Главная / Жахон / Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо руй берди
<

Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо руй берди

Украинанинг Киев вилояти губернатори Михаил Бно-Айриян истеъфога чикишга ариза берди.

Бу хакда унинг узи Facebook’да маълум килди.

Бно-Айриян ижтимоий тармокда Украина президенти Владимир Зеленский номига ёзилган аризанинг суратини илова килган. У истеъфога чикиши сабабларини маълум килмаган, бирок истеъфосини ёзувчи Иван Багрянойнинг “Гетсиман боги” романи кахрамони Андрей Чумакка тегишли сузлар билан изохлаган.

“Тиз чукиб эмаклаб, икки марта – хам маънан, хам жисмонан улгандан кура, бир марта магрурона, синмаган калб билан улган яхши. Бирок иккинчи вариантда умуман улмаслик имкони бор”, деб ёзган губернатор.

Зеленский Бно-Айриянни Киев вилояти губернатори этиб тайинланиши хакидаги фармонни жорий июлда имзолаган. 19 октябрда у Facebook’даги сахифасида уз лавозимида 100 кундан бери ишлаётганини ёзганди. “Мен ишонгандим ва эхтимол хозир хам ишонаман, мамлакатда узгаришларнинг имкони йук. Асосийси – буни исташ”, деб таъкидлаб утган губернатор.

Бно-Айриян Зеленский тайинлаган губернаторлардан истеъфога чиккан биринчиси булди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

С 1 января в Узбекистане вводится упрощенный порядок взимания таможенных платежей

Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дальнейшем совершенствовании порядка перемещения физическими лицами товаров для собственных нужд». …