Главная / Маданият / ЗИРА : синтактик тахлил килинг
<

ЗИРА : синтактик тахлил килинг

Машк. Матнни укинг. Уюшик булакли гапларни аниклаб, кандай булак уюшганини белгиланг ва синтактик тахлил килинг.

Зира денгиз сатхидан 800-1800 метр баланд ерларда – адир ва тог ёнбагирларида усади. Зира Туркистон хамда Хисор тогларининг гарбий кисмларида кенг таркалган. Шунингдек, Бойсун, Нурота, Олой тогларининг хам катта-катта май- донларини эгаллайди.

Зира усимлиги таркалган Шахрисабз, Яккабог, Галлаорол, Кизилкум худудларида киш фаслида курук совук булади, ёгингарчиликнинг энг куп кисми апрель ойига, энг кам кисми июль-сентябрь ойларига тугри келади.

Зира усадиган майдонларнинг тупроги буз тупрок булиб, унумли тупроклар каторига киради. Бу ерларда зира анча баланд, сершох булиб, тарвакайлаб усади. Тадкикотлар шуни курсатадики, зира кам таркалган майдонларда 4-6 тадан соябонсимон тупгул хосил килса, энг куп таркалган ерларда

  • 8 тагача тупгул хосил килади. Бундай зоналарда зиранинг буйи баланд усади, хосилдорлиги хам куп булади.

Зира куп йиллик усимлик булиб, табиатда факат уруги ёрдамида купаяди. У биринчи йилда уругпалла барглар хосил килади, холос. Зира хаётининг иккинчи йилида битта чинбарг, учинчи йилида эса иккита чинбарг чикаради. Бу барглар патсимон шаклда куринади. Туртинчи йилда гуллаш хамда мева хосил килиш жараёнлари бошланади. Зира уругида эфир мойининг микдори унинг тулик пишган даврида булиши ва у саратонда пишиб етилиши аникланган. Шунинг учун зира хосилини йигиб-териб олиш июль ойида амалга оширилади.

Шарк халклари азалдан зирани сутли овкатлардан ташкари барча таомларга солиб ишлатиб келишади. Хозирги кунда зира нафакат Осиёда, балки Европа, Америка, Австралияда севиб истеъмол килинадиган зираворлардан бири булиб колди.

(Я.Лкролов)

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …