<

Зайтун

zaytunЗайтун буйи турт, етти метргача борадиган майда баргли дарахт. Гули ок, меваси куз уртасида етилади. Зайтун жуда узок умр куради. Сурия, Яман, Испания ва Исроилда 2000 йилдан ортик умр курган зайтун дарахтлари бор.
Зайтуннинг барглари майда ва учли, текис киррали, уст томони тук яшил, пастки томони кулранг булиб, пояси билан шохларида киска банди билан карама-карши жойлашган. Меваси резавор, данакли, усти юмшок булиб, туси кора, огирлиги 10-15 гр келади.
Зайтун кургокчиликка чидамли, 13-18 даража совукка хам бардош беради. Хар тупидан 20-40 килограмм хосил олинади. Зайтуннинг гураси ва пишган меваси консерва килинади. Зайтуннинг пишган меваси таркибида 25-80 фоиз бугланмайдиган мой булади. Зайтун асосан мойи учун етиштирилади. Мева пустлоги ва данагини киздириш натижасида олинувчи иккинчи боскичли мойи техника ва совун пиширишда кулланади. Кунжараси чорва учун емиш вазифасини утайди. Ёгочидан кимматбахо буюмлар тайёрланади. Доривор ва йирик гулли зайтундан эфир мойи олинади.
Зайтуннинг 600 га якин тури маълум. Факат бир тури – Европа зайтуни хужалик ахамиятига эга. Зайтун дарахти баландлиги 4-12 метргача етади. Шох-шаббаси калин, тарвакайлаган, гуллаганида хушбуй, ёкимли хид таратади. Янги утказилган кучати уртача ун йилда хосилга киради. Мевасидан турли дардларларни даволашда фойдаланилади.
Зайтун дарахти Европа, Осиё, Америка, Африкада экилади. Шунингдек, Якин Шарк ва Урта денгиз мамлакатлари – Испания, Италия, Греция ва Португалияда етиштирилади.
Зайтун мевасидан шифобахш ва баракали ёг олинади. Зайтун ёги хам худди седана каби кадимдан халк табобатида кулланилиб келинган. Жумладан, Урта Ер денгизи ахолисининг таомлари каторида зайтун меваси ва ёги булган.
Зайтун ёги кадимдан озука, ёнилги ва тиббий максадларда кулланилиб келган. Зайтун меваси таркибида юздан ортик моддалар, асосан, мой, оксил, гликозидлар, дармондорилар бор. Бугунги кунда зайтун етиштирувчи мамлкатлар сони тобора ортиб бормокда. Зайтун мойига булган талаб нафакат Европа давлатларида, балки Урта Осиёда хам сезиларли даражада юкори. Унинг узига хос хусусиятлари ва каерларда етиштирилиши хакида купчилик аник маълумотга эга эмас. Бу дарахтнинг барги хам, меваси хам инсоният саломатлиги учун кони фойда. Маълумки, сифатли зайтун ёги бозорларимизда юкори нархларда сотилади. Шу билан бирга у бозори чаккон махсулотлар сирасига киради. Зайтун мойи кушиб тайёрланган салатлар ва таомлар мазаси узгача, улар инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Уни истеъмол килиш организм учун хеч кандай зарар келтирмайди. Танада ёг микдори меъёридан ошиб, вазн ортиши кузатилмайди.
Испания зайтун ёги ишлаб чикаришда етакчи давлат саналади. Бу ерда дунёдаги зайтун ёгининг 43.8 фоизи ишлаб чикарилади. Испания махсулотининг 75 фоизи Анадалусия хиссасига тугри келади. Зайтун ишлаб чикариш борасида Испаниядан кейинги уринда Италия туради. Италияда дунёдаги зайтун ёгининг 21.5 фоизи ишлаб чикарилади. Греция 12. % билан учинчи, Сурия эса 6.1% билан туртинчи уринда боради. Кейин уринларни Португалия, Бразилия ва Марокаш давлати эгаллайди.
Сунгги йилларда Австралия хам зайтун етиштириш борасида илгор мамлакатлар каторига кушилиб бормокда. Австралияда ишлаб чикарилган зайтун ёги Осиё, Европа ва Америка Кушма Штатларига экспорт килинмокда. Шунингдек, Туркия, Янги Зеландия, Жанубий Африка Республикаси, Аргентина ва Чилида хам экстра виржин (энг сифатли) зайтун ёги ишлаб чикарилади.
Зайтун мевасида 56% гача мой, гликозидлар, оксил, витаминлар бор. Усимлик баргларида эса эфир мойлари, алкалоидлар, органик кислоталар, фитостеринлар, витамин С ва ошловчи моддалар мавжуд. Зайтун ёги кимёвий таркиби жихатидан она сути таркибидаги мойга якин турадиган ягона усимлик хисобланади. Греция, Италия, Испания каби йирик давлатлар энг катта даромад айнан шу зайтун мойидан олганлари учун хам уни “суюк олтин” дейишади.
Хозирги пайтда зайтуннинг 500 га якин навлари мавжуд булиб, улар асосан икки гурухга: консервабоп ва мой берувчи гурухларга булинади. Абу Али ибн Сино бундай ёзади: “Зайтун ёги суртилса, оёк бугин хасталиги билан огриганларга фойда килади. Ёввойи зайтун ёги билан огиз чайкалса, конайдиган милкка шифо, кимирлайдиган тишларни мустахкамлайди. Кузга тушган сув (катаракта) ва окни кетказади. Ичакни бураб огришига ва гижжаларга карши ишлатилади. Яллигли кулунжда фойда килади”.
Зайтун мойига саримсок ва сабзи кушиб пиширилса, коринга сув йигилишида наф беради. Зайтун мойининг куйкаси курук баданларда пайдо буладиган яраларни битиради. Зайтун мойи кабзиятда сурги сифатида яхши наф беради. Ут пуфагидаги тошни нуратиш хусусияти бор. Бунда зайтун ёги лимон билан аралаштирилади.
Зайтун мевалари кора ва яшил рангда булади. Айрим одамлар кораси бошка, яшили бошка дейишади. Аслида улар бир хилдаги хакикий зайтун меваси хисобланади. Факатгина кораси пишиб етилган мева булиб, яшили хомрок хисобланади. Кора ранглисида ёглилик микдори юкори булгани учун уни “маслина” деб хам айтилади.
Зайтун ёгини курук, соя ва салкин (совук булмаган) жойларда саклаш керак. Айникса, уткир хидли махсулотлардан узокрок тутиш тавсия этилади. Чунки зайтун ёги уткир хидларни тезда узига сингдириб олади. Мабодо совутгичга куйиб музлатган булсангиз, хеч хавотир олманг, хона хароратида шифобахшлик хусусиятларини йукотмаган холда дарров уз холига кайтади.
Тоза зайтун ёгининг ранги оч яшил-сарик булиб, ёкимли мева хиди билан ажралиб туради. Уни татиб курганингизда тоза зайтун мевасининг таъми сезилиши керак. Мутахассислар Греция ва Италияда ишлаб чикарилган зайтун ёгларининг сифати юкорирок деб бахолашган.
Зайтун ёгининг сифати ва фойдалилик даражаси бу ёгнинг кандай ишлаб чикарилишига ва унинг турига боглик. Зайтун ёгининг сифатига караб куйидаги турларга ажратиб мумкин: Extra virgin olive oil (энг юкори сифатли зайтун ёги), Virgin olive oil, Refined olive oil, Olive oil, Pure olive oil, Pomace olive oil.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …