Главная / Жахон / Брюс Лининг кизи шикоят килганидан сунг Хитойда “Бир куни Холливудда” фильми намойиши колдирилди
<

Брюс Лининг кизи шикоят килганидан сунг Хитойда “Бир куни Холливудда” фильми намойиши колдирилди

Брюс Лининг кизи шикоят килгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир куни Холливудда” фильми намойиши тухтатиб куйилди, деб хабар берди The Hollywood Reporter.

Нашрнинг ёзишича, Шеннон Ли Хитой кино ишлари бошкармасига фильмдаги отаси билан боглик сахна куринишини узгартиришни сураб мурожаат килган. Унинг фикрича, режиссёр Брюс Лини “ута такаббур” килиб курсатган.

2488029 - ONCE UPON A TIME IN HOLLYWOOD

Леонардо Ди Каприо, Брэд Питт ва Марго Робби иштирокидаги фильм 25 октябрдан Хитой кинотеатрларида намойиш этилиши керак эди. Аммо фильм намойиши номаълум муддатга колдирилди.

Фильм Хитойда 50 миллион доллар ишлаши ва умумий даромад 400 миллиондан ошиши кутилаётган эди (“Бир куни Холливудда” фильми август ойидан буён 366 миллион доллар ишлаган).

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

С 1 января в Узбекистане вводится упрощенный порядок взимания таможенных платежей

Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дальнейшем совершенствовании порядка перемещения физическими лицами товаров для собственных нужд». …