Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб килинмаслиги мумкин
<

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб килинмаслиги мумкин

Узбекистонда прописка тизимини ислох килиш режалаштирилмокда. Бу хакда 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойихасида айтилган.

9visus1mo7flcpuwv4ay_ixwc6omo2wq

Кайд этилишича, бу борадаги тегишли норматив-хукукий хужжатлар лойихаси 2020 йил 1 апрелга кадар ишлаб чикилади. Ижро учун масъуллар – Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Махкамаси, ИИВ, ТИВ, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Лойихаларда:

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари учун Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида кучмас мулкка эга булишда доимий прописка мавжудлиги хакидаги талабни бекор килиш;

Узбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошка минтакаларида доимий пропискага эга булган жисмоний шахслардан Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида янги курилган кучмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиклаганлик учун ундириладиган давлат божининг алохида ставкасини бекор килиш;

илгор хорижий тажрибани урганган холда, асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш уринлари яратилаётган худудлар уртасида тафовутни бартараф этиш ва ички миграцияни эркинлаштириш нуктаи назаридан, прописка тизимини ислох килиш назарда тутилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …