Главные новости
Главная / Жахон / Зеленский коронавирусга чалинди
<

Зеленский коронавирусга чалинди

Украина президенти Владимир Зеленский коронавирус юктириб олди. Украина президенти офиси матбуот хизмати хабар килишича, Зеленский хозирда узини яхши хис килмокда ва вазифасини бажаришда давом этмокда, айни вактда у узини ихоталаган.

Президент сайтида хабар килинишича, Зеленский 9 ноябрь куни COVID-19 таркалишига карши кураш масалаларига багишланган йигилишда иштирок этган.

Президент офиси ходимлари доимий равишда коронавирусни аниклаш тестлари топшириб келишмокда. Офис рахбари уринбосари Юлия Коваливнинг тести натижаси манфий чиккан.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура, Украинада шу вактга кадар 474 245 зарарланиш холати аникланган, шундан 9 647 холат сунгги бир кунда кайд этилган. Украина ахолиси сони карийб 42 миллион кишини ташкил этади.

Аввалрок Украинанинг собик бош вазири, «Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко хам коронавирусдан зарарланганди. Тимошенко август ойи охирида касалланган, уни шифохонага ёткизишга тугри келганди. Сентябрь ойи урталарига келиб у касалликдан тузалиб чиккани маълум булди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …