Главная / Жамият / 1 январдан олис худуддаги ишга жалб килинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сум, шифокорга 30 млн сум берилади
<

1 январдан олис худуддаги ишга жалб килинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сум, шифокорга 30 млн сум берилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Олис худудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори кабул килинди. Бу хакда Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабар бермокда.

Карорга кура, олис худудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошка худудлардан мехнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий хисоблаш микдорининг 50 баравари микдорида (11 миллион 150 минг сум) бир марталик бошлангич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий хисоблаш микдорининг 2 баравари (446 минг сум) микдорида хар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.

Президентнинг 2020 йил 12 ноябрда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлако янги механизмларни жорий килиш ва согликни саклаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармони эълон килинган эди.

Унда тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошка худудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка худудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга кабул килинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сум микдорида бир марталик бошлангич ёрдам пули, уй-жойи булмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий хисоблаш микдорининг 2 баравари микдорида хар ойлик пул компенсацияси берилиши кайд этилган. Тиббиёт ходимлари учун ушбу тартиб амал килади.

Ушбу чора тадбирлар олис ва чекка худудлардаги бюджет ташкилотларида бошка худудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар мехнатини янада рагбатлантириш, буш иш уринларини тулдириш хамда жойларда малакали кадрларнинг мехнат фаолияти ва ижтимоий химояси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш максадида амалга оширилмокда.

Хуш, Узбекистондаги олис ва чекка худудларга кайсилар киради?

Юкорида кайд этилган карор иловасида худудлар олис ва чекка худудлар деб эътироф этилади. Иловада мамлакатдаги 242та кишлок, махалла ва овуллар санаб утилган.

Шунингдек, карорга биноан кайд этилган худудларда ишга кабул килинган малакали мутахассисларга бериладиган бир марталик бошлангич ёрдам пули хамда хар ойлик  компенсацияси солик туловчининг жами даромадига киритилмайди хамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигининг солик солиш объекти хисобланмайди.

Мазкур карорда назарда тутилган бошлангич ёрдам пули ва хар ойлик пул компенсацияси хамда уй-жой шароитини яхшилаш буйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан катъи назар – кундузги, сиртки, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка худудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш хукукига эгадир, дейиладиСогликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими маълумотида.

Эслатиб утамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга мурожаатномасида “Кишлок шифокори” дастури доирасида олис худудларда иш бошлайдиган мингдан ортик врачларга 30 миллион сумдан ёрдам пули берилишини хамда улар хизмат уйлари билан таъминланишини маълум килганди.

Мавзуга доир:

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …