Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 апрелдан конунчиликда нималар узгаради?
<

1 апрелдан конунчиликда нималар узгаради?

Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш хукуки, тан олинадиган фукаролик, адлия тизимига кайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон давлат хизматлари ва бошкалар.

Kun.uz сайти 2020 йил 1 апрелдан бошлаб кутилаётган айрим узгаришларни эътиборингизга хавола этади.

Тошкентдан пропискасиз уй сотиб олиш мумкин булади

Президентнинг шу йил 2 мартда имзолаган фармонига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида кучмас мулк олишда Узбекистон Республикаси фукаролари учун ушбу худудларда доимий пропискага эга булиш талаб килинмаслигини кузда тутувчи тартиб жорий этилади.

Шунингдек, Узбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошка минтакаларида доимий пропискага эга булган Узбекистон Республикаси фукаролари томонидан Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидаги янги курилган уйларда кучмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алохида ставкасини бекор килиш мулжалланмокда.

Эслатиб утамиз, ушбу тартибни жорий этишни кузда тутувчи «Узбекистон Республикаси фукароларини Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиш ва турган жойи буйича хисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тугрисида»ги хукумат карори лойихаси жамоатчилик мухокамасига куйилган. Мухокама шу йилнинг 31 мартига кадар давом этиши назарда тутилса, мазкур масаланинг ижроси буйича белгиланган муддат бузилади.

Айрим фукаролиги булмаган шахсларга нисбатан Узбекистон фукаролигини тан олиш бошланади

Шу йилнинг 13 март куни тасдикланган «Узбекистон Республикасининг фукаролиги тугрисида»ги конун айрим коидалари 1 апрелдан бошлаб кучга киради.

Жумладан, 1995 йил 1 январга кадар Узбекистон Республикаси худудига кириб келган ва доимий пропискадан утган, чет давлат фукаролигини кабул килмаган хамда ушбу Конун кучга киргунига кадар фукаролиги булмаган шахсга Узбекистон Республикасида яшаш гувохномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган такдирда, Узбекистон Республикаси фукароси деб тан олинади.

Ота-онаси (ёлгиз отаси ёки онаси) Узбекистон Республикасининг фукаролари деб тан олинган бола хам юкоридаги асосларга кура Узбекистон Республикаси фукароси деб тан олинади.

ФХДЁ органлари адлия тизимига кайтади

Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли фармони билан 2020 йил 1 апрелдан ФХДЁлар адлия тизимига, яъни Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига утказилади.

Бунда, агентликка ФХДЁ органлари ишини тизимли назорат килиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига куйиш, хукукни куллаш амалиётини мувофиклаштириш, «ФХДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФХДЁ органларининг худудий архивларига рахбарлик буйича функциялар юкланади.

Эслатиб утамиз, президентининг 2018 йил 12 июндаги «Фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ПК-3785-сон карорига мувофик, ФХДЁ органлари туманлар (шахарлар) хокимиятлари тасарруфига утказилган эди.

Худудлардаги 1 минг 576 нафар огир турмуш шароитидаги, ногиронлиги булган хотин-кизлар арзон уй-жойлар билан таъминланади

Давлат дастурининг 204-бандига мувофик, 1 апрелга кадар худудларда огир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги булган хотин-кизлар арзон уй-жойлар билан таъминланади. Бунда Хотин-кизлар ва оилани куллаб-кувватлаш жамоат фонди маблаглари хисобидан уй-жойларнинг бошлангич бадал туловини курилиш компанияларига утказилади. Банд ижроси учун Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Онлайн давлат хизматларини курсатиш кенгайтирилади

Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон фармонига мувофик куйидаги давлат хизматлари 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шахрида факат Ягона интерактив давлат хизматлари портали хамда давлат ва хужалик бошкаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органларининг расмий веб-сайтлари оркали курсатилади:

Рухий ва Наркология диспансер маълумотномалари Давлат хизматлари марказлари оркали берилади

Вазирлар Махкамасининг шу йил 10 январдаги «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фукароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тугрисида»18-сонли карорига мувофик 1 апрелдан бошлаб Рухий касалликлар буйича диспансер хамда Наркология диспансери томонидан фукароларнинг хисобда туриши ёки турмаслиги тугрисидаги маълумотномани тугридан-тугри бериш амалиёти бекор килинади.

Фукароларга Рухий касалликлар буйича диспансер хамда Наркология диспансери хисобида туриши ёки турмаслиги тугрисидаги маълумотнома факат Давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали такдим этилади.

Наркология ва рухий касалликларга чалинган фукаролар хисоби факат электрон шаклда юритилади.

Айрим туманларда ер участкаларини кишлок хужалиги максадлари учун шаффоф ва очик танлов утказиш оркали ажратиш механизми жорий этилади

Президентнинг шу йил 28 январдаги ПК-4575-сонли карорига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тарикасида Тошкент вилояти Кибрай ва Тошкент туманлари, Фаргона вилояти Фаргона ва Олтиарик туманлари хамда Кашкадарё вилояти Китоб ва Нишон туманларида:

  • жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини кишлок хужалиги максадлари учун шаффоф ва очик танлов утказиш оркали ажратиш механизми жорий этилади;
  • жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга куйиш буйича ташаббус курсатиш хукукини такдим этган холда махсус геопортал оркали ер участкаси тугрисидаги маълумотларни жойлаштириш хукуки берилади;
  • кишлок хужалигига мулжалланган ерлардан фойдаланиш хукукининг бозор кийматини бахолаш хамда улардан соликка тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …