак тулаш фондига тегишли узгартиришлар киритган холда савдо ва иктисодий масалалар буйича маслахатчи лавозими киритилади.

Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги давлат ташкилотлари хамда уюшмалар устидан укув ва илмий-услубий рахбарлик йулга куйилади

Узбекистон Республикаси президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт сохасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салохиятни ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорига асосан Узбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги давлат ташкилотлари хамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан укув ва илмий-услубий рахбарликни амалга оширади.

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Усимликлар карантини давлат инспекцияси хизмат итлари билан таъминланади

«Усимликлар карантини буйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги президент карорига кура, Давлат божхона кумитаси хамда Ички ишлар вазирлиги Инспекция эхтиёжларидан келиб чикиб, йилига 5 тадан усимликлар карантини сохасидаги узига хос «детектор»лар – хизмат итлари хамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини бахолашнинг миллий тест тизими жорий этилади

Умумтаълим фанларини билиш даражасини бахолаш буйича тест синовларини утказиш ва сертификатлаш куйидаги муддатларда жорий этилади:

  • 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (узбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, коракалпок тили ва адабиёти) хамда математика фанлари буйича;
  • 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари буйича;
  • 2022 — 2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари буйича.

Маълумот учун, хукумат карорида 2021/2022 укув йили кабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тугрисида давлат намунасидаги сертификатга эга булган абитуриентга сертификатдаги узлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига укишга кабул килиш буйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табакалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилиши белгиланган.

Атроф-мухитга салбий таъсир курсатадиган, мулжалланаётган ва режалаштирилаётган айрим фаолият турлари буйича жамоатчилик эшитувлари утказилади

Карорга мувофик, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари билан биргаликда атроф-мухитга салбий таъсир курсатадиган I ва II тоифаларга мансуб булган мулжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари буйича жамоатчилик эшитувлари утказилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QaFVa_KF3-l5z8Kn4WOWssVGXi3K3lzd

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани …