Главная / Маданият / Зайтун меваси ва ёгининг фойдалари
<

Зайтун меваси ва ёгининг фойдалари

zaytunЗайтун ёги инсон организми учун нихоятда фойдали булиб, конда холестериннинг зарарлисини (LDL) камайтириш, фойдали холестеринни (HDL) купайтириш хусусиятига эга. Зайтун меваси таркибида юздан ортик моддалар, асосан, мой, оксил, гликозидлар, дармондорилар бор.
Ер юзида етиштириладиган зайтун мевасининг 90%идан ёг олинади, бунда уни консервантлар кушмасдан туриб узок муддат саклаш мумкинлиги тахсинга сазовор. Хозирги замон илмий тадкикотлари ва изланишлари зайтун меваси ва ёги тугрисида кандай тавсиялар бермокда?
Нью-йорк университетидан доктор Ахренс бундай дейди: “Урта ер денгизи мамлакатлари ахолисининг дунёнинг бошка мамлакатлари ахолисидан юрак, кон-томир касалликлари билан сезиларли кам огришининг энг асосий омили уларнинг зайтун ёги истеъмол килишларидир”.
Мунтазам зайтун ёги истеъмол килувчи кишилар юрак, кон-томир касалликларига дучор булмасликларига асосий сабабчи экани илмий тарафдан исботланган. Бундай кишиларда кон босими, кондаги канд ва холестерин даражаси паст булиши юз минг киши билан утказилган илмий тадкикотларда уз исботини топган.
Меваси ёгга бой, турли навларига караб, улардан 50%дан 80%гача ёг олиш мумкин. Меваси оксил, пектин, канд моддалари ва витаминларга бой: унда В, С, Е, Р – актив катехинлар, калий, фосфор, темир тузлари ва бошка моддалар мавжуд.. Бундан ташкари, углеводлар, фенолкарбон кислоталар, пектин моддалари, тритерпен сапонинлари борлиги аникланган.
Зайтун ёги бу дарахт мевасининг асосий махсулоти булиб, асосан шу максадда экиб етиштирилади. Лекин мевалари хам консерва саноатида кенг истеъмол килиниб, яшил мевалари консерваланади, кора меваларидан тузлама тайёрланади. Зайтун ёги шпрот ва сардин тансик балик консервалари тайёрлашда ишлатилади.
Консерваланган, тузланган зайтун мевалари узига хос ёкимли мазага эга булиб, дастурхонда озик-овкатлар билан бир каторда туради, энг асосийси хар хил иллатларга карши шифобахшлиги билан ажралиб туради.
Унинг инсон саломатлиги учун фойдали эканини куйидагилар билан изохлаш мумкин: зайтун ёги ошкозонда енгил хазм булувчи ёгдир. Унинг хушбуй хиди иштахани очади, шу сабабдан турли салатларга кушилади. Шунинг учун хам у болаларнинг соглом усишига ёрдам беради ва ёши улугларнинг эрта кариши олдини олади.
Зайтун ёги коннинг куюклашиши ва томирларнинг котиб колишининг хам олдини олувчи мислсиз воситалардан биридир. Жигар фаолиятини яхшилайди, сафро йулларини фаоллаштиради, ошкозон меъёридан юкори кислоталилигининг олдини олиб, яра пайдо булмаслигини таъминлайди.
Милк, тери ва аллергик касалликларни даволашда хам фойдалидир. Зайтун ёги D витаминига бой, шу сабабли рахит ва болдир суякларининг кийшик усишини даволашда фойда беради. Куёш нуридан махрум, коронги хоналарда яшовчиларга фойдалидир.
Мутахассислар таъкидлашича, зайтунда инсон организми учун зарур булган барча витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. 80%гача ёгга эга булган хом магизида узининг хусусиятлари билан нодир булган туйинтирилмаган ёгли кислоталар таркибига кирувчи: 75% олеин кислотаси, 13% линол кислотаси ва 0,55% линолен кислотаси мавжуд. Чорва молларининг ёгидан фаркли уларок зайтун ёги инсон организми учун нихоятда фойдали булиб, атеросклероз, юрак ва кон-томир касалликлари ривожланишининг олдини олади, унда холестерин моддаси йук ва бу модданинг организмдан чикарилишига кумак беради, хазм килиш аъзоларига самарали таъсир килади.
Испаниялик соха мутахассислари зайтун ёги хар кандай ёшдаги инсонга фойдали булиб, хатто болалар овкат рационига асос булиши уринли ва нихоятда фойдали деб хисоблашади. Гап шундаки, бу ёг таркибига кирувчи кислота моддалар F витаминининг асосий булаги булиб, инсон организми хужайралари кобигига зарур булган курилиш материали сифатида хизмат килади, организмнинг узи уни кисман синтезлайди.
Хайвон ёгидан фаркли равишда зайтун ёги кислоталари организм учун анча фойдали булиб, танада гликемия (семиришнинг хавфли тури) даражасини пасайтиради, юрак-томир касалликлари олдини олиб, овкат хазм килиш аъзоларига ижобий таъсир этади, организмнинг ёшаришига ёрдам беради.
Зайтун мевасини хар куни истеъмол килиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон (рак), айникса, аёллардаги кукрак саратони, кандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради. Шунингдек, зайтун ёги таркибидаги моддалар кондаги зарарли холестерин ва триглицерид микдорининг ошиб кетишига йук куймайди.
Зайтун меваси таркибидаги А, Д, Е ва К витаминлари инсон суягини мустахкамлайди, ичак фаолиятини яхшилайди. Зайтун ёги юкори артериал кон босимини нормаллаштиради. Зайтун ёги инсон танасига тулик сингади. Кадимги греклар узларини хар томонлама бакувват килиш учун хар куни эрталаб бир кошик зайтун ёги ичиб, оркасидан бир кошик асал истеъмол килганлар. Бу усул эркаклик кувватининг ошишига хам самарали таъсир этади.
Зайтун ёгини терига суртилса, уни чиройли килади, истеъмол килинса, сочлар ва тирноклар усишига ижобий таъсир курсатиб, тиш ва милкларни сог ва мустахкам килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

МЕН УЧУН ФАКАТ ОНАМ ЙИГЛАЙДИ: ШЕЪР

Кувончим йуколиб гамга тулсам гар, Бунча булмаса кенг дунёлар тор . Кайгу боткогида яшасам агар. …