Главная / Маданият / Зухо сураси тафсири

Зухо сураси тафсири

suraНозил булган жойи: Макка.

Оятлар сони: 11.

Тартиб раками: 93.

Сура маъноси: чошгох вакти.

Сабаби нузул: Жундуб Бажалий ривоят килади: “Набий соллаллоху алайхи ва саллам касал булиб колиб, икки ё уч сафар тунги намозга туролмадилар. Шунда бир аёл келиб, “Эй Мухаммад, менимча, шайтонинг сени тарк килган”, деди. Шунда Аллох азза ва жалла бу сурани нозил килди” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ва Ахмад ривояти).
Бошка ривоятларда келтирилишича, Жаброил алайхис саломнинг вахий олиб келиши кечикканида, мушриклар: “Мухаммадни илохи тарк этди”, деб овоза килишган. Кейин Аллох Зухо сурасини нозил килган.

Бисмиллахир-рохманир-рохийм

1-2. Чошгох вакти ва кириб келган тунга касамки… 
Ушбу икки оятда Аллох таоло чошгох вакти ва зулмати билан атрофни коронги килувчи тун билан касам ичмокда.

3. Парвардигорингиз Сизни тарк этгани хам, ёмон куриб колгани хам йук!

Чошгох ва тун билан касамки, эй Мухаммад, Парвардигорингиз Сиздан вахийни узиб куйгани йук, Сизга газаб килгани хам йук. Мушриклар бекор айтибдилар.

4. Албатта охират Сиз учун дунёдан яхширокдир.

Ушбу оят икки хил таъвил киланади:

– охират диёри, жаннат ва ундаги бокий неъматлар Сиз учун уткинчи дунёдан яхширокдир (Шу сабаб Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дунёга кизикмадилар, ундан такво килдилар ва оддий хаёт кечирдилар);

– Сизнинг келажагингиз утмишингиздан, хаётингиз охири бошидан кура яхширокдир. Зеро, кундан-кунга Сизнинг мартабангиз кутарилиб, мусулмонлар сони ортиб бормокда.

Иккала таъвил хам бир-бирини тулдиради.

5. Якинда Парвардигорингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этадики, Сиз (бундан) рози буласиз.
Парвардигорингиз фатх ва галабалар, улуг савоб, жаннат ва ундаги хавзни, киёматда умматингизни шафоат килиш макомини беради ва Сиз бундан рози буласиз.

6. Ахир У Сизни етим холингизда топиб, бошпана бермадими?
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хали она корнидаликларидаёк оталаридан, олти ёшларида мухтарама оналаридан айрилдилар. Аллох таоло у зотнинг боболари калбига Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга нисбатан чексиз мехр-шафкат хиссини солди. Абдулмуттолиб вафотидан сунг Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам амакилари Абу Толибнинг карамогида колдилар. Рисолатлан олдин хам, кейин хам узок йиллар Абу Толиб у зотни химоя килишда давом этди. Буларнинг хаммаси, оятда айтилганидек, Аллох таолонинг табдири билан булган.

7. Сизни гофил холингизда топиб, хидоятга солмадими?
Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам аввалда имон, пайгамбарлик, Куръон ва шариат нималигини билмасдилар. Устига-устак кавмларининг эътикоди ва амалларида залолат хукмрон, ишларига ширк ва куфр аралашганди. Аллох таоло Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга вахий юбориб, у зотни хидоятга бошлади ва шариатни таълим берди.

8. Ва Сизни мухтож холда топиб, бой килиб куймадими?
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаётларининг аввалида камбагал эдилар. Кейин Аллох таоло у зотни моддий тарафдан тукис килиб куйди ва каноатли килди. Айникса, Хадича бинти Хувайлид розийаллоху анхонинг тижорат карвонларига бошчилик килганлари ва кейинчалик у аёлни никохларига олганларидан кейин бой-бадавлат кишилардан бирига айландилар.

9. Бас, етимга кахр килманг!
Шундай экан, эй Мухаммад, энди Сиз етимни хурламанг. Унинг хакини поймол килиб, зулм утказманг. Балки уни иззат-икром килинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаётлари давомида етимпарвар булдилар ва умматларини хам бу ишга таргиб килиб келдилар.

10. Ва суровчини хайдаманг!
Бирон нарса сураб келган тиланчини хайдаманг, унга мулойим булинг. Унга бирон нарса эхсон килинг ёки чиройли муомала билан ортига кайтаринг.

11. Ва Парвардигорингиз неъмати хакида гапиринг.
Ушбу оятда Аллох таоло Пайгамбарини берилган неъматларга шукр тарикасида уларни ошкор килиш, неъматлар хакида гапиришга буюрмокда.
Анас ибн Баширдан ривоят килинади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам минбарда туриб, “Ким озга шукр килмаса, купга хам шукр килмайди. Ким одамларга шукр килмаса, Аллохга хам шукр килмайди. Аллохнинг неъматлари хакида гапириш шукрдир. Уни тарк килиш куфрдир. Жамоат рахматдир”, дедилар” (Байхакий “Сунанул кубро”да заиф санад билан ривоят килган). Хасан ибн Али розийаллоху анху ушбу оят хакида: “Агар бирон яхшиликка эришсанг, бас, уни биродарингга айт”, деган (Ибн Абу Хотим ривояти). Абу Назра айтади: “Мусулмонлар, неъматлар хакида гапириш унинг шукридир, деб билишарди” (Ибн Жарир ривояти).

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …