Главные новости
Главная / Жамият / Зангиотада 1200та уй электрдан узилган. Фукаролар нореал карздорликдан, электр корхонаси бошлиги МИБ ходимларидан шикоят килди
<

Зангиотада 1200та уй электрдан узилган. Фукаролар нореал карздорликдан, электр корхонаси бошлиги МИБ ходимларидан шикоят килди

19 октябрь куни юзга якин истеъмолчи Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси олдида тупланди. Бунга корхонанинг ахолини огохлантирмасдан электр тармогидан узиб куйгани сабаб булган. Бу хакда вокеа жойида булган Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Зангиоталик Рахимжон Мирзаев ишлатилган электр энергияси учун туловларни дастлаб эски хисоблагич курсаткичлари буйича, сунгра янгиси буйича тулаганини, шундан кейин хам корхона уни 507 минг сумга карздор килиб куяётганини айтмокда.

У 17 октябрь куни хонадони электр тармогидан узилгани, йук жойдан чикиб келган карзларни тулаш учун навбатда турганини таъкидлайди.

Бахтиёр Абдуллаев

«26 июнда ишлатилган электр энергияси учун 700 минг сум накд тулаганман. Ундан олдинги тулов эса 1 млн 35 минг сум булган. 5 августда хисоблагичларимиз алмаштирилди. Кеча Узгаришдаги кассага борсам, электрдан 704 минг сум карзингиз бор экан, деб айтишяпти.

Маълум булишича, биздан 700 минг сум накд пул олган МИБ инспектори хисобимизга 70 минг сум утказган. Бу бизнинг айбимиз эмас-ку. Инспекторнинг айби билан юзага келяпти карздорлик, мен уз вактида тулаганман. Бировларнинг айби учун уч кундан бери «свет»сиз утирибмиз.

МИБ инспекторини топиб телефонда гаплашдим. Ёнингиздан 700 минг сум тулаб туринг, хафтанинг охирида сизга банкдан ечиб олиб бориб бераман, дейди. Электр тармоклари корхонаси масъуллари МИБдагиларни айбдор килиб курсатишяпти», – дейди Бахтиёр Абдуллаев.

Маъмура Хайитова икки нафар ногирон кариндошининг номидан вакил булиб келганини, улар туловларни ойма-ой тулаб боришган булса-да, карздор булиб чикишаётганини айтади.

Маъмура Хайитова

«Ногирон кариндошларимнинг номидан вакил булиб келдим. Улар гапиролмайди, хозир «свет»сиз утиришибди. Туловларни вактида тулашган. Барча тулов квитанцияларини курсатиб, масъуллар карзимиз борлиги, тулаганимиздан кейин электрни ёкиб беришларини айтишди.

Аввалига 300 минг карзимиз борлигини айтишди, уни туласак яна 300 минг карзсизлар, дейишди. Ноилож, униям туладик. Хозиргача ошикчаси билан 700 минг сум тулаб куйдик. Туловни килгандан сунг СМС-хабар жунатинглар, «свет» ёнади дейишди. Лекин айтган ракамига СМС-хабар умуман кетмаяпти», – дейди у.

Бошка бир истеъмолчи Сайёра Туропова хам янги хисоблагич урнатилгани ортидан келиб чиккан оворагарчиликлардан шикоят килди.

Сайёра Туропова

«Электр тармоклари корхонасига келиб эшикни такиллатсак, хеч ким очмайди. Нега очишмайди? Иккита кари кампирнинг мазаси кочиб колди. Сув сепиб, узига келтирдик. Нима зарур уларга хам?

Бундай буладиган булса, эски улчагичларни жойига куйсин. Уша билан туланаверади. Нима килади халкни кийнаб? Бу ерда тулов килганларни хам «свет»и халигача ёнмаган», – дейди Туропова.

Электр корхонаси бошлиги: «МИБ инспекторлари ахолидан пулни олиб, кирим килмаган булса, бу бизнинг айбимиз эмас»

Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси бошлиги Иброхим Нигманов

Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси бошлиги Иброхим Нигманов юзага келган тушунмовчиликка ишлатилган электр энергияси туловлари уз вактида туланмагани сабаб булганини билдирди.

Унинг айтишича, Зангиота туманидаги истеъмолчилар электр энергияси назорати ва хисоби автоматлаштирилган тизимга (АСКУЭ) утказилган булиб, истеъмол килинган электр энергия учун карздорлар масофадан автоматик тарзда электр таъминотидан узиб куйилмокда.

«3 йил давомида электр тармоклари корхонаси ходимлари одамларнинг уйларига бормаган. МИБ инспекторлари уйма-уй юриб, карзларни ундирган. Бугунги кунда тумандаги барча электр хисоблагичлар янгисига алмаштириляпти. Ушбу жараёнда айрим инспекторлар ахолидан пулни олган булса-да, кассага кирим килмагани куриниб коляпти.

Кайсидир ташкилот фукародан туловларни олган булса-ю, уни истеъмолчининг хисобига кирим килмаган булса, бу бизнинг айбимиз эмас-ку. Шу пайтгача карзларни МИБ ундирган, биз туман электр тармоклари корхонасимиз. Бизда нима айб, пул базага келиб тушмаган булса, бу онлайн тарзда карздорларни учирса, электр таъминоти корхонасининг айби нимада? Бу масала бизга боглик булганда, ходимларимиз шу ишни килганда, масала хал буларди.

Бундан ташкари, хисобракамларнинг нотугри ёзилиши ёки у пул бошка ёкка тушиши хисобига хам карздорлик юзага келаётган холатлар хам бор. Базамизда истеъмолчилар карздор деб саналгани сабабли хонадонлар электр тармогидан узилмокда. Карзи булмаганларни узаётганимиз йук.

Колаверса, бу жараёнга инсон омили аралашмаган, янги хисоблагичлар автоматлаштирилган булиб, база автоматик тарзда карздорларни узяпти», – дейди Иброхим Нигманов.

«Карзга кирган истеъмолчилар тармокдан узиб борилаверади»

Туман электр корхонаси бошлиги ахоли нима учун аввалдан огохлантирилмаганига хам изох берди.

«Истеъмолчини огохлантирмасдан унинг хонадонини тармокдан узиб куйишга хаккимиз борми? Ахоли хонадонларидаги электр хисоблагичларни янгисига алмаштириб, дастурга киритяпмиз. Уша пайтда карздор булган фукаролар карзини тулаб, базага телефон ракамларини киритиб куйишлари керак эди. Юкорида айтилганидек, бу ишларни дастур амалга оширмокда. Телефон ракамингиз киритилса, уч кун олдин огохлантириш хакида хабар боради.

Зангиота туманида 50 мингта истеъмолчи бор. Энди 1200та хонадон карздорлик сабаб учирилди. Шу тарзда карзга кирган истеъмолчилар тармокдан узиб борилаверади. Лекин хисобида пули булган абонент учаётгани йук.

Кайси жойдан пул тулаб, 700 минг сум ёзиб, амалда 70 минг сум туширса, бизда карздор буладими? Аслида 700 минг сумлик электр ишлатганми? Биз факат мана бу пулингиз 700 минг эмас, 70 минг сум тушган экан, деб маълумот бероламиз», – дея таъкидлади Зангиота тумани электр тармоклари корхонаси бошлиги.

17 октябрь куни ижтимоий тармоклар ва Telegram’даги каналларда Зангиота туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларни огохлантирмасдан тармокдан узиб куяётгани, электрон хизматлар ёрдамида карз тулангандан кейин хам муаммо хал булмаётгани, натижада ТЭТК олдида тумонат оломон йигилгани хакида хабарлар таркалган эди.

«Тошкент ХЭТК» АЖ юзага келган холатга муносабат билдириб, тумандаги истеъмолчилар электр энергияси назорати ва хисоби автоматлаштирилган тизимга утказилгани, хозирги кунга келиб, карздорлиги мавжуд истеъмолчилар тармокдан узиб куйилаётгани, туловлар тулангандан сунг маълум вакт ичида электр энергияси таъминоти яна кайта тикланаётганини маълум килган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pYpSFshmvYVYk9uFbXGTAL6cMOdqhZ_J

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга …