Главная / Сиёсат / Зангиотадаги колонияда подполковник уз хонасида осилган холда топилди
<

Зангиотадаги колонияда подполковник уз хонасида осилган холда топилди

Катор нашрларда Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошкармасининг Тошкент вилояти манзил колонияси Жиноят кидирув булими катта тезкор вакили, подполковник Асомхужа Аброров 26 апрелдан 27 апрелга утар кечаси уз кабинетида аркон билан осилган холатда топилгани хакида хабарлар таркалди.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш максадида Бош прокуратура матбуот хизмати рахбари Сурайё Рахмонова билан богланди.

4njdrz1tnyefhj2ifyco-kckjbrb37jm

У хозирда ушбу холат юзасидан терговга кадар текширув олиб борилаётганини маълум килди.

«Хозирда Асомхужа Аброровнинг суицид холати буйича ихтисослаштирилган прокуратура терговга кадар текширув олиб бормокда. Натижаси юзасидан кушимча маълумот берилади», – дея айтиб утди Сурайё Рахмонова.

Хабарларга кура, мархум подполковник бундан бир ой олдин Тошкент вилояти Охангарон шахри ИИБ бошлигининг 1- уринбосари лавозимидан озод килиниб, Зангиотадаги камокхонага ишга утказилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jvRrKedBrsxl-vE4EWw5kdQ79j3YVqHE

Миллий гвардия тунги вактда хам махсус-тактик машгулотлар утказаётганини маълум килди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор харакатланувчи булинмаларининг юкори жанговар шайлик холатини мустахкамлаш ва такомиллаштириш максадида …