Главные новости
Главная / Жамият / Зангиота тумани хокимлиги 5 йигитни уйлантирди
<

Зангиота тумани хокимлиги 5 йигитни уйлантирди

yoshlar2018 йил 31 март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Шукурона” туйхонасида  Далагузар, Эски-каъла, Абдужалилбоб, Уртаовул, Зарафшон махалла фукароларидан кам таъминланган, оиласида ногирони бор, чин етим вояга етган фукароларнинг никох туйлари утказилди. Унда ушбу махалларда истикомат килувчи 5 нафар келин ва куёв никох ришталари боглашди.

Оилаларнинг мебель жихозлари, келин куйлаклари, куёв либослари олиб берилди. Никох туйи жараёнида 5 та электр печка Зангиота тумани хокими А.У.Тамикаев томонидан совга килинди.

Махалла фаоллари билан хамкорликда ишчи гурух аъзолари томонидан туй утказувчи оилаларнинг туй кунлари аникланиб, ФХДЁ булими билан узаро ахборот алмашинуви йулга куйилган. Хар бир махаллада туй ва бошка маросимларни утказишда йул куйилаётган ортикча дабдабаларни бартараф этиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш максадида шаркона кадриятлар, урф-одатлар, анъаналар мохияти юзасидан туй ва маракаларни ихчамлаштириш буйича жами 402 та тадбир утказилди.

Барча фукаролар йигинлари хузуридаги Яраштириш (туй) комиссиялари таркиби низом талаблари асосида кайта куриб чикилиб, янги Низомга мослаштирилди.

Йигит ва кизларни хаётга рухий-маънавий жихатдан тулик тайёрлаш, уларда хаётга масъулият хиссини уйготиш, хаётдаги вазифалари, никох мажбуриятлари, тиббий курикнинг ахамияти, оила ва никох муносабатларининг конунийлиги юзасидан хамкорликда таргибот ишларини олиб борилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

n5aFd6Cf70jDzH24iG6Z0D_1YcIxXtdC

Куролли Кучлардаги харбий унвонларда узгариш юз беради

Узбекистон Куролли Кучларидаги харбий унвонларда узгариш юз беради. “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва …