Главные новости
Главная / Жамият / 27 апрелдаги довул хакида нега олдиндан хабар берилмади? — масъуллар изохи
<

27 апрелдаги довул хакида нега олдиндан хабар берилмади? — масъуллар изохи

27 апрель кечаси Туркманистон худудидан кириб келган кучли шамол Узбекистоннинг бир нечта худудларида, айникса Бухоро вилоятида катта талафотларга сабаб булди.

Фото: KUN.UZ

Довул уйларнинг томини учириб юборган, электр ва газ таъминоти линияларини хам узиб ташлаган эди. Алока каналлари ишдан чикиши окибатида минглаб ахоли телефон ва интернет алокасидан узилиб колди.

Кучли шамол окибатида бир киши вафот этиб, 41 киши жарохатланди.

Талафотни урганиш ва окибатларини бартараф этиш буйича Бухоро вилояти тезкор штаби маълумотига кура, вилоят буйича жами 5293та объектнинг том кисмига зарар етган, шундан 4800таси – якка тартибдаги уй-жойлардир.

Уша куни вилоят буйича 42 минг 400 дона йирик дарахтлар синган ёки кулаган. Бинолар остида ва дарахтлар остида куйилган юридик ва жисмоний шахсларнинг 415та автотранспортига жиддий зиён етган.

Табиий офат давлат бюджетига камида 10 млн долларга тушди. Бундан ташкари, 20 минг тоннага якин хосил йукотилди.

Kun.uz 27 апрель кунги об-хавонинг кескин узгариши хакида нима учун олдиндан хабар берилмагани, нима сабабдан ахоли кучли шамол булиши хакида огохлантирилмагани, бир кун аввал – 26 апрелда Хоразм вилояти худудида кузатилган кучли шамол, хаво окимининг кескин узгаришидан нима учун тезкорлик билан хулоса чикарилмагани, факатгина 27 апрелдаги офатдан сунг Тошкентда одамлар ички ишлар ходимлари томонидан уйма-уй юриб огохлантирилгани буйича масъуллардан изох олди, содир булган холатдан кандай хулосалар чикарилгани билан кизикди.

Мурод Содиков – Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати рахбари:

– Одатда «Узгидрометеорология» маркази вазирлигимизнинг Фавкулодда вазиятларда бошкарув марказига кутилаётган об-хаво тугрисида кунига 2 марта ахборот юбориб туради. 27 апрель куни хам марказга соат 07:21да шу куни кутилаётган об-хаво хакида прогноз келиб тушган. Ушбу прогнозда 27 апрель куни жиддий талафотларга сабаб буладиган шамол булиши кайд этилмаган. Республиканинг тогли худудларида секундига 7–12 метр тезликда шамол эсиши айтилган. Бундай тезликдаги шамол одатий булиб, хеч кандай талафотларни келтириб чикармайди.

Бу билан «Узгидрометеорология» марказини айбдор килиб курсатмокчимасман. Мутахассисларимизнинг таъкидлашича, уша куни об-хаво кескин узгариб кетган. Узим хам об-хаво мутахассисиман, биламанки, баъзида Узбекистонда мавжуд асбоблар оркали аникланган прогнозлар хам баъзида хато булиб чикади. Дунё буйича хам об-хавони аник айтиб берадиган марказ, прогнозларни 100 фоиз тугри аниклай оладиган асбоб-ускуналар йук.

27 апрель куни шамол прогноздагига нисбатан икки баробар кучли булган. Каспий денгизи буйлаб шаклланиб, Каспий денгизи жануб томонидан чикиб келган довул Туркманистон оркали дастлаб Бухоро вилоятининг Олот ва Коракул туманларига кеч соат 20:05ларда кириб келган. Олот ва Коракулда шамол бирдан кучайиш тезлиги 30 м/с, ёгингарчилик микдори 19,5 мм.ни ташкил этган.

27 апрель куни кечаси соат 22:00да «Узгидрометеорология» маркази томонидан юборилган прогнозда об-хаводаги кескин узгаришлар кайд этилган эди. Лекин бу вактда довул киладиган ишини килиб булган, Бухоро, Навоий, Самарканд ва Кашкадарёда кузатилган кучли шамол секинлашиб булганди.

Агар об-хаводаги бу каби кескин узгаришларни, дахшатли шамол якинлашаётганини аниклашнинг имкони булганида «Узгидрометеорология» маркази бизга албатта хабар берган ва Фавкулодда вазиятлар вазирлиги одамлар хаёти ва соглигига тугридан-тугри таъсир курсатувчи бу холат хакида ОАВ, ижтимоий тармоклар ва бошка воситалар оркали ахолини огохлантирган, талафотларнинг олдини олишга харакат килган буларди.

ФВВда тегишли меъёрий хужжатларга асосан фавкулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан хабардор килиш тизими мавжуд. «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрисида»ги конунининг 4-моддасида ошкоралик ва ахборотнинг уз вактида берилиши ва ишончли булиши ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишнинг асосий принциплари этиб белгиланган.

Кандай турдаги об-хаво прогнозларида ахолини огохлантириш ёки эвакуация килиш талаб этиладиган меъёрларимиз бор. Шунга кура, талафотлар ва моддий зарар микдоридан келиб чиккан холда кутилаётган холат фавкулодда вазият сифатида руйхатга олинади ва олдини олиш юзасидан вазирлик ва идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бухоро, Навоий вилоятларидаги довулдан сунг Тошкент шахрида одамлар ички ишлар ходимлари томонидан уйма-уй юриб огохлантирилгани ИИВ ва ФВВнинг биргаликда амалга оширган тадбир хисобланади. Фавкулодда вазиятлар пайтида ушбу тузилмалар хамиша хамкорликда фаолият юритади, умумий фаолиятни ФВВ мувофиклаштириб туради.

Гарчи прогнозларда 28 апрель куни Тошкент шахри ва вилояти худудида кучли шамол булиши кайд этилган булса-да, амалда бундай булмаган. Бу хам об-хаво прогнозларини аник айтиб бериш накадар мураккаб жараён эканининг исботидир.

26 апрелда Хоразм вилоятида кучли шамол кузатилганига келсак, хакикатан хам уша куни вилоят худудида бошка пайтларга караганда шамол тезлиги юкорирок булган, момакалдирок булган. Лекин у жиддий талафотларни келтириб чикармаган. Агар фавкулодда вазият эълон килинадиган даражадаги об-хаво узгаришлари хакида мутасадди идоралар бизни вактида огохлантирса, керакли маълумотлар билан таъминлашса, бутун тизимимиз талафотларнинг олдини олиш, одамларни куткариш учун сафарбар килинади.

Малика Миржамолова – Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Узгидрометеорология» маркази ахборот хизмати рахбари:

– Узбекистон метеорологик станциялари маълумотларига кура, бу туманларда шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача етди, Коракул туманида (Бухоро вилоятининг жануби) шамолнинг шиддати секундига 30 метр, Навоий туманида 35 метрни ташкил килди.

Ушбу табиий офатга хорижий жануб худуди устида шаклланган циклон сабаб булди. 27 апрель кечкурун совук циклон фронти Узбекистоннинг Туркманистонга туташ жануби-гарбий туманларидан утди.

Атмосфера фронти зонасида иккита – кундузи 34-37 даражагача кизиган иссик ва совук циклон фронти ортидаги салкин хаво окимлари тукнашди, бу холат хавонинг юкорига кучли харакатланиши учун барча шароитларни яратди хамда момакалдирок ва шиддатли шамолнинг ривожланишига олиб келди.

«Узгидромет» синоптиклари 27-29 апрель кунлари Узбекистон худуди буйлаб об-хавонинг бекарор булишини кутган эдилар – об-хаво маълумотларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши ва вакти-вакти билан момакалдирокли ёмгир ёгиши курсатилди. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида бу ходисалар 27 апрель куни кечкурун ва 28 апрель куни кечаси кутилган эди. Яъни шамолнинг тезлиги одатдагидан кучлирок булиши хакида тегишли идораларга хабар берганмиз, Узбекистон худудининг катта кисмида шамолнинг кузатилган тезлиги 15-20 м/с атрофида булди. Бирок, Бухоро ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг тезлиги прогноз килинган кийматлардан юкори булди.

Шамол шундай экстремал тезликка эришишини олдиндан прогноз килиш мумкинмиди? Афсуски, барча об-хаво ходисаларини, шу жумладан хавфли ходисаларни олдиндан билиш кийин. Бир жойнинг узида юзага келадиган кичик худудларни камраб олиб жуда тез ривожланадиган локал (махаллий) ходисаларни прогнозлаш жуда мураккаб хисобланади.

ОАВда эълон килинадиган бир парчагина об-хаво маълумотининг остида жуда катта мехнат ётади. Об-хаво ходисалари, ундаги узгаришлар хар уч соатда узлуксиз кузатиб борилади. Марказимиз мутахассислари об-хаво маълумотларларини тайёрлаётганда нафакат узимиздаги маълумотларга таянишади, балки жахоннинг етакчи марказларининг маълумотлари, сунъий йулдошлар томонидан узатилаётган маълумотлардан фойдаланишади.

Жахон об-хаво марказларининг хисоб-китобларига кура хам 27-28 апрель кунлари шамолнинг тезлиги секундига 20 метрдан юкори булиши кутилмаган эди. Балки хисоб-китобларнинг бундай натижаси пандемия даврида юзага келган маълумотлар етишмаслиги сабабли булиши мумкин, чунки бугун дунёда кузатилаётган пандемия даврида метеорологик маълумотлар хажми бир неча марта камайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилганидек, шамол кучининг секундига 30-35 метргача етиши – Узбекистон худудида жуда кам учрайдиган ходиса. Лекин бу аномал холат дегани эмас. Хусусан, 2019 йилда Навоийда шамол тезлигининг 35 м/с га етгани икки марта кайд этилган. Коракул метеостанциясида 1981 йил май ойида шамолнинг тезлиги 40 м/с булгани кайд этилган.

Яна шуни хам эътиборга олиш керакки, шиддатли шамоллар метеостанциялар йук булган районларда юзага келган холатлар хам кузатилади, бундай холатда улар метеокузатувлар тарихида кайд этилмайди.

Руй берган холат мутахассисларимиз томонилан атрофлича тахлил килинди. Бунака бурон, довуллар хакида бизда канакадир маълумот булса, биз бу хакда албатта Фавкулодда вазиятлар вазирлигига хабар берамиз. Хеч качон бу нарса яширилмайди ёки махфий маълумот даражасида ушлаб утирилмайди. «Узгидромет»нинг асосий вазифаси – буладиган об-хаво ходисаларини иложи борича олдиндан тугри, аник айтиб, уз вактида хабар бериш. Кутилаётган об-хаво ходисалари, кескин узгаришлар хакида огохлантириш энг биринчи функциямизга киради.

«Соха модернизацияга мухтож»

Kun.uz сухбатлашган соха мутахассисларидан бири исмини очикламаслик шарти билан айрим муаммолар хакида гапириб утди. Унинг айтишича, «Узгидрометеорология» марказининг техник ва технологик хамда инсон ресурслари анча чекланган. Тизимнинг кузатув тармоги ва станциялари куп эмас.

«Аслида хар бир туманда битта, худуди катта туманларда эса ахоли сонидан келиб чикиб бир нечта станциялар булиши, бунда худуддаги иклимнинг узгарувчанлиги, узига хосликлари инобатга олиниши керак.

Шундай худудлар борки, худудининг бир кисми тог, бир кисми текислик, бошка кисми чулдан иборат. Бундай шароитда битта станция барча худудлардаги об-хаво узгаришларини бирдай аниклаб бера олмайди. Бирок Узбекистонда шунака жойлар борки, у ерда «Узгидрометеорология» марказининг станциялари йук. Республика буйича 83та станция бор», дейди соха вакили.

У марказнинг хам, станцияларнинг хам моддий-техник базаси анча эскиргани, тизим модернизацияга мухтож ахволда эканини таъкидлади.

«2018 йилда «Узгидрометеорология» марказини модернизация килиш хакида карор чиккан, лекин хужжат ижросиз колиб кетган. Тизим фаолиятини яхшилаш учун анча-мунча замонавий жихозлар, асбоб-ускуналар керак, лекин улар жуда киммат. Худудларга автоматик метереологик станциялар куйилиши керак, бу эса катта маблагни талаб килади.

Узбекистонда халиям хисоб-китоблар инсон мехнати билан амалга оширилади. Узбекистондаям автоматлаштирилган станциялар бор, лекин бошка давлатлар билан солиштирганда жуда кам. Бу эса иш сифатига таъсир килмай колмаяпти», дейди мазкур сохада узок йиллик тажрибага эга мутахассис.

Унинг айтишича, тизимда фаолият курсатаётган ходимларга туланаётган иш хаки кам: шундай ходимлар борки, 800-900 минг сум ойликка ишлашади. Бу – республикадаги уртача иш хаки курсаткичидан хам анча паст.

Манба маош пастлиги туфайли яхши мутахассислар келмаётгани, айни пайтда сохада касбининг фидойиларигина фаолият курсатаётгани, улардан кейин нима булиши номаълумлигини айтиб утди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …