Главные новости
Главная / Жамият / 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда харакатланиш чекланади
<

6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда харакатланиш чекланади

4 апрель куни Узбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва таркалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йигилишида бу йуналишда куйидаги кушимча чора-тадбирлар белгиланди.

Комиссия карорига кура, жорий йил 6 апрелдан эътиборан «узини яккалаш» хаёт тарзи Нукус ва Тошкент шахарлари хамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

Карантин талабларининг ижросини сузсиз таъминлаш хамда махсус рухсатномаси мавжуд булмаган холда харакатланаётган автотранспорт воситаларини хукукбузарлик давом эттирилишига йул куймаслик максадида истисно тарикасида ички ишлар органлари йул-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошкарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йули билан ушлаб турилади.

Тошкент ва Нукус шахарлари хамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) хамда велосипедда харакатланиш карантин даврида вактинча чекланади.

Бунда факатгина хаётий зарур эхтиёжлар — озик-овкат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид килиш, шифокор куригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …